Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/217
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1817381
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   217
Bog'liq
5297 253 Информатика (респ-ка)

Тақризчилар
п.ф.д., профессор Ф.М.Закирова 
ф-м.ф.д., профессор Р.Бешимов
 
 
 
 
Анжуман тўпламига киритилган мақолаларнинг мазмунига муаллиф 
жавобгар 
 
 
 

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 



1-ШЎЪБА. ИНФОРМАТИКА ЗАМОНАВИЙ ЖАМИЯТНИНГ 
АСОСИ СИФАТИДА 
============================================================ 
 
УМУМИЙ ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА 
АКТДАН ФОЙДАЛАНИШ АСПЕКТЛАРИ 
 
Абдуқодиров А.А. – Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика 
университети “Информатика ўқитиш методикаси” кафедраси профессори, 
Халқаро педагогика таълими ва Турон академиялари академиги 
Билим олишда, яъни маълум турдаги ахборотларни ўзлаштиришда 
компьютерлар тизимининг ёрдами бениҳоя каттадир. Ахборотлар қандай турда 
ифодаланишидан қаътий назар, уларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва улардан 
фойдаланишда компьютер техникасининг ролини қуйидагилар белгилайди: 
Таълимда ахборот коммуникацион технология (АКТ)ларидан фойдаланиб 
фанларни ўқитиш ва ўқувчилар эгаллаган билимларини назорат қилишда 
фойдаланиш мумкин.
XXI аср – ахборот коммуникацион технологиялари асридир. Одамзод 
ўзининг янги ривожланиш босичига ўтди – ахборот ва ахборот жараёнлари инсон 
ҳаётининг асосий таркибий қисмидан иборат бўлган ахборот жамият 
шаклланаяпти. Бу ривожланиш нафақат одамлар яшайдиган янги ахборот 
муҳитни, балки уларнинг янги ҳаёт тарзи ва касбий фаолияти шаклланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» ва «Таълим 
тўғрисида»ги қонунларда таълимни сифатини кўтариш масаласи кўтарилган.
Информатикалаштириш таълим тизимини ислоҳ қилишнинг муҳим 
механизмидан иборат бўлиб, у таълимни сифати, тушунарлилиги ва 
самарадорлигини кўтаришга қаратилган.
АКТ – бу ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш тақдим этиш ва узатишнинг 
турли услуб, усул ва алгоритмларини тавсифловчи умумлаштирувчи 
тушунчадир. АКТ тўрт аспектда қаралади: ўрганиш предмети, ўқитишнинг 
техник воситаси, ўқув фаолиятни автоматлаштириш-таълимни бошқариш 
қуроли, яъни тизимли ёндашувнинг парадигмаси сифатида, шунингдек илмий-
педагогик изланишларда фойдаланилади.
Ўқув-тарбия жараёнида компьютерлар асосан тўрт тартибда: пассив 
қўллаш – компьютер оддий ҳисоблагич каби; реактив мулоқот – компьютер 
имтиҳон олувчи сифатида; фаол мулоқот – компьютер талабага йўл-йўриқ 
бериш ва уни билимини назорат қилиш (имтиҳон)да; интерфаол мулоқот – 
компьютер сунъий ақл сифатида, яъни талаба билан мулоқот қилишда 
фойдаланилади.
Тизимли ёндашув ўқув жараёнини технологиялаштиришни ифодалайди. Бу 
ҳар бир ўқувчининг иш жойи компьютер билан жиҳозланган бўлиб, 



ўқитувчининг ишчи жойи билан алоқада бўлади. Бунда электрон ўқув 
қўлланмалар фойдаланилади, компьютер ёрдамида ўқитувчи ва ўқувчининг 
интерфаол мулоқоти амалга оширилади, электрон синф журнали юритилади, 
ўқув жараёнини электрон мониторинги олиб борилади, ўқувчиларни масофали 
ўқитиш имконияти мавжуд бўлади.
Ўқитишда АКТдан фойдаланиш анъанавий тизимга нисбатан, биринчидан
талабада илмга қизиқишнинг ошиши, ўқув жараёнини жадаллаштириш, 
талабалар ижодий фаолиятининг ўсиши, билим беришда табақалашган 
ёндашиш, олинган билимларни такрорлаш, мустаҳкамлаш ва назорат қилишни 
енгиллаштириш, талабани ўқув жараёнининг субъектига айлантиради. 
Иккинчидан, АКТдан ўқув-тарбия жараёнида қуйидаги шаклларда фойдаланиш 
мумкин бўлади: муайян предметларни ўқитишда компьютер дарслари; 
компьютер дарслари - кўргазмали материал сифатида; талабаларнинг гуруҳли ва 
фронтал ишларини, шунингдек, илмий-изланишларини ташкиллаштиришда; 
талабаларнинг ўқишдан бўш вақтларини тўғри ташкил қилиш масалаларни ҳал 
этишда ва ҳ.к. 
Ўқув жараёнининг технологияси ўқитишнинг юқори даражадаги 
табақалаштирилишини таъминлаш; дарсда бажариладиган иш ҳажмини 
кўтариш; билимларни назоратини такомиллаштириш; илмий тадқиқот фаолияти 
кўникмаларини шакллантириш; турли маълумотли тизимларга, электрон 
кутубхоналарга, бошқа ахборот ресурсларга киришни таъминлаш имкониятини 
беради. Бу барча ташкил этувчилар ҳисобига ўқувчилар билимининг сифати 
кўтарилади. Бундай жараёнда компьютер ўзига ўқувчилар билимини назорат 
қилиш функциясини олади, дарсда вақтни иқтисод қилишга, материалларни бой 
ва чиройли намойиш қилишга, қийин тушуниладиган онларни динамикада 
кўрсатишга, қийинчилик туғдирган материалларни такрорлашга, ҳар бир 
ўқувчининг хусусиятларига кўра дарсни табақалаштиришга ёрдам беради.
АКТ турли чоп этиладиган тарқатма материалларни (мустақил, назорат 
иши, индивидуал ишлаш учун дидактик карточкалар) тайёрлаш учун 
фойдаланилади; дарсни мультимедиалик ташкил этиш (тақдимот, аудиоёзувлар, 
ўқув видео роликлар); компьютерли тест синовли дарслар, масалаларнинг аниқ 
турларини ечиш имкониятини берадиган қандайдир компьютер муҳити дастурий 
таъминот бўладиган тренинг ёки моделлаштириш дарслари. 
Хонада компьютер ва принтернинг мавжудлиги доскага ёки карточкаларга 
ёзишга қараганда тарқатма материалларни тезроқ ва самарали яратиш, яъни 
материалларни кўп нусҳада (ҳар бир ўқувчига) кўпайтириш ва нусҳалаш 
имкониятини беради. 
Компьютерли тест синовини ўтказиш – билимларни назорат қилиш 
кўринишидан бири бўлиб, охирги вақтда замонавий мактаб ва ўрта махсус, касб-
ҳунар таълим муассасаларига жадал кирмоқда. Назорат дастурларининг юқори 
самарадорлиги, ўқитувчи-ўқувчи тизимида тескари алоқани мустаҳкамлаши 
билан аниқланади. Тестли дастурлар иш натижаларини тезликда баҳолаш, 
билимлардаги бўшлиқлар бўлган мавзуларни аниқлаш имкониятини беради.
Замонавий ўқувчилар, психологларнинг гапи бўйича, кўпроқ ахборотни 
экрандан, монитордан, проектордан, телевизордан динамик ҳолда яхшироқ 



қабул қилади. Афсуски, болалар жуда кам китоб ўқийдилар. Компьютер, дарсни 
жонли қилади ва бадийлаштиради. Янги даражада кўргазмалилик тамойили 
амага оширилади. Анимация, видеотасвир, овоз ўрганилаётган ҳодисани 
кўргазмали қилади. АКТни дарсда фойдаланиш, ўқитувчи ва ўқувчи вақтини 
рационал фойдаланишга имконият беради. Иқтисод қилинган вақтни, ахборот 
ҳажмини кўпайтириш ва машқлар бажаришга ажратиш мумкин.
АКТ қўлланган дарсга ўқитувчи режа тузишни ёддан чиқармаслиги лозим. 
Материалларни ажратаётганда дидактиканинг асосий: тизимлилик, кетма-
кетлилик, тушунарлилик, табақалаштирилган ёндашув, илмийлик каби
тамойилларга риоя этиши лозим. Компьютер ўқитувчини алмаштирмайди, балки 
уни фаолиятини тўлдиради.
АКТ қўлланиладиган дарсни ишлаб чиқиш қўйидаги босқичлардан иборат: 
А) Концептуал. Бу босқичда натижага эришишга қаратилган дидактик 
мақсад: билимларни шакллантириш, мустаҳкамлаш, умумлаштириш ёки 
такомиллаштириш, 
кўникмаларни 
шакллантириш, 
ўзлаштирилганликни 
назорати ва ш.к.лар аниқланади.
Дарснинг педагогик масалаларидан келиб чиққан ҳолда АКТ ёки Интернет 
ресурсларини фойдаланиш зарурати асосланади. АКТни фойдаланишнинг 
асосий мақсади: ажойиб ахборот материалларини мультимедиа шаклида 
(видеолавҳа, модел, жадвал, схема) тақдим этиш имконияти; ўрганиладиган 
ҳодиса, 
жараёнларни 
ва 
объектлар 
орасидаги 
ўзаро 
алоқаларни 
визуациялаштириш; ахборот излаш фаолиятнинг кўникма ва малакаларини 
шакллантириш; ўрганилаётган объект, ҳодиса ва жараёнларни интерфаол 
тартибда тадқиқ қилиш мақсадида, улар билан ишлаш зарурати; АКТ ни 
қўшимча ахборот манбааси сифатида фойдаланишдан иборатдир.
Б). Технологик. Таълимий электрон ресурсларга дидактик мақсад ва услубий 
вазифалари бўйича қўйилган талабларга кўра таълимий электрон ресурсларни 
кўп омиллик таҳлили қилинади ва ажратилади. Дарс шакли танланади, дарснинг 
асосий тузулиши ажратилади.
Бу босқичда электрон ресурсларни ҳижжалаб таҳлил (ишни охирига 
етказиш ва модернизациялаш) қилинади, унинг иловасидаги ҳужжатлари 
ўрганилади, ушбу ресурсни фойдаланишнинг самарадорлиги ташҳис қилинади, 
дарс ўтиш услуби аниқланади ва ўқув жараёнида ресурслар билан асосий 
фаолият кўринишлари лойиҳалаштирилади.
В). Операционал. Бу босқичда АКТга юклатиладиган вазифалар ва уларни 
амалга ошириш усуллари бир томондан ўқувчи ва электрон ресурснинг ўзаро 
таъсирларини, иккинчи томондан ўқитувчининг ўзаро таъсири ҳижжаланади; 
дарснинг босқичма-босқич режалаштириш амалга оширилади.
Бу босқичларнинг ҳар бири учун: мақсад, босқич давомийлиги, ўқувчилар 
фаолиятини ташкил этишнинг шакли, ўқитувчининг вазифалари ва унинг ушбу 
босқичдаги фаолиятининг асосий кўринишлари, оралиқ назорат шакли ва 
бошқалар аниқланади.
АКТ билан ташкил этилган дарсда: синфнинг тайёргарлик даражаси, 
дарснинг услубий мақсади, дарс тури, ўқувчиларнинг янги ўқув фаолият 
кўринишига тайёрлиги, гигиеник талаблар. этиборга олиниши зарур. 



Дарс мақсадига кўра АКТ ни унинг барча босқичларида фойдаланиш 
мумкин. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling