Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Нутқнинг грамматик қурилишини баҳолаш. Нутқнинг грамматик


Download 0.67 Mb.
bet23/34
Sana12.11.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1767937
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   34
Bog'liq
“НУТҚИДА КАМЧИЛИГИ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИНГ

3.4. Нутқнинг грамматик қурилишини баҳолаш. Нутқнинг грамматик
тузилишини баҳолаш мезонлари
Нутқ грамматик тузилишини шаклланиш даражасини бахолаш пайтида шуни эсда тутиш керакки, нутқи меъёрида ривожланадиган бўлса 5 ёшга бориб бола от, сифатларни бирлик ва кўпликда барча келишикларда тўғри қўллай олади.
Кўмакчи отлар билан тузилган гапларни ўзлаштиришда бола 3-4 ёшида барча оддий кўмакчиларни (ёнида, ичида, устида, тагида, бирга, ичидан, ёнига, орқасига, кейин) тўғри қўллай олади, гаплашганда улардан бемалол фойдаланади.
5-6 ёшида бола нутқида мураккаб кўникмаларни қўллай олади.
Сўз тузиш бўйича биринчи кўникмалар 4 ёшда аниқланади. Бу кийрайтириш- эркалатиш қўшимчалар ёрдамида ясалган отлар.
5 ёшда болалар сифат ва отларни сон билан биргаликда бош келишикда тўғри фойдаланиш шаклланади.
Нутқнинг ривожланмай қолганлигидаги грамматик хатолар.
Нутқнинг грамматик воситалардан фойдаланиш ва тушунишдаги нуқсонлар “аграмматизм” термини билан ифода топади.
Импрессив ва экспрессив аграмматизм мавжуд. Импрессив аграмматизм – бола сўзда қўшимчаси ёки кўмакчиси ўзгарса сўз маъносининг ўзгарилишини фарқламайди. Экспрессив аграмматизмни қуйидаги ўзига хос грамматик хатоликлар ифодалайди:

  • гапда сўзлар тартиби ўзгариши (инверсия);

  • келишик қўшимчаларини нотўғри қўллаш;

  • кўмакчиларни ташлаб кетиш ёки нотўғрисига алмаштириш;

  • сўз ясаш қобилияти шаклланмаганлиги.

Боғланган нутқ, сўз бойлиги, нутқни грамматик тузиш билан биргаликда логопедик текширишда товушлар талаффузини ҳам ўрганилади.
Шу мақсадда, турли хажмдаги ва турли типдаги бўғинлардан иборат сўзлар танланади: ундош товушлар сўзнинг бошида, ўртасида ва охирида келган сўзлар. Бу сўзлар талаффуз этилганда мустақил равишда талаффуз этиш тавсия этилади.
Сўзнинг бўғин тузилишини эгаллаш даражасини аниқлаш учун қуйидаги вазифалар тақдим этилади:
турли тузилиши мурракаб сўзларни логопед кетидан такрорлаш (арча, ўргимчак, шкаф, пушка, қалам, мотоцикл, , велосипед ва ҳ.қ.);
логопед томонидан махсус ажратилган расмларни мустақил равишда номлаш. Сўзлар талаффузига қараб ажратилади, товуш сўзнинг бошида, ўртасида, охирида келиши (сабзи, хасса, гилос);
бўғинлари тузилиши бўйича мураккаб сўзлардан иборат гапларни такрорлаш (“Кутубхоначи китобларни тарқатди”).
Бўғин тузилиши ва талаффузи қўпол бузилган бўлса бир қатор бўғинлардаги товушларини ўзгартириб гапириб кўриш тавсия этилади:

  • ҳар хил унли ва ундош товушлар (тамоку);

  • ҳар хил ундош, лекин бир хил унли товушлар (мабата);

  • ҳар хил унли, лекин бир хил ундош товушлар (какоку);

- сўзни ритмик тасвирини таққилатиб ифода этиш.

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling