9
Ватан туйгуси - аждодларимизнинг Ватан дея, унинг озодлиги ва мустақиллиги
йўлида жон фидо қилганликларини, жабрситам, зулмга учраганликларини ѐд
этиш, мустақил, озод ва обод Ватанимизга юксак эътиқод
билан яшаш, унга
ҳамиша садоқатли бўлишдир.
Қонунийлик принципи.
Қонунийлик – жамият аъзоларнинг ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилган
ҳолда уларни амалга оширишларига айтилади. Хизмат кўрсатиш ходимлари касб
ахлоқининг қонунийлик принципи қонунларда, фармонларда, буйруқларда
кўрсатилган ва белгилаб қўйилган ҳуқуқ нормаларининг талабларини оғишмай
амалга ошириш, мавжуд қонунларга қатъий бўйсунган ҳолда ўзига
юклатилган
хизмат вазифасини инсонпарварликка,
адолатга, қонунийликка асосланган ҳолда
бажаришдир.
Қонунийликнинг тўрт принципи мавжуд:
1. Қонунийликнинг ягоналиги ва унинг бир хилда тушунилиши;
2. Қонуннинг
устунлиги;
3. Қонунларнинг ҳаққонийлиги ва мақсадга мувофиқлиги;
4. Қонуннинг маданият билан боғлиқлиги.
Бу принципларнинг хизмат кўрсатиш ходимларининг фаолиятида амал
қилиши мижозларга хизмат кўрсатишда тартиб-интизомни сақлаш, қонунийликни
таъминлаш, қонунга итоаткорлик жараѐнларини қамраб олади.
Do'stlaringiz bilan baham: