Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet22/217
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1817381
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   217
Bog'liq
5297 253 Информатика (респ-ка)

2013
2014
2015
2016
2017


24 
бажаради. Айнан шундай мақсадларни кўзлаб Низомий номидаги Тошкент 
давлат 
педагогика 
университети 
Информатика 
ўқитиш 
методикаси 
кафедрасининг корпоратив тармоғида ҳам таълимни бошқариш тизими 
ўрнатилди. Педагогика олий таълим муассасларининг информатика ўқитиш 
методикаси таълим йўналиши 1-босқичида ўқитиладиган Информатика ва АТ, 
алгоритмлар, информатика, компьютер таъминоти, компьютер графикаси каби 
фанларнинг мазмуни замонавий талаблар асосида янгиланди ва улар бўйича ўқув 
қўлланмалар ва дарсликлар тайёрланди. Шунингдек талабалар мустақил 
таълимини ташкил қилиш мақсадида ушбу мазмун MOODLE тизимига 
жойлаштирилди.
2-расм. Тизим асосий ойнасининг кўриниши 
Ўқув курслари сифатида мавзуларга бўлган ҳолда ҳар бир мавзу бўйича 
маъруза матнлари тизимига жойлаштирилди. Мавзулар бўйича тест 
топшириқлари, тақдимотлар, турли расмлар, глоссарийлар, топшириқлар, 
форумлар, маълумотлар базаси ва савол ва топшириқлар каби интерактив ишлаб 
чиқилди ва тизимга жойлаштирилди.
3-расм. Интерактив фаолиятни қўшиш ва таҳрирлаш ойнаси.
Тизим университетнинг корпоратив тармоғида минглаб талабаларга 
мустақил таълимни ташкил қилиш, билимларни баҳолаш ва назорат қилиш 


25 
ҳамда мониторинг мақсадларида хизмат кўрсатиб келмоқда. iom_tspu.uz – 
манзилида. Профессор-ўқитувчилар томонидан тизимга зарур курслардан 
тегишли мавзуларга интерактив имкониятлар қўшилади.
4-расм. Форум ойнаси кўриниши.
Қўшилган интерактив имкониятлардан талабалар фойдаланиши мумкин 
бўлади. Ўқитувчи курснинг эгаси сифатида уни ёки унинг интерактив 
имкониятларини киритиши ва созлаши мумкин бўлади. Талабалар эса шу 
созлашлар асосида курсларни ўқиши, турли назоратларни топшириши, ечиши 
ёки жавоб бериши мумкин бўлади. Бугунги кунда тизимдан уч мингдан ортиқ 
талабалар турли фанларни ўзлаштиришда, мустақил таълимни ташкил қилишда 
ва билимларини синаб кўришда фойдаланмоқда.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling