Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
5297 253 Информатика (респ-ка)
- Bu sahifa navigatsiya:
- РЕСПУБЛИКАМИЗДА ТАДБИРКОРЛАРНИ РАҚОБАТ ВА СИФАТ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ АНИҚЛАШНИ АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ЁРДАМИДА АМАЛГА ОШИРИШ
- Садинов А.З., Хамдамов Д.Б.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Аванесов В.С. Композиция тестовых заданий - М.: Центр тестирования, 2002. - 239 с. 218 2. Морев И. А. Образовательные информационные технологии. Часть 2. Педагогические измерения: Учебное пособие -Владивосток: Изд-во Дальневост. ун-та, 2004. – 174 с. 3. Челышкова М.Б. Теория и практика конструирования педагогических тестов: Учебное пособие - M.: Логос, 2002. - 432 с. РЕСПУБЛИКАМИЗДА ТАДБИРКОРЛАРНИ РАҚОБАТ ВА СИФАТ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ АНИҚЛАШНИ АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ЁРДАМИДА АМАЛГА ОШИРИШ Садинов А.З., Хамдамов Д.Б. - Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Информатика асослари кафедраси ассистентлари, Ҳамроқулова Г.Т. - ТАТУ талабаси Республикамиз ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бевосита ишлаб чиқариш маҳсулотлари ва хизматларининг сифат кўрсаткичларига боғлиқ. Давлат ва хусусий корхоналар ишлаб чиқариш маҳсулот турларининг кун сайин талабга қараб ўзгариб бориши рақобатни юзага келтирмоқда. Бу ўз навбатида маҳсулотларни харидорлигини таъминлаш учун сифат кўрсаткичларини оширишга олиб келади. Ахборот технологиялари коммуникация тизимининг кенг тармоқ отиб, жадал суръатларда ривожланиши харидорнинг Интернет тармоғи орқали ўзига зарур бўлган маҳсулотни ёки хизматни танлаш имконини яратмоқда. Бу ўз навбатида хоридорнинг ўз уйидан ёки иш жойидан маҳсулот учун буюртма бериши, битимлар тузиши, электрон тарзда мулоқот қилиши, хужжат алманиниши, тўловларни электрон усулда амалга оширишини таъминлайди. Натижада хоридор қимматли вақтини тежайди, кенг қамровли танловга эришади, паст нархда сифатли маҳсулот харид қилади. Шунингдек, ишлаб чиқариш корхонаси ички ва ташқи бозорларда маҳсулотга бўлаётган талабни кузатиб бориш имконига эга бўлади, рақобатчиларнинг фаолиятидан хабар топиб туради ва ўз иш фаолиятига тегишли ўзгартиришлар киритади, бозор талабига тезда мослашади. Ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги рақобатнинг юзага келиши сифат кўрсаткичларининг ошишига бевосита таъсир кўрсатади. Хом-ашё, қазилма бойликларимиз, пахта, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари хорижий мамлакатларга арзон баҳоларда сотилар, тайёр истеъмол ҳолатига келтирилганлари эса бир неча бор қиммат баҳода мамлакатимизга келтирилар эди. Бу ўз навбатида валюта жамғармасини чет-элга фоизсиз оқимига юзага келтирган.Мустақиллик шарофати билан ҳар бир ижтимоий-иқтисодий жараёнга онгли-илмий асосда ёндашиш зарурати туғилди, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш борасида туб ислоҳатлар амалга оширилди ва бу жараён изчил давом этмоқда. Иқтисодий ривожланиш соҳасида кескин юксалиш юз берди. Ҳом-ашё етказиб берувчи манбадан тайёр маҳсулот етказиб берувчи манбага айландик. Президентимиз раҳномалигида мамлакатимизда бир неча қўшма корхоналар ташкил этилди, ёшларни янги замонавий технологияларда ишлаш амалий кўникмаларини ҳосил қилиш мақсадида ўқув курслари ташкил этилди, айрим 219 мутахассислар хорижий мамлакатларда ўз малакаларини ошириб келдилар. Ҳамкорлик корхоналарида чет-элга хом ашё эмас, балки тайёрсифатли маҳсулот чиқариш йўлга қўйилди ва бу тизим бугунги кунда муваффақиятли фаолият юритмоқда. Жаҳон бўлаб мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни Интернет тармоғи орқали ташвиқот қилиниши маҳсулот учун хоридорлар таркибининг кенгайишига олиб келди. Хоридорлар таркибининг ошиб бориши сифатга бўлган талабни кескин оширди, рақобат юзага келди. Маҳсулот тўғридан-тўғри хоридор манзилига етказиб берила бошланди. Савдо шахобчалари ўрнини электрон магазинлар эгаллади. Маҳсулот сақловчи омборхоналар барҳам топди. Буюртмачи талаби асосида маҳсулот ишлаб чиқариш кенг қамров топди. Нафақат мамлакатимиз аҳолисидан балки чет-эл фуқаро ва ташкилотларидан ишлаб чиқариш корхоналари маҳсулотларига узлуксиз буюртмалар келиб турибди. Бу борада ахборот коммуникация тизимининг аҳамияти беқиёс катта. Банк тизимининг глобал ахборот тармоғига уланиши тўловларни нақд пулсиз электрон усулда амалга оширилиши қўл келди. Бу ўз навбатида пул алмашинуви ҳаракатини жадаллаштирди, жамиятнинг иқтисодий ривожланишига замин яратди. Бунинг асосида электрон тижорат ётади. Ишлаб чиқаришдаги рақобат монополлашувга олиб кела бошлади, маҳсулот сифати ошди, янги экологик тоза ва самарали техника ва технологиядан фойдаланиш талаб этилди, қўшимча иш жойлари яратилди, етук мутахассисларга бўлган талаб кучайди. Жаҳон бўйлаб ҳукм сураётган иқтисодий ва молиявий инқироз вақтида тайёр маҳсулотни жаҳон бозорига олиб чиқиш, унинг ҳусусиятларини Интернет орқали ташвиқот қилиш, хоридорни жалб этиш ва мамлакатимизга валюта оқимини таъминлаш ҳар бир ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятининг асосий тамойилига айланган.[1,177-б.]. Маънавияти юксак мамлакатимиз аҳолисининг экологик тоза ва сифатли маҳсулотга бўлган талабини қонун доирасида таъминлаш ишлаб чиқариш корхоналарининг асосий вазифаси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ҳар қандай ишлаб чиқариш корхонаси ички ва ташқи бозорда ўз мавқеини сақлаб қолиш мақсадида сифатли рақаботбардош маҳсулот ишлаб чиқишга ҳаракат қилади. Етук мутахассислар билими, тажрибаси, замонавий техника ва технологияларга таянади. Бугунги кунга келиб туб аҳоли асосан мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни харид қилишга ўтган, чунки хорижий мамлакатлар маҳсулотлари сифатининг қай даражада паст эканлигига ишонч ҳосил қилиб бўлганлар. Албатта, аҳолининг ўз мамлакатида ишлаб чиқарилган сифатли маҳсулотларни харид қилиши корхона ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтиришга, маҳсулот тан нархини пасайишига, янги иш жойларини ташкил этишга олиб келади. Бундай истиқболли ривожланишнинг асосида ахборот технологиялари ва коммуникация тизимининг самарали фаолияти ётади. Интернет орқали сайёҳларга хизмат кўрсатиш, диққатга сазовор жойларни ташвиқот қилиш, хизматлар учун электрон тўлов тизимининг доимо ишлаб туриши эътиборга лойиқ ҳолатдир. Сайёҳлар оқимининг йил сайин мамлакатимизга келишини ошиб бориши бу 220 борада ҳам рақобатни юзага келтирди ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишга туртки бўлди. Рақобат ва сифат кўрсаткичлари бозорларда хорижий маҳсулотлар ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни тақозо этади, шунингдек жаҳон бозорида ўз ўрнини эгаллашига замин яратади, мамлакат иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилади. Ахборот тизимининг ривожланиши на фақат ишлаб чиқариш корхоналари юксалишини таъминлади, балки хизмат кўрсатиш борасида ҳам катта ютуқларга эришилди. Масалан: саёхат соҳасида хизмат кўрсатишда бир қатор ютуқларга эришилди. Мамлакатнинг географик жиҳатдан марказий осиёда жойлашиши, фаслларга боғлиқ иқлимийлиги, қадимий ёдгорлик жойларининг мавжудлиги, тоғ ва дарёларнинг мавжудлиги хорижий сайёҳларни жалб этишга манба бўлиб хизмат қилмоқда.[3.]. Ҳар қандай мамлакат аҳолисининг яшаш, иқтисодий-ижтимоий ривожланиш даражаси, маъданий ва маънавий салоҳиятини белгиловчи факторлардан бири уларнинг сифатли маҳсулотга бўлган талаби ва уни харид қилиш имконияти билан белгиланади. Интернет тармоғининг ривожланиши, банклар тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш ишлаб чиқариш корхоналари маҳсулотларининг хоридоргирлигини таъминламоқда. Бугунги кунда Интернет тармоғига кирувчилар контингентини катта қисмини асосан ёшлар ташкил этади. Интернет ахборот ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқи уларнинг ёши ва руҳий ҳолати ишблормонлиги ҳусусиятларига боғлиқ холда Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисидаги” қонуни ва қонун ости хужжатлари билан белгилаб қўйилган. Ахборот тизими ёшларни электрон маълумот билан танишишга,ўзаро ахборот алмашинувига кенг имконият яратиб бермоқда. Натижада эҳтиёж туғилмоқда, бу ўз навбатида кенгроқ доирадаги маълумотларни ўзлаштиришга олиб келмоқда. Интернет орқали билим олиш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳақидаги маълумотлардан ногирон ёшларнинг хабар топишига имконият яратилди. Лекин Интернет ахборот ресурслари барча бирдай ижобий таъсир этмай, балки уларнинг онгига тасир этиши қизиқишларни кучайтириш зарур. Интернет ахборот ресрслари билан қизиқаётганлиги ва фойдаланаётганлигини назоратга олишлари мақсадга мувофиқ. Ёшларда тез мослашувчанлик ҳислатлари катта ёшдагиларга нисбатан анча юқори даражада бўлганлиги учун мунтазам равишда кузатиб бориш лозим.[4.]. Ишлаб чиқаришдаги рақобат монополлашувга олиб кела бошлади, маҳсулот сифати ошди, янги экологик тоза ва самарали техника ҳамда технологиядан фойдаланиш талаб этилди, қўшимча иш жойлари яратилди, етук мутахассисларга бўлган талаб кучайди. Ҳозирги кунда тайёр маҳсулотни жаҳон бозорига олиб чиқиш, унинг ҳусусиятларини Интернет орқали ташвиқот қилиш, харидорни жалб этиш ва мамлакатимизга валюта оқимини таъминлаш ҳар бир ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятининг асосий тамойилига айланган. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling