Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet21/217
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1817381
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   217
Bog'liq
5297 253 Информатика (респ-ка)

 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 
“Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим 
стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сонли Қарори. 


22 
2. Информатика 
ва ахборот технологиялари. Умумий ўрта таълим 
мактабларининг 10-11синфи учун ўқув дастури. Тузувчилар Мамаражабов М.Э. 
ва бошқалар. –Т. 2017 йил. 
3. Тайлаков Н.И. ва бошқалар. Информатика ва ахборот технологиялари. 
Умумий ўрта таълим мактабларининг 10-синфи ва ўрта махсус касб-ҳунар 
таълими учун дарслик. –Т. 2017. Экспресс-минимум нашриёти. 160 бет. 
ТАЪЛИМНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМЛАРИ ЎҚУВ 
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ВОСИТАСИ СИФАТИДА
 
Турсунов Самар Қузиевич – Низомий номидаги ТДПУ Информатика 
ўқитиш методикаси кафедраси
Сўнгги йилларда республикамизнинг барча жабҳаларида кенг масштабли 
ва шиддатли илоҳатлар амалга оширилмоқда. Ўз навбатида таълим тизимида ҳам 
кескин бурилиш бўлдики, унинг асоси сифатида Ўзбекистон Республикаси 
Президенти томонидан қабул қилинган 2017 йил 20 апрелдаги № ПҚ-2909 сонли 
«Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 
(Қарор «Халқ сўзи» газетасининг 2017 йил 21 апрелдаги 79 (6773)-сонида эълон 
қилинган) қарор ҳисобланади. Ундан ташқари 2018 йил 19 февралдаги «Ахборот 
технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентинниг Фармони 
(№ ПФ-5349) ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида бошқарув 
тизимини янада такомиллаштириш, электрон давлат хизматлари ва 
телекоммуникация хизматлари спектрини кенгайтириш, телекоммуникация 
инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон 
Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясига мувофиқ қатор вазифалар 
белгилаб олинди. Жумладан, етакчи хорижий компаниялар ва таълим 
муассасаларининг энг яхши амалиёти асосида ахборот технологиялари ва 
коммуникациялари соҳасида стратегик ва лойиҳа бошқаруви, менежмент, 
маркетинг бўйича илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни, кадрларни тайёрлаш, 
қайта тайёрлаш ҳамда малакасини оширишни ташкил қилиш, шаҳар ва ҳудудий 
инфратузилмани, шу жумладан келгусида интеграциялашган, «ақлли» ва 
«хавфсиз» шаҳар ягона комплексига бирлаштирган ҳолда уй-жой коммунал 
хизмат кўрсатиш, транспорт логистикасини, шошилинч хизматларни 
бошқаришнинг замонавий интеллектуал тизимларини жорий этиш ва 
ривожлантириш вазифалари ҳам белгилаб қўйилган.
Биз барчамиз ҳозир ҳам фаол ахборот жамиятида яшаб келмоқдамиз. 
Бизнинг асосий мақсадимиз инсонларни болалигидан бошлаб таълим 
жараёнларининг барча босқичларида ўқитишдан иборат. Бунда катта ҳажмли
ахборотни етказиб бериш, ундан фойдаланишга ўргатиш, у билан ишлаш ва 
тўғри йўналтириш муҳим аҳамият касб этади. Таълимда буларни замонавий 
ахборот-коммуникация технологияларисиз амалга ошириб бўлмайди [2]. 
Ҳаммамизга 
маълумки, 
ўқув 
жараёнида 
ахборот-коммуникация 
технологияларини қўллаш турли дастурий воситалар орқали амалга оширилади. 


23 
Бундай дастурий воситаларга электрон дарсликлар, электрон қўлланмалар, 
маълумотлар базалари ва бошқа турли хил ўргатувчи дастурларни қамраб олади. 
Мамлакатимизда бу каби дастурий воситаларни яратиш ва жорий қилиш ишлари 
кун сайин кенгайиб бормоқда. Қуйида келтирилган маълумот фикримизга яққол 
далил бўлади. Унда Республика Интеллектуал мулк агентлиги томонидан эълон 
қилинган маълумот келтирилган.
1-расм. 2013-2017 йилларда интеллектуал мулк агентлиги томонидан 
дастурий воситаларни рўйхатдан ўтказишнинг бориши.
Унда келтирилишича 2014 йилдан бошлаб дастурий маҳсулотларни 
рўйхатдан ўтказиш ишлари кескин кўтарилганини кўришимиз мумкин.
1-жадвал. 2013-2017 йилларда интеллектуал мулк агентлиги томонидан маълумотлар 
базаларини рўйхатдан ўтказишнинг бориши. 
Ишланма номи 
2013 
2014 
2015 
2016 
2017 
Маълумотлар базаси 


10 
18 
21 
Бу каби дастурий воситалар ва маълумотлар базаларини яратилишининг 
ортиб бориши бир томондан уларнинг ярата олувчиларнинг ортиб бориши билан 
белгиланса, иккинчи томондан эса уларни жорий қилиш ишлари 
кенгаяётганидан, дарак бериб, бу ўз навбатида жамиятда ахборот-коммуникация 
технологияларини қўллаш ишлари самарадорлиги ортиб бораётганлигини 
англатади. Таълим тизимида эса улар таълим самарадорлигини янада ортиб 
бораётганлигини англатади.
Булар билан бирга таълимда қатор дастурий воситалар қўлланилади. Яъни 
шундай тайёр дастурий воситалар ҳам борки кўплаб фойдаланувчилар шулардан 
фойдаланишни афзал кўради. Бундай дастурларни учга бўлинади: LMS – 
таълимни бошқариш тизимлари, CMS – контентни бошқариш тизимлари, 
Authoring tools – муаллифлик ускуналари. Таълимни бошқариш тизимлари 
таълимни ташкил қилиш, бошқариш, мониторинг олиб бориш каби вазифаларни 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling