Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий давлат педагогика институти


Download 360.98 Kb.
bet17/25
Sana28.03.2023
Hajmi360.98 Kb.
#1304173
TuriДиссертация
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   25
Bog'liq
Завқиддин диссертация 28.02.2023

Тўртинчидан, Самарқанд, Сирдарё ва айниқса Фарғона вилоятларида кўпгина қазилма бойликлари мавжудлиги маълум эди. Россия капиталистлари эса бу бойликларни ўз манфаатлари йўлида ишлатишга интилган ва шунинг учун тоғ - кон, нефтни, турли маъданларни ишловчи корхоналарни барпо этган.
Бешинчидан, Красноводскдан Ашхабод ва Қизил Арвот орқали Самарқандгача, 1887 йилда темир йўл ўтказилган бўлса, Оренбург –Тошкент темир йўли XX асрнинг бошларида ўтказилди. 1910 йилгача эса темир йўллар бутун Фарғона вилоятини қоплади. Шу туфайли Россияга тезроқ ва беқиёс кўп пахта, ипак, мис, кўмир ва бошқа маҳсулотларни олиб кетишдан ташқари, илгари олиб кетилиши қийин бўлган юкларни (тирик қўй, қора мол, от, парранда) ҳам ташиб кетиш мумкин бўлди. Россия империяси ва мустамлака маъмурияти учун темир йўллар рус аҳолини, қўшинларни ҳамда завод-фабрикаларга, конларга қишлоқ хўжаликка замонавий техникани, асбоб-ускуналарни, Россияда ишлаб чиқарилган бошқа маҳсулотларни кўплаб етказиш муҳим ва аҳамиятли эди.
Мисол сифатида бир қанча маълумотларни келтириш мумкин. Сирдарё, Самарқанд, Фарғона, Каспийорти вилоятларидан ва Бухоро амирлигидан 1911 йилнинг ўзида темир йўллар орқали Россияга қуйидагилар олиб кетилди: куй ва корамол-146817 бош, отлар - 4804 бош, тирик парранда - 320 пуд, ёг - 24316 пуд, тери -703616 дона, қоракўл - 56066 дона, гўшт - 31031 пуд, жун - 255 минг пуддан ортиқроқ17.
Шуни ҳам қайд этиш мумкин-ки, Россиядан кўчиб келаётган крестьянларга бериладиган суғориладиган ерлар бўлмагани ва 2 мингдан ортиқ оилалар ерсиз бўлгани учун Туркистон ўлкасига, жумладан, Фарғона вилоятига 1907 йилдан аҳолини кўчириш тақиқланди. Лекин метрополиядан аҳоли кўчиб келаверган. Масалан, Сирдарё вилоятининг Авлиёота уездида 1906-1910 йилларда 18 та, Черняев уездида 19 та, Тошкент уездида 19 та, Перовск уездида -3 та янги рус посёлкалари, Самарқанд вилоятида 5 та посёлкалар, Каспийорти вилоятида 10 та посёлкалар, Фарғона вилоятида 12 посёлкалар пайдо бўлди18.
1910 йил 19 декабрда қабул қилинган қонунга кўра Туркистонга кўчириб келтирилаётган, аксарият ҳолларда ўзбошимчалик билан келаётган рус аҳолиси туб миллатли деҳқонлардан кўчманчи чорвадорлардан зўрлик билан тортиб олиш йўли билан ерлик бўлган. Шу билан бирга Мирзачўлнинг Хўжанд уездига тегишли қисмида 1913 йилда Романов канали ишга туширилгач, бу ерга кўчиб келувчи ҳар бир оилага 8-10 дестятинадан суғориладиган ер берилиши тез орада 6 рус посёлкалари тузилди19.
Лекин суғориладиган ерларни, яйловларни зўрлик билан, турли баҳоналар билан мусодара қилиш усуллари мустамлакачилар фаолиятида устувор бўлганлиги жуда кўп манбаларда қайд этилган.
Умуман, Туркистонда 1916 йил 1 январига ташкил қилинган рус посёлкалари ва улардаги аҳолининг сони ҳақида қуйидаги рақамлар асосида тасаввур этиш мумкин. Келтирилган рақамларга темирйўл станциялари ёнидаги посёлкалар, балиқчи посёлкалари ва ҳарбий горнизонлардаги рус аҳолининг ҳамда жаҳон уруши бошлангандан кейин ўлкага келтирилган ҳарбий асирларнинг ва қочоқларнинг сони кирмаган.



Download 360.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling