Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат


PAGEMAKER ДАСТУРИ ВА УНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИ


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet58/217
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1817381
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   217
Bog'liq
5297 253 Информатика (респ-ка)

PAGEMAKER ДАСТУРИ ВА УНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИ
 
Адинаев Ш. - ТДПУ ўқитувчи,
Исмоилханов С. - ТДПУ талаба 
Нашриёт соҳасида ишлатиладиган матн муҳаррирлари шу соҳа учун 
яратилган махсус дастурлар бўлиб, улар кичик нашриётлар ёрдамида газета- 
журналлар, китоблар, турли реклама маҳсулотлари тайёрлашга мўлжалланган. 
Сифатли ва асл макетларни тайёрлаш учун бир қанча турдаги нашриёт 
тизимларидан фойдаланади. Уларга мисол қилиб Page Maker, Ventura Publisher, 
Post Script, QuarkXPress, TEX, LATEX нашриёт тизимларини келтиришимиз 
мумкин.
Шулардан бири ва кенг миқёсда ишлатиладигани Page Maker дастурлар 
пакети китоблар матнини териш, тахрирлаш, кўриб чиқиш ва чоп қилишда жуда 
қулай восита ҳисобланади. 


131 
Page Maker дастури Page Maker Aldus Corporation фирмаси томонидан 
яратилган кенг имкониятли ва қулай дастурдир. Page Maker дастури файл ва 
каталоглар билан ишлайди. Файл номи эса .pub кенгайтмаси ёрдамида ёзилади. 
Бошқа каталогга ўтиш учун сичқонча кўрсаткичини тегишли белгига келтириб 
(вертикал символга) унинг чап тугмаси икки марта босилади. Шундан сўнг 
рўйхатдан керакли каталог номи танланиб, тугмачани икки марта босиш орқали 
ишга туширилади. Нашриёт тизимларининг асосий вазифаси нашрни тайёрлашда 
тез 
такрорланувчи 
амалларни 
иложи 
борича 
кўпроқ 
даражада 
автоматлаштиришдир. Уларнинг афзаллиги эса нашр саҳифаси ва унинг умумий 
кўринишини тайёрлашдаги қулайлик ҳамда ўзгартиришлар киритишнинг 
осонлиги ва вақт тежалишидир. Нашр асосий элементларини компьютерда 
сақлашнинг асосий афзаллиги матнни тўғридан-тўғри ҳарф териш қурилмасига 
бериш мумкин, шунда матн билан суратларни мос жойларга қўлда жойлаштиришга 
эҳтиёж қолмайди. 
Page Maker Aldus Corporation фирмаси томонидан яратилган кенг 
имкониятли, қулай нашриёт системасидир. АҚШ фирмасининг Европа бўлими 
1989 йил сентябр ойида Page Maker дастурининг русча вариантини эълон қилди. 
Page Maker дастурининг ишлаши учун Мicrosoft Office дастурининг тўлиқ 
версияси бўлиши талаб қилинади. Шахсий компьютернинг операцион 
системаси билан таниш бўлган фойдаланувчи дискни форматлаш, файл 
нусҳасини ҳосил қилиш, файлни ўчириш, уни босиб чиқариш ёки дастурни ишга 
тушириш буйруқларини албатта билиши керак булади. Windows муҳити операцион 
системанинг қобиғи ҳисобланиб, фойдаланувчи учун операцион системанинг 
барча имкониятларини унинг буйруқларини ёддан билмасдан туриб ишга 
туширишга имкон беради. 
Page Maker дастури ёрдамида нашр саҳифасини экранда кўриш ва унга чоп 
қилгунга қадар тегишли тузатишлар киритиш мумкин, Барча керакли 
ўзгартиришлар киритилгандан сўнг, асл нусҳа макети ҳарф териш қурилмасига 
узатилади ёки лазерли принтерда босиб чиқарилади. 
Ҳар қандай ҳужжатни нашрга тайёрлашда қуйидаги ишларни бажарилади: 
1. Тахрирланган қўлёзма элементларини охиригача тайёрлаш; 
2. Керакли сурат, белги ва чизмаларни яратиш ва жойлаштириш; 
3. Оригинал макет (асл нусҳа) ни тайёрлаш. 
Кўрсатилган режани амалга оширишда ва ҳар бир саҳифанинг умумий 
кўринишини тайёрлашда Page Maker нашриёт дастури ишлатилиши мумкин. 
Саҳифани нашрга тайёрлаш учун қўлёзманинг матн ва суратларини қандай 
тартибда жойлаштириш масаласини ҳал қилиш лозим бўлади. Ана шундан сўнг, 
Page Maker дастури ёрдамида асл нусҳа макети тайёрланади. Агарда қўлёзма 
хажми маълум бўлса, саҳифанинг катта- кичиклигини, суратлар ва чизмалар 
эгаллайдиган жойларни, ҳар бир саҳифадаги устунлар сонини ва матнинг босиб 
чиқариш кўринишини аниқлашимиз ва сарлавҳаларни турли кўринишларда 
кўриб чиқишимиз мумкин. Дастурда 17 хил кўринишда тўғри чизиқ, айлана ва 
тўғри тўртбурчак белгиларини чизишимиз мумкин. 
Page Maker дастури учун бошланғич матнни ихтиёрий матн муҳарририда 
тайёрлаш мумкин. Лекин бу муҳаррирлар ёрдамида бир саҳифада турли 


132 
шрифтларда матн ёзиш ва шу каби бир қанча амалларни бажариш анча 
қийинчилик туғдиради. Нашриёт дастурлари эса матнни форматлаштириш учун 
махсус тузилган дастурлардир. Ушбу дастур турли матн муҳаррирларида 
тайёрланган матнлар воситасида якуний матнни тайёрлайди. Тайёрланган матнни 
нашриёт дастурига узатишдан олдин албатта унинг хатоларини текшириш лозим, 
чунки нашриёт дастурида тузилган матнни яна қайтадан ўзгартириш учун матн 
муҳарририга узатиш мумкин эмас. 
Page Maker дастури ёрдамида қўлёзмани киритиш, таҳрирлаш, қўлёзмани ўқиб 
чиқиш, махсус символлар билан ишлаш ва ҳар хил чизмалар чизиш каби 
амалларни бажариш мумкин. 
Page Maker дастури матн муҳарририда юборилган саҳифа рақамлари, 
колонтитул ва матннинг ўнг чегараси каби форматлаш элементларини қабул 
қилмайди. Лекин у қуйидагиларни қабул қилади: 1) Шрифтлар(гарнитура ва 
кегль), интерлиняш, бош ҳарф ва кичик ҳарфлар, қўштирноқ ва тире 
символларини автоматик равишда мослаштиради; 2) Матн мухаририда 
ўрнатилган чар чегара ўзгаришсиз қолади. Page Maker дастури матн сатрини устун 
кенглигида ажратади; 3) Матннинг чап ва ўнг чегаралари Page Maker дастури 
ўрнатган устунлар чегарасига асосан ҳисобланади. Масалан, матнлар файлида 
чап чегара 1 дюйм қилиб белгиланган бўлса, у ҳолда Page Maker дастури матнни 
жойлаштиришда устуннинг чап томониданг 1 дюйм жой қолдиради; 4) Enter ва 
Return клавишларининг босилиши ҳолати параграфнинг охири деб қабул қилинади; 
5) Табуляциянинг ички символлари матнни ёки жадвал устунларини текислаш 
учун ишлатилади. Раgе Маker дастурида устуннинг битта сатридаги табуляция 
символларининг сони йигирматадан ошмаслиги керак.
Фойдаланилган шрифтни Page Maker дастури эслаб қолади. Матнни чоп 
қилишда ўша шрифтга кўриниши яқин бўлган шрифт ишлатилади. Кейинчалик 
эса принтерни алмаштириб, керакли шрифт билан матнни босиб чиқариш 
мумкин. Матнларни кўпинча Page Maker дастурининг ўзида форматлаш қулай 
ҳисобланади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling