Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
5297 253 Информатика (респ-ка)
- Bu sahifa navigatsiya:
- МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТАРБИЯЧИЛАРИНИНГ КАСБИЙ ФАОЛИЯТЛАРИДА АКТ ДАН ФОЙДАЛАНИШ КОМПЕТЕНЦИЯЛАРИ ШАКЛЛАНТИРИШ Мехмонов Р.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Савельев И.В. Умумий физика курси, 3 кисм ,Т.: Узбекистон, 2002й. 2. М.Исмаилов, П.Ҳабибуллаев, М.Халиулин Физика курси, Тошкент, “Ўзбекистон, 2000й. 3. В.F. Izbosorov, I.R. Kamolov Mexanika, Toshkent, “ Lider Press” , 2009 y. 4. Б.Отақулов, Т.Азимов, Ю.Пўлатов, Д.Юсупова “Механиканинг физик асослари” фанидан электрон дарслик (E-mail. Atmum @ fdu.vodiy.uz. 300 МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТАРБИЯЧИЛАРИНИНГ КАСБИЙ ФАОЛИЯТЛАРИДА АКТ ДАН ФОЙДАЛАНИШ КОМПЕТЕНЦИЯЛАРИ ШАКЛЛАНТИРИШ Мехмонов Р. – ТДПУ, Информатика ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси Бугунги кунда Ўзбекистонда узлуксиз таълимнинг бош бўғини ҳисобланган мактабгача таълим тизимига катта аҳамият қаратилмоқда. Бунга мисол қилиб мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилганлиги, соҳага доир бир қатор қонунлар ва қарорлар қабул қилинаётганлигини, мактабгача таълим тизимини моддий техника базасини яхшилаш, ушбу соҳани ривожлантириш соҳасига турли даражадаги имтиёзлар жорий этилаётганлигини айтиш мумкин. Бундан ташқари Ўзбекистонда хусусий мактабгача таълим муассасаларини очиш, уларни ҳуқуқий жиҳатдан манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чора- тадбирлар шулар жумласидандир. Февраль ойида республикада мактабгача таълим муассасаларини олий маълумотли мутахассислар билан таъминлаш мақсадида педагогика олий ўқув юртларида ташкил этилган мактабгача таълим йўналиши бўйича махсус сиртқи бўлимларга ҳужжат топширган, лекин конкурсдан ўта олмаган кўп сонли мутахассисларга олий ўқув юртида ўқиш, олий маълумотли бўлиш имкони берилди. Яъни уларнинг кўп сонли талабгорларига қўшимча равишда квоталар белгиланиб, уларни ўқишга қабул қилинди. Эндиги вазифалардан бири эса, тайёрланадиган кадрларни етук, малакали ва замонавий билимларни эгаллаган ҳолда тайёрлаш, жаҳон тажрибасининг илғор намуналари билан қуроллантирган ҳолда тизимга йўналтиришдан иборат. Бунинг учун ушбу соҳадаги ўқитиладиган фанлар ва уларнинг мазмунини тубдан янгилаш, илғор педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишни ташкил этиш лозим. 2017 йилнинг 22-23 ноябрь кунлари кунлари Ўзбекистон Республикаси президентининг Корея Республикасига давлат ташрифи мобайнида президент Ш.Мирзиёев ва мактабгача таълим вазири А.Шинлар Кореяда мактабгача таълим тизими билан яқиндан танишиб, Ўзбекистон мактабгача таълим тизимида Корея модели элементлари қўлланилиши ҳақида келишиб олдилар ва қатор келишувлар, ҳамкорлик алоқалари ҳақида ҳужжатлар имзоланди [1]. Маълумки Корея модели жаҳон тажрибасининг илғор намуналари асосида ташкил этилган. Унда кўп жиҳатларга, шунингдек, тарбиячиларни тайёрлашда ахборот коммуникация технологияларидан фаол фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилади. Тарбиячилар ўзларининг амалий касбий фаолиятларида АКТ дан фойдаланиш, болаларга турли ўйин ва дидактик материаллар тайёрлашда, болаларга турли кўргазмали материаллар тайёрлашда АКТ ни фаол қўллаш бўйича кометенцияларини шакллантирадилар [2]. Ўзбекистонда мактабгача таълим тизимига педагогика олий ўқув юртлари ва педагогика коллежлари мутахассис ва кичик мутахассислар тайёрлайди. Олий таълим тизимида ўқийдиган мактабгача таълим йўналиши талабаларига биргина 301 “Информатика ва ахборот технологиялари” умумкасбий фани ўтилади. Педагогика коллежларининг мактабгача таълим йўналиши талабаларига эса “Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан ташқари “Мактабгача ёшдаги болаларда бошланғич компьютер саводхонлиги” фани ўтилади. Унда мактабча ёшдаги болаларга компьютер билан таништириш, ундан фойдаланиш, техника хавфсизлик қоидалари ўргатилади. Эндиликда таълимнинг ҳар икки босқичида ҳам ушбу соҳага алоҳида эътибор қаратиш, ундан етишиб чиқаётган бўлажак тарбиячиларнинг рақобатбардош кадрлар бўлишларида уларнинг АКТ ва ундан амалий касбий фаолиятларида фойдаланиш компетенцияларига эга бўлишларига алоҳида эътибор қаратиш замон талаби ҳисобланади. Юқоридаги фикрларни инобатга олган ҳолда қуйидаги таклифларни илгари суриш мумкин. Булар: - олий таълим тизими ва ўрта махсус таълим тизимидаги мактабгача таълим соҳасида тайёрланаётган мутахассисларнинг ўқув режалари ва давлат таълим стандартларини ўзаро мувофиқлаштиришни; - ўқув режасини тузишда АКТ ва ундан амалий касбий фаолиятида фойдаланиши мумкин бўлган фанларни кўпроқ киритишга эътибор қаратилишини; - ўқув режасига АКТ бўйича киритилган фанларнинг фан дастурларини тузишда уларнинг мазмунини мактабгача таълим тизими тарбиячиси касбий фаолиятида амалий қўллаши мумкин бўлган мавзуларга катта эътибор қаратилишини; - уларнинг бошқа фанлар қаторида АКТ бўйича ҳам ўқув амалиётларини ташкил этиш ва ўтказишга катта эътибор қаратилиши; - мактабгача таълим муассасаларининг моддий техника базасини яхшилашда ахборот технологиялари воситалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги. Мактабгача таълимни компьютерлаштириш ахборотлашган жамиятнинг ажралмас қисми ҳисобланиб, жаҳон ривожланиш жараёнининг глобаллашувининг умумий тенденцияларида акс этади, шахснинг таълимий ва гормоник ривожланишининг ахборот ва коммуникацион асоси сифатини аниқлашда намоён бўлади. Мактабгача таълим муассасалари таълим жараёнига замонавий компьютер ва ахборот-коммуникация воситаларини жорий этиш унинг оптималлашувини ва технологиялашувини таъминлайди, АКТ дан фойдаланишнинг янги истиқболларини очиб беради. Юқоридаги таклифлардан кўзланган мақсад бугунги кунда кўплаб замонавий педагогик технологияларни жорий этиш, уларни ўтказишнинг зарурий шартларидан бири уларда АКТ билан таъминланиш, улардан оқилона ва самарали фойдаланишга қаратилган. Ёш физиологияси ва психологиясидан маълумки, инсон ақли, характери, дунёқараши ва қизиқишлари асосан 5 ёшгача шаклланади [3]. Ватанимиздаги ва ҳорижий тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, ахборот технологиялари билан таништириш ёши борган сари қуйи ёшга қараб пасайиб бормоқда. Бунда улар мактабгача ёшдаёқ компьютер билан 302 танишмоқдалар, у билан ишлашни ўзлаштирмоқдалар. Шунинг учун уларда компьютер саводхонлигини шакллантириш ва ривожлантириш кичик ёшданоқ бошланишини тақозо этмоқда. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling