Модулнинг мақсади ва вазифалари Модулнинг мақсади: тингловчиларни болалар ривожланишидаги нуқсонларни, бузилишларини психологик-педагогик томондан ўрганишнинг методологияси ва амалиёти билан таништиришдан иборат.
Модулнинг вазифалари:
- тингловчиларни болалар ривожланишидаги нуқсонларни,
бузилишларнинг психодиагностикаси масалалари бўйича назарий
тайёргарлик билан таъминлаш; тингловчиларда болалар ривожланишидаги
нуқсонларни ўз вақтида аниқлашнинг амалий малакаларини шакллантириш;
болаларда мавжуд бўлган нуқсонларни эътиборга олган ҳолда уларни
психологик ва педагогик ўрганиш, текшириш малакаларини шакллантириш;
мактабгача таълим муассасаларини комплектлаш масалалари бўйича
меъёрий ва амалий материалларни ўрганишни таъминлаш.
Модуль бўйича тингловчиларнинг билими, кўникма, малакаси ва компетенцияларига қўйиладиган талаблар Тингловчи:
-психодиагностик жараённинг назарий-методологик асослари, ривожланишида нуқсони бўлган болаларни ўрганишни ташкил этиш ва методик таъминлашга замонавий ёндошишлар, асосий психодиагностик методикалар ва таҳлил қилиш йўллари, ривожланишида нуқсони бўлган болаларда психик жараёнларнинг ривожланишини ташхис қилиш, махсус таълим муассасаларига болаларни саралаш тизимини билиши;
болалар ривожланишидаги нуқсонларни аниқлай олиш, турли нуқсонга эга бўлган болаларни психологик-педагогик ўрганишни, текширишни ўтказиш, психологик-педагогик ташхис асосида коррекцион иш йўлларини аниқлаш, таълимнинг ташкилий формалари масаласини малакали ҳал қилиш кўникмаларига эга бўлиши лозим.
тиббий ва педагогик ҳужжатларни таҳлил қилиш асосида болаларни текшириш режасини тузиш, текшириш методларини танлаш, болалар билан алоқага киришиш, тиббий-психологик-педагогик комиссия ишини ташкил
этиш, болаларни психологик-педагогик, логопедик жиҳатдан текшириш ва хулоса чиқариш малакаларига эга бўлиши лозим.
мактабгача таълимнинг кадрлар тайёрлаш тизимини модернизациялаш жараёнида фаол иштирок этиш;
таълим-тарбия жараёнларига миллий манфаат нуқтаи назаридан
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида хулосалар чиқара олиш
Do'stlaringiz bilan baham: |