Назорат саволлари
Болаларнинг оғзаки нутқини текширишда нутқ тизимининг қайси компонетларини ўрганишни назарда тутади?
Болалар нутқини текширишда қандай воситалардан фойдаланилади?
Дудуқланувчи болалар нутқини текширишда асосан нималарга диққатни қаратиш
КЕЙСЛАР БАНКИ
КЕЙСЛАР БАНКИ 1-топшириқ
Берилган вазиятни тахлил қилинг ва топшириқни бажаринг.
Логопедик гурухдаги НТРнинг 3 даражасидаги болалар ҳужжатларини ўрганиш вақтида логопед болаларнинг асосий қисмида нутқнинг лексик томонида қуйидаги камчиликлар мавжудлигини белгилади: лексик алмаштиришлар (плаш-пальто, душ-чўмилиши, ин-қушнинг уйи, чойнак-иссиқ, ёқа, енг – куйлак, боғловчи ип – боғлайдиган, шляпа – шапка; кресло, табурет – стул, мойчечак, қўнғироқча, атиргул – гул, тор-тор эмас, калта-кичик, узун, кенг - катта ва хоказо).
Савол:
1.Алмаштиришларнинг турининг аниқланг.
2. Бу камчиликни коррекциялаш учун топшириқлар ва машқлардан намуналар келтиринг.
2-топшириқ
Берилган вазиятни тахлил қилинг ва топшириқни бажаринг.
Логопедик гурухдаги НТРнинг 3 даражасидаги болалар ҳужжатларини
ўрганиш вақтида логопед болаларнинг асосий қисмида нутқнинг лексик-
грамматик томонида қуйидаги камчиликлар мавжудлигини белгилади:
аграмматизмлар, гапда сўзларнинг боғланишининг бузилганлиги: бола
мактаб кетди, самолёт дала .... учиб ўтмоқда”; “копток стол ётибди,
Саида мактаб... келди)
Савол:
Камчиликарнинг характерини аниқланг.
Бу камчиликларни коррекциялаш учун машқ ва топшириқлардан намуналар келтиринг.
3-топшириқ
Логопедик гурухдаги НТРнинг 3 даражасидаги болалар ҳужжатларини
ўрганиш вақтида логопед болаларнинг асосий қисмида нутқнинг лексик-
грамматик томонида қуйидаги камчиликлар мавжудлигини белгилади:
Самолёт ўрмон .... учиб ўтмоқда”; “Копток стол ётибди”); Самолёт дала
.... учиб ўтмоқда”; “Копток стол ётибди”).
Камчиликарнинг характерини аниқланг.
Бу камчиликларни коррекциялаш учун машқ ва топшириқлардан намуналар келтиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |