Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий давлат педагогика институти
Download 360.98 Kb.
|
Завқиддин диссертация 28.02.2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- таклиф ва тавсияларни
ХулосаТадқиқот якунида қуйидаги хулосаларга келинди: 1. Маълумки, рус крестьянлари, шаҳар камбағаллари ва казакларнинг метрополиядан Каспийорти вилоятига, Қўқон хонлигидан тортиб олинган ҳудудларга, империя алоҳида генерал-губернаторликка айлантирган мустамлака, қарам бўлиб қолган вилоятга айлантириши ва аҳолини кўчириб келтириш масаласи мустамлака ва совет даврлари ижтимоий-сиёсий адабиёти, ҳамда вақтли матбуот, илмий ишларда Каспийорти вилоятидаги “цивилизаторлик” миссиясининг таркибий қисми сифатида талқин қилинган. Бунда рус аҳолисини каттагина қисмини Каспийорти вилоятига кўчиб келиши, Россияда крепостнойлик ҳуқуқнинг бекор қилиниши, ички губернияларида ортиқча қишлоқ аҳолиси сони кўпайиб кетганлиги, қурғоқчилик йилларида Волгабўйи, Оренбург губернияси аҳолисининг нажот истаб келиши натижаси сифатида таърифланди. Аҳолини кўчириб келтириш борасидаги ҳаракатлар эса собиқ совет амалиётига монанд тарзда таҳлил қилиниб, Каспийорти вилоятида бошқа минтақалардан қочган аҳоли сони кўпайиб кетиши, унинг индустриялаш, қишлоқ хўжалигининг жамоалаштириш, маданий ўзгаришлардаги иштироки “зарур” бўлганлиги билан изоҳланади. 2.Чуқур тарихий илдизларга эга бўлган, аҳолининг кўпсонлилигини ҳамда исломнинг халқларни бирлаштирирувчилик ролини, шунингдек, Каспийорти вилоятининг табиий бойликларини, ишлаб чиқариш ва меҳнат салоҳиятини ҳисобга олиб, Россия империяси вилоятни истило қилишдан анча олдинроқ, бўлажак мустамлакага сон жиҳатидан кўп, сиёсий жиҳатдан ишончли, асосан православ эътиқодга эга бўлган аҳолини кўчиришни Россиянинг империяча ҳукмронлигини қарор топтириш ва сақлашнинг ҳамда маҳаллий аҳолининг мустамлакачиликка қарши чиқишларига йўл қўймасликнинг муҳим шарти деб ҳисоблаган эди. 3. Россия империясининг истилочилик сиёсатининг тарихий ворисийлигига амал қилган метрополия XIX асрнинг иккинчи ярмида Ўрта Осиёни, жумладан, Каспийорти вилоятини истило қилишни давом эттирди. Каспийорти вилояти эса бунинг учун стратегик жиҳатдан қимматли минтақа эди. Айнан шунинг учун ҳам Россия империяси зўрлик билан эгаллаб олган Каспийорти вилояти ҳудудларида ҳарбийлашган казаклар станицаларини, ҳарбий горнизонларни ва асосан рус (украин, белорус) аҳоли истиқомат қиладиган қишлоқларни кўплаб барпо этишга катта эътибор қаратган. 4. Россиянинг бошқа барча мустамлакаларидан фарқли равишда, Каспийорти вилоятидаги мустамлакаларга ҳукмронлиги фақат кўп минг кишилик рус армиясига, жазо органларигагина эмас, балки вилоятда мунтазам кўпайиб бораётган насроний, биринчи навбатда православ, аҳолисига ҳам таянарди. Ҳокимиятнинг бу тизими Каспийорти вилояти туб аҳолисини энг оддий фуқаролик ва инсоний ҳуқуқлардан ва эркинликлардан маҳрум қилди, ҳатто, туб халқларни сиёсий, ижтимоий ва миллий камситиш, уларнинг маънавий ҳаётига, таълим тизимига аралашиши бўйича кўплаб чораларни амалга оширишга ҳаракат қилди. Каспийорти вилояти ҳамда уезд марказларининг янги шаҳар (рус) ва эски шаҳар (маҳаллий аҳоли яшайдиган) қисмларга сунъий тарзда ажратиб туб аҳоли учун тегишли таъқиқлар, чеклашлар жорий этилди. Вилоятда 1882 йилдан бошлаб вақти-вақти билан кучайтирилган, фавқулодда қўриқлаш, ҳарбий ҳолат эълон қилиниши, православ аҳолини винтовкалар, ов милтиқлари билан қуроллантириш ва бошқа чоралар бундай камситувчилик амалиётининг далил исботларидир. 5. Россия империясининг Каспийорти вилоятидаги кўчирувчилик сиёсати ва амалиёти империя ва мустамлакачи маъмуриятнинг вилоят табиий ишлаб чиқариш ва меҳнат захираларини Россиянинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий манфаатларига буткул бўйсундириш бўйича ўз чора-тадбирларини ишлаб чиқиши, унинг стратегик мақсадлари билан бевосита боғлиқ кўп қиррали жараён эканлигини таъкидлаш лозим. 1867-1990 йиллардаги расмий ҳужжатларда, ижтимоий-сиёсий, илмий-тарихий адабиётларда, вақтли матбуотда Россиянинг марказий губернияларидан аҳолининг бир қисмини Туркистонга, жумладан, Каспийорти вилоятига кўчиришга империяда крепостнойлик ҳуқуқининг бекор қилиниши, ортиқча деб ҳисобланган деҳқон аҳолининг сони кўпайиб кетгани, 1891-1892 йиллардаги қурғоқчилик оқибатидаги ҳосилсизлик, сўнг эса Столопин ислоҳотлари сабаб бўлганлиги тўғрисидаги мулоҳазалар Россиянинг Туркистонга нисбатан империяча сиёсатини бир томонлама ёритишдир. Мулоҳазаларнинг асоссизлиги шундаки, Россиянинг ўзида бепоён Сибирь, Узоқ Шарқ, Оренбург атрофи, шунингдек XIX асрнинг II ярмига қадар қўшиб олинган Кичик ва Ўрта Қозоқ жузлари хонликларнинг ҳудудлари мавжуд эди. Агар (Туркистон) Каспийорти вилояти бу қадар бой бўлмаганида, стратегик жиҳатдан жойлашуви бу қадар муҳим бўлмаганида, маънавий жиҳатдан бу қадар собит ва кўп сонли аҳолиси бўлмаганида, бу ерда кўчирувчилик амалиёти бошқача характерга эга бўларди. Кўчирувчилик сиёсати асосан казакларни жойлаштиришдан иборат бўлган. Кавказ ноиблиги бунинг мисоли бўлиб хизмат қилиши мумкин; Каспийорти вилоятидаги кўчирувчилик сиёсатида ва амалиётида тез-тез рўй бериб турган ўзгаришларнинг асосий сабаблари, биринчидан, Россия ҳукмрон доираларига хос бўлган кўп маблағ сарфламай, янги ҳудудларни истило қилиш, қўшиб олиш ҳисобига катта иқтисодий фойдани қўлга киритишга интилиш; иккинчидан, метрополиянинг арзон хом-ашё, айниқса, пахта, ипак ва бошқа маҳсулотларни талаб қилувчи саноатини фаол ривожлантириш; учинчидан, Россиянинг АҚШ, Хитой, Европа мамлакатлари билан ташқи иқтисодий алоқаларни ёмонлашуви, натижасида империя ҳукуматининг мустамлакалар иқтисодиётини ҳамда туб аҳолисини эксплутация қилишни кўпайтириш ҳисобига талофатларнинг ўрнини тўлдиришга мажбур бўлгани; тўртинчидан, қўшни мамлакатлар билан тез-тез содир бўлган урушлар натижасида, шунингдек, рус-япон ва биринчи жаҳон урушидаги мағлубият оқибатида метрополиянинг иқтисодий, сиёсий аҳволи оғирлашгани вилоятда рус аҳолининг сони кўпайиши доимо мустамлакачиликка қарши курашнинг олдини олиш, уни бостириш омили деб ҳисоблаб келинган. Империя Каспийорти вилоятидаги конкрет - тарихий вазиятлардан келиб чиқиб, вилоятга кўчириладиганларнинг ижтимоий, миллий ва диний мансублиги масалалари бўйича айрим талабларни, уларни вилоятда жойлаштириш шартларини вақти - вақти билан ўзгартириб турган. Шундай бўлсада, энг аввало хўжалик жиҳатидан бақувват, православ динига эътиқод қиладиган рус аҳолини кўчириб келтириш, яҳудийлар, мухожирлар, туб аҳоли вакилларининг саноат-савдо ва банк-молия соҳаларидаги фаолиятини чеклаш бўйича чоралар кўриш давом этаверди. Россиядан кўчириб келтирилаётган аҳолининг асосий кўпчилиги мулксиз крестьянлар ҳамда шаҳар камбағаллари эканлигидан қатъий назар, ҳукумат туб аҳолининг ҳисобига уларнинг турмушини йўлга кўйишда ёрдам берган. Ўз зулмини деҳқонларнинг ерларини дағаллик ва ўзбошимчалик билан тортиб олиш, мусодара этишдан, мадрасалар биноларини зўрлик билан эгаллаб, уларни казарма ва ҳарбий омборларга айлантиришдан, вақф мулкини анчагина қисмини давлат ҳисобига ўтказиш ва мустамлака солиқлари, йиғимларини жорий этишдан бошланган истилочилар Каспийорти вилоятини мустамлакага айлантиришнинг илк палласидаёқ унинг қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, метрополияга ташиб кетилаётган хом ашёга, шунингдек, Россиядан келтирилган товарларга улгуржи нархларни ўзларича белгилаш имконига эга бўлдилар. Пахта бўйича ихтисослашувга ҳамда мустамлака билан метрополия ўртасидаги номуқобил савдо айирбошлашга, туб қишлоқ аҳолиси аҳволининг аста - секин ёмонлашувига олиб келган бўлиб, қишлоқда, шаҳарда ҳам анъанавий ҳунармандчиликни таназзулга учратишга айнан шу даврда асос солинди. Шундай бўлсада ўлка саноати соҳасида Россия ва чет эл капитали устун бўлиб, саноати айниқса, метрополияни Каспийорти вилояти билан боғлаган темир йўллар қурилгач, империя манфаатларига мувофиқ ривожлантиришни таъминлади; Меҳнатга ҳақ тўлашдаги таҳқирловчи амалиёт саноат ва бошқа тармоқларда банд бўлган русларга катта моддий фойда келтирди: бу амалиёт оқибатида маҳаллий ишчилар тенг меҳнат учун рус ишчиларига нисбатан 2-3 баробар кам ҳақ олишарди. Айни маҳалда, Россия ҳукуматидан ташқари Каспийорти вилояти иқтисодини эксплуатация қилишининг кўламини ва моҳиятини белгилаб берган жараён саноат, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарувчи кучлар, ишлаб чиқариш технологиясини маълум даражада такомиллаштиришга объектив равишда кўмаклашди. Тадқиқот якунида қуйидаги таклиф ва тавсияларни илгари суриш имконини берди: 1. Каспийорти вилоятига Россия аҳолисининг бир қисмини кўчириш сиёсатини акс эттирувчи тарихий атлас тайёрлаш; 2. Каспийорти вилоятининг хўжалик ҳолати динамикаси ва туб жой аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини тўлароқ ёритиб беришга қаратилган ҳужжатли фильм ишлаб чиқиш; 3. Каспийорти вилоятига кўчирилувчиларни қабул қилиш ва жойлаштириш тарихини кўчирилувчилар хотиралари билан биргаликда акс эттирадиган альбом-китоб тайёрлаш мақсадга мувофиқдир. Download 360.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling