Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети “психологик хизмат”
ШАХСНИНГ КОММУНИКАТИВ ВА ТАШКИЛОТЧИЛИК ҚОБИЛИЯТЛАРИ (КТҚ) НИ ЎРГАНИШ УСУЛИ
Download 393.95 Kb.
|
касб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Машғулотнинг бориши
- КТҚ саволномаси
ШАХСНИНГ КОММУНИКАТИВ ВА ТАШКИЛОТЧИЛИК ҚОБИЛИЯТЛАРИ (КТҚ) НИ ЎРГАНИШ УСУЛИ
Мақсад: ўқувчиларнинг касбий қизиқишлари, қобилиятларини аниқлашга мўлжалланган бўлиб, мактаб психологининг касбий профориентацион йўналишда кўникма ва малакаларини шакллантиришга қаратилган. Машғулотнинг бориши: Шахснинг ташкилотчилик ва коммуникатив қобилиятларини диагностика қилиш методикаси психологик ташҳисда ва катта синф ўқувчиларига касбга маслаҳат беришда кенг қўлланилади. Тадқиқотни ўтказиш учун КТҚ саволномани ва варақасини тайёрлаш керак. Тадқиқотни индивидуал ва гуруҳда ўтказиш мумкин. Текширувчиларга жавоб варақаларини тарқатиб бўлгач, қўлланмаларни ўқиб бериш керак. Қуйида келтирилган тасдиқларни яхшилаб ўқиб чиқинг ва бу тасдиқларга рози бўлсангиз «+» белгисини, агар рози бўлмасангиз «-» белгисини қўйинг. Ноаниқ саволни суистеъмол қилмасликка ҳаракат қилинг. Ҳар бир детал устида узоқ ўйламаслик, аниқ ҳолатларни кўз олдингизга келтиринг. Жавоб учун кўп вақт сарфламанг, миянгизга келган биринчи табиий жавобни беринг. Саволларни қолдирмасдан, тартиби билан жавоб беринг. Тўғри ва самимий жавоб беринг. Ўз жавобларингизни яхши тасаввур этишга ҳаракат қилманг, улар ҳақиқий бўлиши лозим. Ҳар бир саволга берилган жавоб умуман кўриб чиқилмайди, бизни фақатгина умумий кўрсатгичлар қизиқтиради. КТҚ саволномаси 1. Ҳар доим мулоқотда бўлиб турадиган дўстларингиз кўпми? 2. Дўстларингизни кўпчилигини фикрингизни қабул қилишга оғдириб оласизми? 3. Дўстларингиздан бири сизни ранжитса, узоқ вақт хафа бўлиб юрасизми? 4. Ҳосил бўлган кескин вазиятда ҳар доим ҳам йўл топишга қийналасизми? 5. Ҳар хил кишилар билан танишишга сизда интилиш борми? 6. Жамоат ишлари билан шуғулланиш сизга ёқадими? 7. Сизга одамлар ичида бўлишдан кўра китоб ёки бошқа ишлар билан вақт ўтказиш ёқадими? 8. Кўзлаган мақсадларингизни амалга оширишда тўсиқ бўлса, сиз улардан осонгина чекинасизми? 9. Ўзингиздан катта ёшдаги кишилар билан осонгина муомалага ўта оласизми? 10. Сиз ўз дўстларингиз билан кўнгил очар ўйинлар ўйлаб топишни ёқтирасизми? 11. Сизга янги компанияга киришиб кетиш қийинми? 12. Бугунги қилинадиган ишларни бошқа кунларга тез- тез қолдириб турасизми? 13. Нотаниш одамлар билан муомалага киришиш сизга осон бўладими? 14. Дўстларингиз сизни фикрингиз билан иш тутишларига интиласизми? 15. Янги жамоага кўникиш сизга қийинми? 16. Дўстларингиз ўз мажбуриятларини бажаришмаса, сизда улар билан келишмовчилик чиқмаслиги ростми? 17. Қулай вазият бўлиб қолса, сиз янги кишилар билан танишишга ва суҳбатлашишга интиласизми? 18. Муҳим ишларни бажаришда ташаббусни кўпинча ўзингизни қўлингизга оласизми? 19. Атрофдаги одамлар сизни безовта қиладими ва сиз ёлғиз бўлишни истайсизми? 20. Сиз нотаниш шароитда ўзингизни ноқулай ҳис қилишингиз ростми? 21. Сизга ҳар доим одамлар орасида бўлиш ёқадими? 22. Бошлаган ишингизни битира олмасангиз, безовта бўласизми? 23. Одамлар билан танишаётганда ташаббус кўрсатиш керак бўлса, ўзингизда ноқулайлик, ҳаяжон, тортинишни ҳис этасизми? 24. Дўстларингиз билан тез-тез бўлган мулоқотдан толиқасизми? 25. Жамоа ўйинларида иштирок этишни ёқтирасизми? 26. Дўстларингизга тегишли бўлган муаммоларни ечиш учун тез-тез ўз ташаббусингизни кўрсата оласизми? 27. Сиз яхши танимаган одамлар ичида ўзингизни эркин тута олмаслигингиз ростми? 28. Сиз ўз ҳаққонийлигингизни исботлаш учун камдан - кам интилишингиз ростми? 29. Яхши танимаган гуруҳга жонланиш киритиш, сиз учун унча қийин эмас деб ҳисоблайсизми? 30. Сиз мактаб жамоат ишларига қатнашасизми? 31. Сиз ўз танишларингиз сонини бир неча одамлар билан чеклатишга интиласизми?. 32. Агар фикрингизни дўстларингиз бирданига қабул қилмаса, сиз уни ҳимоя қилиш учун интилмаслигингиз ростми? 33. Бегона гуруҳга тушиб қолсангиз, ўзингизни эркин тутасизми? 34. Сиз ҳар хил тадбирлар ташкил қилишга жон деб киришасизми? 35. Катта гуруҳ олдида сўзлаганда ўзингизни дадил ва босиқ тутмаслигингиз ростми? 36. Сиз ишга доир учрашувларга тез – тез кеч қолиб борасизми? 37. Дўстларингиз кўплиги ростми? 38. Дўстларингиз ичида диққат марказида тез-тез бўлиб турасизми? 39. Яхши танимаган одамлар билан мулоқатда бўлганда сиз ўзингизни ноқулай ҳис қиласизми? 40. Дўстларингиз даврасида ўзингизни унча дадил ҳис қила олмаслигингиз ростми? ДЕШИФРАТОР Коммуникатив қобилиятлар
ДЕШИФРАТОР Ташкилотчилик қобилиятлар
Натижаларни қайта ишлаш Текширувчиларни жавобларини дешифратор билан солиштириб, коммуникатив ва ташкилотчилик қобилиятларга тўғри келганини ҳисоблаб чиқинг. Коммуникатив (Кк)ва ташкилотчилик (Кт) қобилиятларини баҳолаш коэффицентини қуйидаги формула орқали ҳисоблаб чиқинг. (Кк)қ тўғри келган жавобларнинг сони X 0,05 (Кт)қ тўғри келган жавобларнинг сони X 0,05 Масалан: текширувчини коммуникатив қобилиятлари дешифратор билан тўғри келган жавоблар сони 18, ташкилотчилик қобилиятлари эса дешифратор билан тўғри келган жавоблар сони 15. Демак, коммуникатив қобилиятни баҳолаш коэффиценти қуйидаги тенг (Кк)қ 18x 0,05 қ0,90 ташкилотчилик қобилиятларини баҳолаш коэффиценти (Кт)қ 15х0,05қ0.75 Шу методика орқали олинган кўрсаткичлар 0-1 ўзгариши мумкин. 1-га яқин кўрсаткичлар коммуникатив ёки ташкилотчилик қобилиятларини юқори даражасини билдиради. 0-га яқин кўрсатгичлар паст даражасини билдиради. Кўрсатгичларни сифатли баҳолаш учун олинган коэффицентларни баҳолаш билан солиштириб чиқиш керак. Коммуникатив ва ташкилотчилик қобилиятларни баҳолаш шкаласи
Натижаларни таҳлил қилишда параметрларни кўзда тутиш керак: -баҳо олган текширилувчилар коммуникатив ва ташкилотчилик қобилиятлари паст даражаси билан таърифланади. -баҳо олган текширилувчилар коммуникатив ва ташкилотчилик қобилиятлари ўртадан паст таърифланади. Улар мулоқотга интилашмайди, яъни гуруҳда (жамоада) ўзларини эркин тута олмайди, вақтни ёлғиз ўтказишни афзал кўради, ўзларини танишувларини чегаралаб қўяди, одамлар билан мулоқот ўрнатишга ва аудитория олдида гапиришга қийналади, ўз фикрини ҳимоя қила олмайди, кўп ишларда мустақил қарор қабул қилишда ўзларини четга тортишни афзал кўради. -баҳо олган текширилувчилар коммуникатив ва ташкилотчилик қобилиятлари ўрта даражалик деб ҳисобланади. Улар одамлар билан мулоқот ўрнатишга интилади, ўзларини танишувларини чегараламайди, ўз фикрини ҳимоя қила олади, ишларини режалайди, лекин қобилиятларини юқори турғунлик билан таърифлаб ривожлантириш учун катта ва жиддий тарбиявий ишлар олиб бориш керак. 4 -баҳо олган текширилувчилар коммуникатив ва ташкилотчилик қобилиятлари юқори даражалик деб ҳисобланади. Улар янги вазиятларда ўзини йўқотмайди, дўстларни тез топади, танишувлар даражасини ҳар доим кенгайтиришга интилишади, жамоат ишлари билан шуғулланади, яқинлари ва дўстларига ёрдам беради, жамоат тадбирларини ташкил қилишга қатнашади, оғир вазиятда мустақил қарорлар қабул қила олади. Айтиб ўтилганларни улар мажбурий эмас, ўз ички интилиши билан қилишади. 5 -баҳо олган текширилувчилар коммуникатив ва ташкилотчилик қобилиятлари жуда ҳам юқори даражали деб ҳисобланади. Улар мулоқот ва ташкилий фаолиятга катта эҳтиёж ҳис этишади, шунга фаол интилишади, оғир вазиятларда тез йўл топа олишади. Янги жамоада ўзини эркин тутишади, ташаббускор, муҳим ишда ёки мураккаб вазиятда мустақил қарор қабул қилишни афзал кўради, ўз фикрини ҳимоя қила олишади, дўстлари уларнинг фикрлари билан иш тутишларига интилади, нотаниш компанияга жонланиш киргиза олишади, ҳар хил ўйинлар ташкил қилишни яхши кўришади. Ўзлари коммуникатив ва ташкилотчилик фаолиятларини қониқтирадиган ишларни излаб юришади. Download 393.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling