Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат


УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ 10 СИНФИ УЧУН


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet20/217
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1817381
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   217
Bog'liq
5297 253 Информатика (респ-ка)

УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ 10 СИНФИ УЧУН 
“ИНФОРМАТИКА ВА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ” ФАНИДАН 
ЯНГИ АВЛОД ДАРСЛИГИНИ ЯРАТИШ АСОСЛАРИ 
 
Тайлаков Н.И. - педагогика фанлари доктори, профессор,
Т.Н.Қори Ниёзий номидаги ЎзПФИТИ директори 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 
“Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим 
стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сонли Қарори тасдиқланган[1] 
бўлиб, ушбу қарор асосида “Информатика ва ахборот технологиялари” фани 
бўйича умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ҳамда умумий ўрта 
таълимнинг малака талаблари ишлаб чиқилди ва унинг асосида бошқа фанлар 
каби “Информатика ва ахборот технологиялари” фани дастури яратилди[2]. 
Ўқувчиларнинг илмий дунёқараши, мантиқий тафаккур қила олиш 
қобилияти, ақлий ривожланиши, ўз-ўзини англаш салоҳиятини шаклланиши ва 
ўсиши кўп жиҳатдан ахборот технологияларига боғлиқдир. 
Информатика ва ахборот технологиялари – ўсиб келаётган авлодга 
ахборотлар билан ишлаш технологиялари ва улардан фойдаланиш жараёнларини 
пухта ўзлаштиришни таъминлашдан иборат.
Умумтаълим 
мактабларида 
“Информатика 
ва 
ахборот 
технологиялари” ўқув фанини ўқитишнинг асосий мақсади ўсиб келаётган 
авлодни замонавий ахборот технология воситалари билан ишлаш малакалари
мустақил, мантиқий ва алгоритмик фикрлаш қобилиятини ривожлантиришдан ва 
олган билимларини ҳаётда татбиқ этишга ўргатишдан иборат. 
Қайд этиб ўтилган дастур асосида “Информатика ва ахборот 
технологиялари” фанидан умумий ўрта таълим мактабларининг 10-синфи ва 
ўрта махсус касб -ҳунар таълими учун дарслиги яратилди [3] ва 2017-2018 ўқув 
йилидан бошлаб фойдаланила бошланди. 


20 
Дарсликнинг биринчи бобида ўқувчилар қуйи синфларда ўрганилган 
Microsoft Office Excel дастурида ишлашни давом эттириб, дастурнинг бошқа 
имкониятлари – MS Excelда амаллар ва формулалар, функциялар кутубхонаси 
билан ишлаш ҳамда мантиқий ва математик функциялардан фойдаланиб амаллар 
бажаришни ўрганади.
Дарсликнинг иккинчи бобида ўқувчилар маълумотлар омбори ҳақида 
тушунчалар берилади, унинг бошқариш тизимлари, жумладан, маълумотлар 
омборини ташкил этиш, маълумотлар омборида жадвалларни ўзаро боғлаш, 
маълум бир шаблон бўйича маълумотлар қидириш ва уларнинг қайта ишлаш 
усуллари билан танишади.
Дарсликнинг учинчи бобида Delphi тилида дастурлаш асослари билан 
танишади. Хусусан, форма ҳосил қилиш, маълум бир объектга йўналтирилган 
дастурлаш тилидан фойдаланиш имкониятларини ўзлаштиради. Бир сўз билан 
айтганда ўқувчи дарсликдаги билимларни ўзлаштириб, ўқувчи узвий равишда 
ўз-ўзини жисмоний, маънавий, руҳий ва интеллектуал ривожлантириш, 
камолотга интилиш, когнитевлик кўникмаларини ва ҳаётий тажрибасини 
мустақил равишда мунтазам ошириб боради ва ўз ҳатти ҳаракатини баҳолаш 
имкониятига эга бўлади.
Шундай қилиб ўқувчилар дарсликни биринчи бобини мутола қилиб, 
қуйидаги билим, кўникма ва малакаларга эга бўладилар: 

дастурининг имкониятлари билан танишиш; 

турли амалларни бажариш, ифодаларни ҳисоблаш; 

катакларга мурожаат (нисбий, абсолют ва аралаш мурожаат) қилиш; 

мурожаатдан 
фойдаланиб 
амал 
бажаришда 
нусхалашнинг 
афзалликларидан фойдаланиш;

содда ва мураккаб функцияларнинг графикларини қуриш;

бошқа варақ ёки китобга мурожаат қилиш; 

функциялар кутубхонасидан фойдаланиш;

функциялар аргументи ойнасидан, формулалар сатридан фойдаланиш;

блокни номлашдан фойдаланиш; 

функция номини ёзиб жойлаштиришда автотанлаш имкониятларидан 
фойдаланиш; 

мантиқий, математик, статистик функцияларга оид мисол ва 
масалаларнинг ечиш усуллари ҳақида билимларга эга бўлади.
Ўқувчилар дарсликни иккинчи бобини мутола қилиб, қуйидаги билим, 
кўникма ва малакаларга эга бўладилар:

маълумотлар омбори, уларни бошқариш тизимлари,

Microsoft Office Access 2010 дастурининг имкониятлари ва уларнинг 
асосий элементлари, 

майдонлар хусусиятлари,

маълумотлар омборини ташкил этиш,

жадвалларни ўзаро боғлаш,

маълумотларни берилган шаблон бўйича излаш, қайта ишлаш,


21 

маълумотлар омборини ҳосил қилишда, таҳрирлашда формалардан 
фойдаланиш, 

математик амаллар билан ишлаш оид мисол ва масалаларнинг ечиш 
усуллари ҳақида билимларга бўлади.
Ўқувчилар дарсликнинг учинчи бобини мутола қилиб, қуйидаги билим, 
кўникма ва малакаларга эга бўладилар:
 Delphi 7 дастурлаш тилида иловалар яратишнинг замонавий усуллари; 
 Delphi 7 дастурлаш тили муҳити; 
 Delphi 7 дастурлаш тилининг иловаси ва унинг ойнаси; 
 Delphi 7 дастурлаш тилида бошқариш тугмаси; 
 Delphi 7 дастурлаш тилида ShowMessage ойнаси; 
 Delphi 7 дастурлаш тилида илова ойнасига маълумотларни жойлаш; 
 Delphi 7 дастурлаш тилида бошқариш объектларининг фаоллиги ва 
кўринмаслиги; 
 Delphi 7 дастурлаш тилида иловага маълумотлар киритиш; 
 Delphi 7 дастурлаш тилида маълумот турини ўзгартириш; 
 Delphi 7 дастурлаш тилида иловада байроқчалардан фойдаланиш; 
 Delphi 7 дастурлаш тилида иловада радиотугмалар гуруҳидан 
фойдаланиш; 
 Delphi 7 дастурлаш тилида ListBox ва ComboBox объектлари; 
 Delphi 7 дастурлаш тилида Memo рафика билан ишлаш; 
 Delphi 7 дастурлаш тилида Timer объекти ва ундан фойдаланиш; 
 Delphi 7 дастурлаш тилида расмга бошқа объектларни жойлаш;
 Delphi 7 дастурлаш тилида график ва анимацион иловаларга оид 
мисоллар. 
Ўқувчиларда дарслик материалларни ўзлаштириш натижасида қуйидаги 
таянч компетенциялар шакллантирилиши назарда тутилган:
 Коммуникатив компетенцияси; 
 Ахборотлар билан ишлаш компетенцияси; 
 Ўзини-ўзи ривожлантириш компетенцияси: 
 Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси; 
 Миллий ва умуммаданий компетенция; 
 Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор 
бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси. 
Халқ таълими тизимида 2017 йилда амалга оширилган ислоҳатлар, яъни 11 
йиллик таълимни жорий этилиши, янги авлод расликларини яратилиши 
педагогика олий таълим муассасалари бакалавриат йўналиши 5110700 – 
Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналишида ўқитиладиган 
“Информатика ва ахборот технологияларини ўқитиш методикаси” фани ўқув 
дастурини қайта кўриб чиқишни тақоза этади.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling