Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
5297 253 Информатика (респ-ка)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Foydalanilgan adabiyotlar
Oltinchi qism. Veb saytni yaratish uchun dasturlar majmuasi keltirilgan.
Dasturlarni o‘rnatib veb saytni tayyorlashi va uni ishga tushirishi mumkin. Elektron darslik yordamida Internetda o‘qituvchi-o‘quvchi o‘zining shaxsiy sayti yaratadi. Internetda sayt yaratish ijobiy axborotni tarqatishdagi vaqtni tejaydi va moliyaviy to‘siqlarni yo‘qotadi. Ta’lim olish tizimining samaradorligi oshadi va o‘qitish tezlashadi. Foydalanilgan adabiyotlar: 1. Башмаков А.И., Башмаков И.А. Разработка компьютерных учебников и обучающих систем. /Изд-во ФИЛИНЪ, М: 2003., 614с. 2. Стародубцев В.А. Компьютерные и мультимедийные технологии в естественнонаучном образовании. / Изд-во ДЕЛЬТАПЛАН, Томск: 2002., 223с. 3. Осипова Е.М. Стандарты информационных технологий в обучающих системах: учебное пособие. – СПб.:СПбГУ, 2001. – 34 с. КОМПЬЮТЕР ҚУРИЛМАЛАРИНИНГ ЯНГИ АВЛОДЛАРИНИ СОҲАЛАРДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ Мехмонов Р.Ю., Содиқова Д.Б. – ТДПУ Бугунги кунда компьютер, унинг имкониятлари кириб борган соҳани санашдан кўра кириб бормаган соҳани топиш мушкул иш. Кириб бормаган соҳа деярли йўқ, камроқ кириб борганини топиш ҳам амри маҳол. Шундан экан, барча соҳаларга ахборо технологияларини кириб боришида биз соҳа эгаларининг ҳам ҳиссамиз бўлиши – давр талабидир. Ўзбекистон Республикасида 2018 йилни “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йил” деб эълон қилиниши эса юртимизда инновацион ғояларга, илм-фан, техника ютуқларига катта эътибор берилаёиганидан дарак беради. Шахсий компьютер яратилгандан кейин фойдаланувчиларга қулайлик, мобиллик яратиш мақсадида ноутбуклар яратилган. Бугунги кунда ушбу қурилмаларнинг янги авлодлари яратилаётгани, фойдаланилаётгани янгилик эмас. Унинг авлодлари ҳисобланган нетбуклар, ультрабуклар, планшетлар ҳам кенг фойдаланилмоқда. Энди бугунги кун фойдаланувчиларининг талабларини қондириш мақсадида, ҳамда уларни ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги рақобатга бардош бериш мақсадида ушбу қурилмаларнинг янги имкониятлари, уларда фойдаланиладиган дастурлар, қурилмалар, гаджетлар кундан кун янгиланиб, ривожланиб бормоқда. Биргина тиббиёт соҳасида Hewlett Packard компаниясининг яратган янги ноутбукини тиббиёт аппаратураси дейиш мумкин. Қон босимини ўлчаш, юрак кардиограммаси, рентген сурати таҳлили, кўз нурининг яқин-узоқ кўриш масофаларини тез фурсатларда аниқлаб берувчи универсал қурилма дея таъкидланаётган компьютер шифокорлар ва беъморлар учун ҳам аниқ, ишончли ва тезкор ташхис натижалари учун жуда муҳим янгилик бўлиб ҳисобланади. 198 Бугунги кунда тиббиёт соҳасидаги кўплаб қурилмалар компьютерга уланиб, у орқали фойдаланилади. Тиббиёт ходимлари ушбу қурилмалардан асосан фойдаланувчи сифатида фойдаланади. Лекин уларга профилактик хизмат кўрсатиш, уларни бошқариш, тузатиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ишларини амалга оширишда ўзига хос муаммоларга дуч келинади. Сабаби, уларни мутахассис сифатида ишлашга ўргатиш, уларга ервис хизмати кўрсатиш, тузатиш ишларини амалга оширувчи мутахассислар етишмайди. Ушбу ҳолатларни инобатга олган ҳолда, Низомий номидаги ТДПУ информатика ўқитиш методикаси таълим йўналиши талабаларига ўтиладиган “Компьютерга техник хизмат кўрстаиш” фанининг махмун моҳиятини такомиллаштириш, компьютерга уланувчи турли курилмаларни улаш, ишини созлаш ва бошқариш, техник хизмат кўрсатиш, тузатиш ишларини ўргатишни фан дастурининг мавзуларига тегишли ўзгартириш ёки қўшимча киритиш масаласини долзарб масала сифатида кўриб чиқмоқчимиз. Бунда икки хил ҳолатни илгари суриш мумкин. Бунда: 1. Ҳар бир тиббиёт муассасасида компьютер ва унга уланувчи қурилмаларга техник хизмат кўрсатиш бўйича мутахассиснинг ишини ташкил қилиш керак; 2. Тиббиёт ўқув юртларида мутахассис тайёрлаш учун киритилган фанлар билан бир қаторда компьютер ва унга уланувчи қурилмаларга техник хизмат кўрсатиш фанини киритиш тавсия этилади. Биринчи ҳолатда муассасага битта ортиқча ишчи ўрни яратилишига, ортиқча чиқим бўлишига олиб келса ҳам, муассасадаги барча компьютер ва у билан боғлиқ қурилмалар, уларни созлаш, техник хизмат кўрсатиш ва янгилашда муаммоларга дуч келмайди. Иккинчи ҳолатда эса, мутахассис тор доирада фақатгина компьютер ва унга уланувчи, ўз соҳасига тегишли қурилмаларгагина техник хизмат кўрсата олиши мумкин бўлади. Масалан, кардиолог, стоматолог, травматолог, уролог, онколог, нервпотологларнинг иш усули, иш жараёнидаги қўлланиладиган компьютерлари дастурлари, қўлланиладиган тиббий қурилмалари бир-биридан тубдан фарқ қилади. Лекин, улар маълум даражада ушбу қурилмалардан фойдаланишнигина биладилар. Агар юқоридаги икки ҳолатдан бирини таълим жараёнига, кейин эса амалиётга жорий қилинса, таълим сифати, иш самарадорлиги, фанлараро интеграция, тиббий хизмат сифатлари ошишига хизмат қилган бўлар эди. Шунингдек, бугунги кунда информатика ва ахборот технологиялари соҳасида олимлар кун сайин сунъий тафаккурга эга бўлган компьютер яратиш устида тинмай иш олиб бормоқдалар ва маълум муваффақиятларга ҳам эришмоқдалар. Бунда юқоридаги тиббиётдаги ҳолатларнинг турличасида беморнинг турли касалликлар бўйича турли тиббий ускуна ва компьютер ташхисларини умумлаштириб, комплекс текшириш, комплекс ташхис қўйиш амалиётлари жорий қилинмоқда. Лекин бу якуний натижани беришига етарлича эмаслиги кўриниб турибди. Агар шу ривожланиш темпида давом этадиган бўлса, тез орада нафақат тиббиётда, балки бошқа соҳаларда ҳам компьютер, уларнинг турли кўринишлари ёки унга уланган қурилмаларнинг мукаммал ва комплекс интеграциялари ишлаб чиқилади ва инсоният учун хизмат қилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling