Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий давлат педагогика институти


Тадқиқотнинг илмий ва амалий аҳамияти


Download 360.98 Kb.
bet6/25
Sana28.03.2023
Hajmi360.98 Kb.
#1304173
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Завқиддин диссертация 28.02.2023

Тадқиқотнинг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқотнинг илмий аҳамияти шундан иборатки, ишда тизимлаштирилган тадқиқот натижалари, ишлаб чиқилган назарий умумлашмалар мамлакатимиз тарихшунослигидаги ва Каспийорти вилоятини чоризм томонидан мустамлакага айлантириш тарихига оид методологик ёндашувлар ва назарий хулосаларни такомиллаштиришга имкон беради.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти Ўрта Осиёнинг мустамлака ўтмиши ҳақидаги умумлаштирувчи тарихий асарларни тайёрлашда, республика ўқув юртларида Ўзбекистон тарихи фанининг Россия империяси ҳукмронлиги даври бўйича махсус курсларни ишлаб чиқишда, жамиятни маънавий соғломлаштириш, миллатлараро муносабатларни такомиллаштириш борасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Россия империясининг Каспийорти вилоятида олиб борилган аҳолини кўчириш сиёсати мавзуси бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Каспийорти вилоятида Россия империяси томонидан ташкил қилинган ҳарбий маъмурият томонидан маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олиб ушбу ҳудудда заводлар қуриш, балиқчиликни ривожлантириш, ерости қазилмаларини излаб топиш, камбағал қатламни меҳнат билан банд қилиш, бошқаларини савдо-сотиққа жалб қилиш каби вазифаларни белгиланиши марказий ҳокимият органларининг аҳолини кўчириш сиёсати билан боғлиқ тадбирларни ишлаб чиқилишига туртки бўлганлигига оид натижалардан 2022 йилда СамДУ нашриётида чоп этилган “Ўзбекистонда таълим тизими тарихи” номли дарслигининг 8-мавзу “Туркистонда рус таълим даргохлари тарихи” номли мавзусини тайёрлашда фойдаланилган.. Самарқанд давлат университетининг 2022 йил 9 сентябрдаги 10-3828-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши Россия империяси давридаги таълим тизимидаги ўзгаришларнинг туб аҳолига таъсири бўйича объектив қарашларни шаклланишига имкон берган.
Россия империяси ва совет даври тарихшунослигида қарор топган Каспийорти, Еттисув вилоятларини, (жумладан Туркистон ва бошқа вилоятларни) казаклар иштирокида мустамлакага айлантириш сиёсати ва амалиётига асосланиб XIX асрнинг иккинчи ярми - ХХ аср бошларида деҳқонлар, шаҳар камбағалларини Россиядан оммавий равишда кўчириб келтирилиши аҳолини уй-жой билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш ва таълим билан боғлиқ ижтимоий вазиятни оғирлашишига олиб келганлигига оид натижалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви сценарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг 2022 йил 28 июлдаги 02-06-1193-сон маълумотномаси). Натижалар Россиия империясининг Туркистон ўлкасидаги мустамлакачилик сиёсати бўйича телетомошабинларнинг билим ва тасаввурларини кенгайтириш хизмат қилган.

Download 360.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling