Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий давлат кончилик институти


Эркин иқтисодий зоналарнинг шакллари


Download 1.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/40
Sana07.10.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1694907
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   40
Bog'liq
1.Рашидов Монография-2021

Эркин иқтисодий зоналарнинг шакллари 
№ 
Савдо 
зоналари 
Ишлаб 
чиқариш 
зоналари 
Техник 
тадқиқот 
зоналари 
Хизмат 
кўрсатиш 
зоналари 
Мажмуавий 
зоналар 
Мос равишда уларнинг турлари 

Эркин савдо 
зонаси 
Саноат ишлаб 
чиқариш зонаси 
Технопарк 
Эркин банк 
зонаси 
Махсус 
иқтисодий зона 

Эркин божхона 
зонаси 
Экспорт ишлаб 
чиқариш зонаси 
Эркин илмий 
зона 
Оффшор зона 
Минтақавий 
зона 

Эркин 
логистик зона 
Кичик 
тадбиркорлик 
зонаси 
Технополис 
Туристик зона 
Халқаро эркин 
иқтисодий зона 

Эркин порт 
Импорт зона 
Илмий 
технологик 
зона 
Эркин қайта 
ишлаш зонаси 

Транзит зона 
Эркин савдо-
ишлаб чиқариш 
зонаси 
Эркин 
инновация 
зонаси 
Эркин суғурта 
зонаси 

Эркин ташқи 
савдо зонаси 
Агрополис 
Илмий –техник 
тижорат парки 
Макиладорис 
1.4-расм. Эркин иқтисодий зоналарнинг шакллари ва турлари
Эркин иқтисодий зоналарни ҳудудий ташкил этишда ЭИЗлар тури ва 
шаклини тўғри танлашдан ташқари, хорижий ва миллий инвестордар қулай 
шарт-шароитлар яратишни ҳам тақозо этади. Тадқиқотимизнинг кейинги 
босқичида ана шу масалаларга тўхталиб ўтамиз. ЭИЗларни экологик аҳволи 
ёмон, инфратузилма ва ишлаб чиқариш базаси эскирган, ташқи бозорлардан 
узоқ бўлган мамлакат ичидаги ҳудудларга ташкил қилиш самара бермайди. 
Инвесторларни жалб қилиш ва эркин иқтисодий зона самарали фаолият 
юритиши учун барча шарт-шароитларни яратиш муҳим аҳамият касб этади. 


34
Ушбу шарт-шароитларни биз қуйидагиларга ажратишни мақсадга мувофиқ 
деб топдик: 
1) геополитик шарт-шароитлар зонани жойлашиш ўрнини танлаш, 
унинг территориясини, зонанинг ташқи ва ички чегараларини белгилаш, зона 
иқтисодиётида инвестицияларни самарали жойлаштириш каби масаларнинг 
тўғри ечимини топишни тақозо этади.
Рус олими С.Бойконинг фикрича, 
эркин иқтисодий зоналар чегараси нисбатан махсус вазифаларни бажара 
оладиган, такрорланмас, ноёб географик ҳолатга эга бўлиши керак. Аммо, 
жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, биргина географик устунлик эркин 
иқтисодий зоналарни яратиш, муваффақиятли фаолият юритиш учун етарли 
эмас. Рақобат кураши борган сари ортиб бораётган ҳозирги замон шароитида 
инфратузилмавий устунликнинг роли ҳам ошиб бормоқди. Эркин иқтисодий 
зоналарни яратиш учун мўлжалланган зонада ишлаб чиқариш ва ижтимоий 
инфратузилма объектлари, меҳнат ресурслари, маҳаллий хомашё базаси, ички 
ва халқаро коммуникацияларга чиқиш имкониятига эга бўлиши муҳимдир. 
Мамлакатнинг эркин иқтисодий зонадан ташқари майдонидаги объектлари 
ҳам тадбиркорлик учун етарли эркинликка эга бўлиши ва улар билан кучли 
алоқалар ўрнатилиши керак; 
2) ҳуқуқий ёки қонунчилик шарт-шароити зонадаги фаолиятларнинг 
турли томонларини тартибга солувчи қонунчилик ва норматив актлар 
тизиминииг бутун типларини ишлаб чиқиш ҳамда зонани яратиш ва фаолият 
юритиш амалиётида қўллашдан иборат. 
Кўпгина олимларнинг фикрича (С.Бойко
1
, С.Овчинникова
2
ва 
бошқалар), ҳуқуқий базани яратиш ҳар қандай мамлакатда эркин иқтисодий 
зоналар фаолиятининг барқарорлиги ва самарадорлигини таъминлашнинг 
асосий шартидир. Сифатли норматив ҳужжатларни тайёрлаш узоқ давом 
этадиган ва жуда мураккаб жараёндир. 
В.М.Иванов, А.Тарханов
3
ларнинг фикрича эркин иқтисодий зоналар 
бўйича бутун норматив ҳужжатларни 2 гуруҳга бўлишни таклиф этадилар: 
1
Бойко C. Необходим закон о свободных экономических зонах. // Экономист, № 2, 1994. 51-54C. 
2
Овчинникова C.Г. Зона свободного предпринимательства. Учебное пособие для студ. экон. вузов. - С. 1996. 
3
Иванов В.М., Тарханов А.В. Организационно – экономический механизм создания и функционирования 
свободных экономических зон. Учебное пособие. М. 1998. 


35
а) умуммиллий давлат норматив ҳужжатлари, мамлакатдаги барча 
эркин иқтисодий зоналарда амал қилувчи норматив ҳужжатлар; 
б) бир зона чегарасидан ташқарига чиқмайдиган фақат шу зонада 
ҳуқуқий тартибга солишни амалга оширувчи норматив ҳужжатлар.
Уларнинг фикрича, қонунчиликнинг бу икки қисми бир-бирини 
тўлдириб, мамлакат ёки минтақа манфаатини зона манфаати, зонадаги 
резидентлар манфаати билан уйғунлаштириш имконини беради.
3) иқтисодий шарт-шароит: бу ҳар қандай эркин иқтисодий зоналарни 
яратиш ва фаолият юритиш учун зарур бўлган иқтисодий шароитлар 
мажмуаси бўлиб, унга мамлакатда мавжуд бўлган мулкчилик шакллари, 
бозор тамойиллари ва хўжалик юритиш усуллари, мамлакат ва ҳудуд 
иқтисодиёти ҳамда унинг тармоқлари ҳолати, инвестициявий таваккалнинг 
даражаси, ишсизлик даражаси, мамлакатнинг тўловга қобиллик даражаси ва 
иқтисодиётнинг барқарорлиги кабиларни киритиш мумкин.
Бундан ташқари, 
тадқиқотларимиз натижасида амин бўлдикки, эркин иқтисодий зона 
майдонида мулкчиликнинг ҳар қандай шакли асосида корхона ташкил этишга 
рухсат берилиши лозим; 
4) ташкилий шарт-шароит эркин иқтисодий зоналарни бошқариш 
тизимининг мавжудлигини, фаолият юритишини кўзда тутади. Жаҳон 
тажрибаси шундан далолат берадики, эркин иқтисодий зоналар турли хил 
усуллар билан бошқарилиши мумкин. Саноат жиҳатдан тараққий этган 
мамлакатларда эркин иқтисодий зоналар яратилаётганда ташкилотчига кенг 
ҳуқуқлар, ҳатто қонун чиқариш ҳуқуқи ҳам берилади. Шарқий Европа 
мамлакатларида эркин иқтисодий зоналарни бошқариш барча манфаатдор 
томонларнинг таъсисчиси сифатида киритиладиган акциядор жамият 
томонидан бошқарилади. Эркин иқтисодий зоналарни яратиш ташкилотчиси 
сифатида марказий давлат органлари, маҳаллий ҳукумат, хорижий 
тадбиркорлар жамияти чиқиши мумкин. 
Ўзбекистон минтақаларида юқори технологияли янги ишлаб чиқариш 
қувватларини ташкил этиш, ҳудудларни рақобатбардош ва экспортга 
йўналтирилган замонавий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 
ўзлаштиришга янада фаол жалб қилиш, тўғридан-тўғри хорижий 


36
инвестицияларни жалб этиш мақсадида 14 та эркин иқтисодий зона, 8 та 
фармацевтика саноат зоналари, республикамизнинг кўпгина туманларида 126 
та “кичик саноат зоналари”, 1та “инновацион технопарк”лар ташкил этилди.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling