Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий давлат кончилик институти


-расм. Минтақа иқтисодий ўсишини таъминловчи эркин иқтисодий


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/40
Sana15.02.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1201949
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
Рашидов Монография-2021 (26.01.2022)

1.1-расм. Минтақа иқтисодий ўсишини таъминловчи эркин иқтисодий 
зоналарни ташкил этишнинг муҳим белгилари
1
 
Ушбу белгиларни инобатга олган ҳолда тадқиқот предметига нисбатан 
қуйидаги муаллиф таърифини келтирамиз: 
Эркин иқтисодий зона-бу ўзига хос логистика ва замонавий 
институционал инфратузилмага ҳамда махсус ҳуқуқий ва маъмурий тартиб 
1
Муаллиф томонидан тайёрланган 


13
амал қиладиган мамлакатнинг алоҳида ажратилган ҳудудидир-деб юритиш 
мақсадга мувофиқдир
1
.
Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш ва давр 
талабларида ташкил этиш учун юқоридаги белгиларни мунтазам равишда 
кенгайтириб бориш ва такомиллаштириш керак. Масалан, мавжуд саноат 
базасини кенгайтириш ёки бепул сервис хизмати, консалтинг хизматлари ва 
бошқалар. 
Тадқиқот предметининг тавсифини якунлай туриб, унинг тадқиқот 
усули билан чамбарчас боғлиқлиги ва органик жиҳатдан уйғунлигини яна бир 
бор таъкидлашимиз лозим. Методология, бир томондан мавжуд 
концепцияларнинг афзалликлари ва камчиликларини инобатга оладиган, 
иккинчи томондан, инновацион характерга эга бўлган қуйидаги мезонларга 
жавоб бериши керак. 
Биринчидан, эркин иқтисодий зоналар механизмларини тўлиқ ва ҳар 
томонлама тушуниб олиш учун турли хил фанларни ўрганиш элементлари ва 
усулларидан фойдаланишни ўз ичига оладиган тизимли ёндашув. Асосан, биз 
микро ва макроиқтисодиёт, халқаро хусусий ва ижтимоий ҳуқуқ, халқаро 
муносабатлар назарияси, интеграция назарияси, давлат-хусусий шериклик ва 
бошқа соҳаларга эътибор қаратамиз. Фундаментал гуманитар фанлар билан 
бир қаторда, солиққа тортиш ва меҳнат муносабатларини ташкил этиш, 
антимонопол тартибга солиш, иқтисодий хавфсизлик, хавф-хатарларни 
бошқариш, молиявий таҳлил ва бошқа шу каби махсус соҳаларнинг усуллари, 
ишланмалари ва ютуқларини қўллаш ҳам мақсадга мувофиқдир. Бундан 
ташқари, амалий муаммолар ечимини топиш учун моделлаштириш 
методларидан 
фойдаланишга 
асосланган 
математик, 
статистик 
ва 
эконометрик усуллар, ўйин назарияси элементлари, сценарийли таҳлиллар ва 
бошқалардан фойдаланиш тавсия этилади. Дастакларнинг бундай кенглиги 
ўрганилаётган ҳодисанинг кўп қиррали табиатига мос келадиган илмий 
аппаратларнинг умумий самарадорлигини оширишга мўлжалланган. Ушбу 
1
Муаллиф таърифи 


14
воситалардан, маълум бир лойиҳанинг мақсад ва вазифаларига жавоб берувчи
ЭИЗларни таҳлил қилишда, айнан, оқилона, билимли ва мутаносиб равишда 
фойдаланиш, тадқиқот ишларининг оптимал натижаларини олиш имконини 
берадиган синергистик таъсир кўрсатиш қобилиятига эга. 
Иккинчидан, эркин иқтисодий зоналарнинг турли томонларига 
батафсил тўхталиб, турли манбаларга мурожаат қилишни назарда тутувчи 
эклектик ёндашув (эклектизм). Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, мавжуд 
илмий ишлар натижаларининг номутаносиблигининг сабабларидан бири 
устуворликларни белгилашдаги фарқдир. Баъзи бир муаллифлар ЭИЗларнинг 
алоҳида шакллари хусусиятларига урғу беришган бўлса, бошқалари уларнинг 
фаолияти мақсадларига, шунингдек унинг оқибатларига кўпроқ эътибор 
беришган. Яна бир эклектик ёндашувнинг зарурлигини тасдиқлайдиган шарт 
- бу эркин иқтисодий зоналар бўйича мавжуд махсус тадқиқотлар олиб 
борилган бўлиб, уларнинг айримларини ҳуқуқшунослик соҳасига, 
бошқаларини иқтисодий соҳаларга киритиш мумкин. Бошқа фан 
соҳаларидаги шунга ўхшаш амалиёт кўрсатадики, фақат ҳуқуқий ва 
иқтисодий жиҳатларнинг бирлиги, “услубий комбинация”гина ўрганилаётган 
объектлар тўғрисида объектив воқеликка яқин хулосалар чиқаришга имкон 
беради. Шундай қилиб, эркин иқтисодий зоналарни ўрганишда мавжуд 
бўлган турли ёндашувлар элементларининг уйғун комбинациясини қўллаш 
учун услубий асос мавжуд.
Учинчидан, функционал (фаолиятга асосланган)
ёндашув, у махсус 
иқтисодий зоналар соҳасидаги муайян объектнинг моҳияти, шунингдек унинг 
бирон синфга ва турга тегишлилиги тўғрисидаги мулоҳазалар унинг 
фаолияти, яъни иш хусусиятлари асосида қурилиши кераклигини англатади. 
Расмий мезонлар, масалан, номи, давлат идоралари ёки бошқа экспертлар 
томонидан таснифланиши ва бошқалар, таклиф қилинаётган ёндашувда фақат 
иккинчи даражали рол ўйнашга мўлжалланган. Чунки, маълум бўлганидек, 
ЭИЗнинг терминологияси вақт ва маконда ўзгаришга эга бўлади. Шундай 
қилиб, қонунчилик ҳужжатлари ва таъсис ҳужжатларида қайд этилган, 


15
яратилиш номи ва мақсади эмас, балки маълум бир ЭИЗнинг иқтисодий 
табиати, унинг институционал ва бизнес муҳити хусусиятлари муҳим 
аҳамиятга эга. Бошқача айтганда, тадқиқотчи асосан кўриб чиқилаётган 
объектнинг минтақани ривожлантиришда қандай ишлаши кераклиги 
тўғрисидаги саволни қўйиши лозим. Саволнинг бундай баёни асосида ҳар 
қандай эркин иқтисодий зоналарни тавсифлаш учун мос бўлган ёндашувнинг 
моҳияти туради.
Тўртинчидан, тадқиқот этилаётган фан соҳаси объектларини имкони 
борича кенг даражада қамраб олишга қаратилган ҳолатий ёндашув. Амалиёт 
шуни кўрсатадики, расмий мезонларни белгилаш орқали ЭИЗлар амал 
қилиши керак бўлган умумий қолипларни яратиш, ўзга белгилар асосида 
ўрганилиши керак бўлган бошқа тузилмаларни нотўғри баҳолашга олиб 
келади. Шунинг учун расмийлаштириш, шунингдек, ЭИЗ хусусиятларига 
нисбатан қаттиқ чегаралар яратиш амалий муаммоларни ҳал қилиш учун 
тўғри келмайди. Биз томондан ушбу тадқиқот ишида берилган таърифда 
объктни махсус иқтисодий зоналар деб таснифлаш учун зарур ва етарли 
бўлган хусусиятларига нисбатан шартлар келтирилган. Ҳолатий ёндашувни 
қўллаш тадқиқотнинг дастлабки босқичида нафақат тадқиқот объектларини 
ажратиш (ЭИЗми ёки ЭИЗ эмасми?), балки кейинги босқичда уларнинг 
типологиясини ҳам аниқлаш имконини беради. Умуман олганда, ҳолатий 
ёндашув тамойиллари, тўғри амалга оширилганда, эркин иқтисодий 
зоналарнинг улар жойлашган ҳудудни ривожлантириш нуқтаи назаридан 
таҳлил 
қилиш 
доирасини 
ҳодисанинг 
ҳақиқий 
кўлами 
билан 
мувофиқлаштириш қобилиятига эга. 
Бешинчидан, 
таклиф 
этилаётган 
ёндашувимизнинг 
асосий 
белгиларидан бири бўлган ва бошқа мавжуд тушунчаларга нисбатан қиёсий 
устунликка эга бўлган, ЭИЗлар тадқиқотларида муҳим ҳисобланадиган 
мослашувчанликдир (флексибилити). Жаҳон иқтисодиёти ривожланишининг 
объектив сабабларига кўра, унинг барча элементлари (объектлар ва 
субъектлар) узлуксиз трансформация жараёнига дуч келадилар. Эркин 


16
иқтисодий зоналарга келсак, ушбу ўзгаришлар мегатрендлар (глобаллашув, 
минтақалаштириш, минтақавий иқтисодий комплексларнинг бирлашиши ва 
бошқалар), шунингдек, иқтисодий вазиятнинг ўзгариши (2008-2009 
йиллардаги глобал молиявий инқироз) туфайли юзага келиши мумкин. 
Қандай бўлмасин, бундай шароитда эркин иқтисодий зоналар каби мураккаб 
объектларни фақат статик таҳлил қилиш, мақбул кўринмайди. Энг муҳим 
амалий вазифа - бу жаҳон иқтисодиётининг ривожланишига мос келадиган 
йўналишлар тизимини, шунингдек, иқтисодий зоналар фаолият кўрсатадиган 
мамлакат ва минтақадаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий воқеликларни 
танлашдир. Айнан шундай ҳаракатланувчи координаталар тизими эркин 
иқтисодий зоналарнинг динамик таҳлилида марказий бўғин бўлиб хизмат 
қилади. Уни тўғри қуришнинг кафолати мослашувчанлик бўлади. 
ЭИЗларнинг институционал инфратузилмаси, функционал вазифалари, 
фаолият самарадорлигини бошқариш кўп жиҳатдан уларнинг кўп даражали 
тузилмасига боғлиқ. Шунинг учун, тадқиқот мақсадларига мувофиқ биз
ЭИЗларнинг қуйидаги беш даражасини ажратиб кўрсатишни таклиф қиламиз: 
1) индивид, ЭИЗ ҳудудида банд бўлган инсон капитали бирлиги 
сифатида; 
2) ЭИЗнинг резидент фирмаси, иқтисодий муносабатларнинг асосий 
субъекти (иштирокчи), асосий хўжалик юритувчи бирлик сифатида; 
3) ЭИЗлар, унинг ривожланиш траекторияси ва динамикаси, 
тадқиқотнинг асосий объекти сифатида; 
4) Давлат (минтақа), ЭИЗларни яратиш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва 
амалга оширишда асосий ташаббускор, манфаатдор ва ҳаракатлантирувчи куч 
сифатида; 
5) Жаҳон иқтисодиёти, умуман, ЭИЗ феноменининг барча шаклларида 
намоён бў'ладиган макон сифатида. 
Бундай табақаланиш бизга дастлабки икки даражани ЭИЗ дирекцияси 
бошқарув даражасига, учинчини ЭИЗни бошқариш даражасига, қолган 
иккитасини макро даражадаги бошқарувга ажратиш имконини беради. Шунга 


17
қарамай, маълум бир тадқиқотнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, 
турли мезо даражаларни, хусусан, муайян минтақа ёки мамлакатлар 
гуруҳидаги ЭИЗ ларни, таҳлил қилиш учун ажратиш мумкин. 
Таклиф қилинаётган муаллиф ёндашуви доирасида эркин иқтисодий 
зоналар предмети, услуби ва бошқарув даражасини тадқиқ қилишни якунлаб, 
аниқ тасвирни бериш мақсадга мувофиқдир (1.2-расм). 

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling