Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 0.67 Mb.
bet26/34
Sana12.11.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1767937
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   34
Bog'liq
“НУТҚИДА КАМЧИЛИГИ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИНГ

Хулоса
Тавсиялар
Дудуқланувчи болани текшириш натижалари логопед томонидан
психологик-педагогик хулоса шаклида умумлаштирилади. Хулосада
дудуқланувчи болани меъёрдан четга чиқиш ҳолатларини белгиловчи маълумотларини акс эттириш жоиз.
Логопед хулосасида қуйидагилар акс этиши жоиз:
— МАТни органиг жароҳатланиш белгиларини мавжудлиг (тиббий
хулоса асосида);
— Мускул-пай тортишиш шакли (тоник, клоник, аралаш);
— Мускул-пай тортишиш жойи (нафас, овоз, артикулясия аъзолари,
аралаш);
— Дудуқланиш даражаси (енгил, ўрта, оғир); Нутқ темпи (секинлашган, тезлашган, жуда тез гапириш,
тахилалиянинг мавжудлиги);
— мотор функция ҳолари;
— Ҳиссий ҳолатни дудуқланишга таъсири; дудуқланиш жараёнида
ҳаяжонланишни мавжудлиги, ҳаяжонланишга реакция.
— Логофобиянинг мавжудлиги;
— Нутқий ва ҳаракатли найранглар, эмболофразиялар, нутқ услубини
ўзгариши;
— Бошқа нутқ нуқсонларини мавжудлиги (дислалия, дизартрияни енгил
шакллари, НТР);
— Дудуқланувчи болани индивидуал-психологик ҳусусиятлари, ўйин
фаолиятининг ҳусусиятлари, ўқув фаолиятига муносабати.
— Дудуқланиш намоён бўладиган вазиятлар доираси (барча
вазиятларда, аксарият вазиятларда, баъзиларида).
Шу асосида логопед дудуқланишни клиник шаклларини ажратиш имкониятига эга бўлади.
Хулосалардан лавхалар: 1-намуна
Дудуқланиш боланинг меъёрдаги психик-мотор ривожланиш фонида 2 ёшу 5 ойлигида қўрқувдан кейин ўткир бошланган, нутқнинг фонетик, лексик-грамматик томонини ривожланиши ёшига мос. Мускул-пай тортишиши артикулясион-нафас аъзоларида, тоно-клоник типда, ўрта даражада намоён бўлмоқда. Невротик шаклдаги дудуқланиш.
2- намуна
Тиббий ҳужжарларга кўра МАТни органик жароҳатини резидуал ҳолатлари намоён бўлади. Дудуқланиш психик-мотор ва нутқий ривожланишни орқада қолиш фонида 3 ёшу 10 ойлигида аста-секин юзага келган, Мускул-пай тортишиши артикулясион-нафас-овоз аъзоларида, тоно-клоник типда, енгил даражада намоён бўлмоқда. Енгил даражадаги дизартрия кузатилмоқда. Неврозсимон шаклдаги дудуқланиш.

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling