Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номли тошкент давлат педагогика университети
Download 1.62 Mb.
|
Жиноят хукуки КУЛЛАНМА
Ҳаётга қарши жинноятлар.
Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигида ҳаётга қарши жиноятлар қуйидаги турларга бўлинади: 1. қасддан одам ўлдириш; 2.кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдириш; 3.онанинг ўз чақалоғини қасдан ўлдириш; зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш; 4.ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш; 5. эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш; ўзини-ўзи ўлдириш даражасига етказиш. Қасддан одам ўлдириш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддасига биноан бир-неча турларга бўлинади; жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш, яъни: а) икки ёки ундан ортиқ шахсни; б) ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлни; в) айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни; г) ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсни ёки унинг яқин қариндошларини; д) бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли бўлган усулда; е) оммавий тартибсизликлар жараёнида; ж) ўта шафқатсизлик билан; з) номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда; и) тамагирлик ниятида; к) миллий ёки ирқий адоват замирида; л) безорилик оқибатида; м) диний таассублар замирида; н) киши аъзоларини кесиб олиб, бошқа кишига кўчириш (трансплантат) ёки мурданинг қисмларидан фойдаланиш мақсадида; о) бошқа бирор жиноятни яшириш ёки унинг содир этилишини осонлаштириш мақсадида; п) бир гуруҳ шахслар ёки уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёхуд ўша гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда; р) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; с) ўта хавфли рецидивист томонидан қасддан одам ўлдирилиши. Бундай жиноятлар содир этган шахсга нисбатан оғир жазо қўлланилади. Ўн беш йилдан йигирма беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади (ЎзР 11.07.2007 й. ЎРҚ-99-сон Қонуни тахриридаги санкция). Кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдириш (ЖК 98-моддаси). Жабрланувчи томонидан қилинган ғайриқонуний зўрлик ёки оғир ҳақорат, шунингдек унинг бошқа ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли тўсатдан юз берган кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдириш – бундай қилмиш учун беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши (ЖК 99-моддаси). Онанинг ўз чақалоғини туғиш вақтида ёки туғилиши ҳамон қасддан ўлдириши. Бундай жиноят учун жиноятчи - уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш (ЖК 100-моддаси). Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш, қонунда ушбу жинят учун уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш (ЖК 101-моддаси). Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш учун уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш (ЖК 102-моддаси). Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдирган шаҳс, икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Эҳтиётсизлик орқасида икки ва ундан ортиқ одам ўлдириш учун эса, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш (ЖК 103-моддаси). Моддий томондан ёки бошқа жиҳатлардан айбдорга қарам бўлмаган шахсга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш натижасида уни ўзини ўзи ўлдириш ёки ўзини ўзи ўлдиришига суиқасд қилиш даражасига етказиш учун, уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Агар ўша қилмишлар моддий томондан ёки бошқа жиҳатлардан айбдорга қарам бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling