Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги
Норасмий қабуллар ўтказиш қоидалари
Download 489.45 Kb. Pdf ko'rish
|
kasbij etika va etiket
8.2. Норасмий қабуллар ўтказиш қоидалари. Норасмий қабулларга иш юзасидан ўтказиладиган нонушталар, кундузги ва кечки қабуллар киради. Нонушта одатда соат 8:00 га белгиланади ва бир-бир ярим соат давом этади. Стол олдиндан тузатилади. Нонуштада сок, мевалар, творог, пишлоқ, колбаса, ѐг, нон, чой ѐки кофе тановул қилинади. Кундузги қабуллар икки ҳил бўлади. Биринчиси, одатда тадбир ўтказиладиган бинода соат 12:00 да меҳмонлар жўнаб кетиши олдидан ўтказилади. Тадбир 1 соатга давом этади. Ичимлик ва тамаддиларни официант келтиради. Бакални 2/3 қисмигача тўлдирилган шампан виноси тортилади, ундан сўнг кофе ѐки чой, печенье ѐки конфет билан биргаликда тортилади. Иккинчи нонушта «ланч» дейилади, соат 12:00 ва 14:00 оралигида ўтказилади. «Ланч» вақтида тамадди ва асосий овқат тортилади. «Ланчдан» олдин меҳмонларга ичимликлар таклиф этилади. Кечки қабулларга коктейл, фуршет, расмий тушлик, чой, журфикс киради. Коктейл давомида енгил газаки ва спиртли ичимлик тортилади. Фуршет французча «санчқида» деган маънони англатади. Меҳмонларни ясатилган стол атрофига ўтказмайдилар, ҳр ким ўз хоҳишига кўра ликопча ва қадаҳини тўлдириб, залда бемалол айланиб юриши мумкин. Фуршет таомномаси бир қанча совуқ ва иссиқ газаклар, ширинлик ва кофедан иборат бўлади. Таомлар катта лаганларга солинади. Унинг ѐнига овқатни ликопчаларга солиш анжомалари қўйилади. Стол марказида ичимлик, қадаҳ ва пиѐлалар туради. Ликопча ва санчқилар стол четига қўйилади. Иссиқ овқат, чой, кофе ва ширинликларни официантлар патнисда тарқатишади. «Журфикс» норасмий қабулларнинг бир тури ҳисобланиб, юқори амалдор шахсларнинг хотинларини куз ва қиш ойларида ҳафтанинг аниқ бир кунининг, маълум соатида ташкил этиладиган тадбирдир. Тадбирга таклифнома мавсум бошида жўнатилади ва доимий равишда мавсум тугагунча қадар давом этади. Одатда, тадбир томоша ва адабиѐт кечалари тариқасида ўтказилади. Журфиксни уй бекаси томонидан хўжайиннинг хотинини шарофатига ўтказиладиган тадбир ҳисобласа бўлади, агар олдиндан келишилган бўлса, эркакларни хам таклиф этиш мумкин. Download 489.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling