Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий давлат педагогика институти


Download 360.98 Kb.
bet20/25
Sana28.03.2023
Hajmi360.98 Kb.
#1304173
TuriДиссертация
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
Завқиддин диссертация 28.02.2023

-биринчидан Каспийорти вилояти энг йирик ва метрополиядан анча узоқ жойлашган мустамлака вилояти бўлган ҳолда кўп сонли туб аҳолиси чуқур тарихий илдизларга, юксак маданиятга, ўзининг анъаналарига кучли эътиқодига эга бўлганлиги империяга ҳукмронлигини барқарорлаштиришга тўсқинлик қилиши аниқ эди;
-иккинчидан, империя ҳукмрон доираларига ва православ руҳонийларига Сибир, Волгабўйида айрим бошқа (руслаштириш, православ эътиқодига мажбуран жалб этиш, тарихий хотирасини йўқ қилиш ва х.к) маъқул бўлиб кўринган ва бироз ўзгартиришлар билан бундай сиёсат Фарғона вилоятида ҳам қўлланилиши мумкин дэган режалар тузилганлиги маълум. Бироқ, Сибир, Волгабўйи ҳудудларидан фарқли ўлароқ Каспийорти вилоятида на руслаштириш, на умуман мустамлакачилик сиёсатини эскича усуллар билан олиб бориш мумкин эмаслигини тушунган Россия империясининг амалдорлари янги мустамлака кучли армия билан бирга православ мазҳабига мансуб аҳолини ҳам жойлаштиришни афзал деб билишди.
-учинчидан, Каспийорти вилоятида кўплаб рус аҳолини имтиёзли шароитларда жойлаштириш ва туб аҳолига нисбатан улуғ рус шовинистик ижтимоий, иқтисодий ва маданий сиёсатини амалга ошириш туб миллатларнинг мустамлакачиликка қарши кураш борасида, шунингдек миллий ўзлигини англаши, сиёсий, ижтимоий фаоллиги ортди, шу туфайли янги усул мактаблар, миллий матбуот, миллий сиёсий ташкилотлар пайдо бўлди.
Туркистон ўлкаси, шу жумладан, Каспийорти вилояти истило этилгач, генерал-губернатор К.П.Кауфман бу ўлка, жумладан, Каспийорти вилояти халқларининг маданияти, таълим тизими, маънавий ҳаётининг бошқа соҳаларининг аҳволи ва ўзига хосликларини аниқлаш учун 1871 йил сентябрда ўлкага турли йўналишдаги мутахассисларни жўнатишни илтимос қилиб Москва, Петербург, Қозон университетларига ҳамда Козон диний (православ) академиясига мурожаат этади. Шу мурожаатга мувофиқ ўлкага ва Каспийорти вилоятига келган қадимги ва ўрта асрлар моддий бойликлари ҳамда қўлёзмалари ишқибозларидан ташқари, 1872 йилда халқ маорифи соҳасининг мутахассислари бўлган С.Граменицский, К. Пантусов, М. Ростиславов ва бошқалар жўнатилди.52 Мустамлакачилик йилларида Каспийорти вилоятида шундай маъмурий ва мафкуравий шароит яратилдики, натижада, маданият, фан, таълим соҳасидаги Россия мутахассислари сони ортди, туб аҳоли учун бу соҳаларнинг ривожланишини тўхтатиш бўйича буюкдавлатчилик амалиёти кенгайтирилди, тарихий, моддий ва маънавий бойликларни, шу жумладан, археологик топилмаларни минтақадан тўсқинликсиз олиб чиқиб кетиши мумкин бўлиб қолди.
Каспийорти вилоятининг моддий маданияти тарихий ёдгорликларига эмас, балки унинг туб халқларининг маънавий қадриятларига ҳам буюкдавлатчилик, мустамлакачилик муносабати шаклланиши рус шарқшунос олимлари орасида мавжуд эди.

Download 360.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling