Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Download 0.67 Mb.
|
“НУТҚИДА КАМЧИЛИГИ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИНГ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Технологияни амалга ошириш тартиби
- Намуна Фикр
- 1-мавзу: Ривожланишида нуқсони бўлган болаларни психолого- педагогик ташхис қилишнинг назарий-методологик тамойиллари (2 соат) Режа
- Таянч иборалар
«ФСМУ» методи
Технологиянинг мақсади: Мазкур технология иштирокчилардаги умумий фикрлардан хусусий хулосалар чиқариш, таққослаш, қиёслаш орқали ахборотни ўзлаштириш, хулосалаш, шунингдек, мустақил ижодий фикрлаш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади. Мазкур технологиядан маъруза машғулотларида, мустаҳкамлашда, ўтилган мавзуни сўрашда, уйга вазифа беришда ҳамда амалий машғулот натижаларини таҳлил этишда фойдаланиш тавсия этилади. Технологияни амалга ошириш тартиби: қатнашчиларга мавзуга оид бўлган якуний хулоса ёки ғоя таклиф этилади; ҳар бир иштирокчига ФСМУ технологиясининг босқичлари ёзилган қоғозларни тарқатилади - иштирокчиларнинг муносабатлари индивидуал ёки гуруҳий тартибда тақдимот қилинади. ФСМУ таҳлили қатнашчиларда касбий-назарий билимларни амалий машқлар ва мавжуд тажрибалар асосида тезроқ ва муваффақиятли ўзлаштирилишига асос бўлади. Намуна Фикр: “Тиббий-психологик-педагогик комиссиялар тўғрисидаги Низом”. Топшириқ: Мазкур Низомга нисбатан муносабатингизни ФСМУ орқали таҳлил қилинг. 1-мавзу: Ривожланишида нуқсони бўлган болаларни психолого-педагогик ташхис қилишнинг назарий-методологик тамойиллари (2 соат) Режа 1.1 Болалар ривожланишидаги нуқсонлар ҳақида замонавий тасаввурлар 1.2 Болаларнинг ривожланишидаг/и нуқсонларини психологик- педагогик ташхис қилишнинг методологик тамойиллари. 1.3 Ривожланишида нуқсони бўлган болаларни психолого-педагогик ташхис қилиш вазифалари Таянч иборалар: скрининг ташхис, ривожланишдаги нуқсонларни дифференциал ташхис қилиш, феноменологик, комплекс ўрганиш, эрта ташхис. 1.1. Болалар ривожланишидаги нуқсонлар ҳақида замонавий тасаввурлар Замонавий махсус психология психикани келиб чиқишининг ижтимоий тарихий томонига асосланади. Унинг ривожланишига бола психикасини маданий-тарихий тажрибага таяниб ҳаёт давомида шаклланиши ҳақидаги рус психологи Л.С.Виготский фикрлари катта таъсир кўрсатган. Л.С.Виготскийнинг кўрсатишича олий психик функциялар тарихий ривожланиш маҳсули бўлиб мураккаб тузилишга эга. Ушбу хусусият ижтимоий характерга эга бўлиб, у инсондаги фақатгаина олий психий функцияларнигина эмас, балки элементар психик жараёнларни, яъни фонематик эшитув, овозларни эшитувларни ва хоказоларни ўз ичига олади. Психик фаолиятнинг мураккаб шаклларини юзага келишига олиб келадиган ижтимоий тажрибани тайёр мазмунни ўзлаштириб олиш жараёни сифатида қараш мумкин эмас. Бола томонидан ижтимоий тажрибани ўзлаштириш билим, кўникма, маданий маданий малакаларни эгаллаб олишдангина иборат бўлмай, шунингдек ўзига боланинг шахси, эҳтиёжлари, мотивларини шакллантиришни киритадиган чуқур, мураккаб жараёндир. Ижтимоий тажрибани эгаллаш боланинг фаол фаолиятида, яъни– предметли, ўқув, мулоқот ва ўйин жараёнларида амалга оширилади. Илк ривожланиш давриларидаёқ болаларни катталар билан ўзаро мулоқатга киришишида олий психик функцияларининг шаклланиши муҳим ўрин эгаллайди. Психик функцияларнинг ривожаниши бир нечта босқичлардан ўтади, ва шундан кейингина улар мураккаб психик жараёнга айланади. Психик фаолиятнинг барча мураккаб шакллари (ихтиёрий диққат, мантиқий хотира, мавхум тафаккур ва ҳ.қ.) билвосита тузилишга эга бўлиб, унда нутқ бош ролда келади. Предмет ва ходисалар мавжуд эмас вақтда ҳам уларни ўрнини сўз эгаллайди ва ҳар қандай психологик жарённи кечишини ифодалаб, унинг тузилишини бир қисми бўлиб қолади. Нутқ олий психик функцияларнинг тузилиши ва амалга оширишини янги, яна ҳам юқори даражага кўтаради. Олий психик функцияларни шаклланишинг муҳим томони - символик (рамзий) рамзий фаолиятнинг ташкил топиши, сўз белгиларни эгаллашдир. Даставвал белги ташқи, ёрдамчи омил сифатида қатнашади. Л.С.Виготский таъқидлашича, ҳар бир психик функция ўз ривожланишида икки босқични босиб ўтади: биринчи “интерпсихологик” босқичда, функция инсонлар ўртасида муносабат ўрнатувчи, иккинчи босқичда-ички, интрапсихологик, жараён сифатида намоён бўлади. Олий психик функциялар йиллар давомида шаклланади. У нутқий мулоқот билан туғилиб, фаолиятнинг тўлиқ рамзи (символик фаолият) билан тугалланади. Боланинг психик ривожланиши ва шахсини шаклланиши таълим ва тарбия жараёнлари билан узвий боғлиқдир. Шундай қилиб, олий психик функциялар психологияда мураккаб жараён сифатида кўрилади. Олий психик функцияларни шаклланишида нутқ ҳал қилувчи ролни ўйнайди. Психофизиологик механизмларни тушунтириш учун П.К.Анохиннинг функционал тизимлар ҳақидаги концепцияси қўлланилади. А.Р. Луриянинг кўрсатишича, функционал тизим болани туғилиш даврида тайёр ҳолда бўлмасдан, балки унинг психик функциялари предметлар ҳамда материаллар билан ўзаро муносабатга киришганида шаклланиб боради. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling