Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номли тошкент давлат педагогика университети


Ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли жиноятлар


Download 1.62 Mb.
bet27/44
Sana07.01.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1081875
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   44
Bog'liq
Жиноят хукуки КУЛЛАНМА

Ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли жиноятлар .

Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш; таносил ёки ОИТС касаллигини тарқатиш; жиноий равишда ҳомила тушириш (аборт); аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш; касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик; хавф остида қолдириш турдаги жиноятлар ҳаёт ва соғлиқ учун хавли жиноятлар турига киради.


Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, агар бу ҳаракат амалга оширилишидан хавфсираш учун етарли асослар мавжуд бўлса, Жиноят кодекснинг 112 моддасига биноан, энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) ўта хавфли рецидивист томонидан;
б) уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёки шу гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсга ёки унинг яқин қариндошларига нисбатан содир этилган бўлса, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли жиноятлар қаторига таносил ёки ОИТС касаллигини тарқатиш киради. Бу жиноят, била туриб, бошқа шахсга таносил касаллигини юқтириш хавфи остида қолдириш маъносини билдиради. Ундан ташқари, ўзида таносил касаллиги борлигини била туриб, бу касални бошқа шахсга юқтириш ҳам киради.
Жиноий равишда ҳомила тушириш (аборт) ҳам ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли жиноятлар қаторига киради. У шифокор акушер ёки генеколог томонидан даволаш муассасаларидан ташқари жойларда ёки тиббий нуқтаи назардан мумкин бўлмаган ҳолда сунъий равишда ҳомилани тушириш тушунилади. Ундан ташқари, сунъий равишда ҳомила туширишга ҳуқуқи бўлмаган шахснинг бундай ишни амалга ошириши ҳам жиноят.
Аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш Жиноят кодексининг 115-моддасига биноан жиноят деб танилади.
Жиноят кодексининг 116-моддасида касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик тушунчаси берилган. Унга нисбатан, шахснинг ўз касбига нисбатан бепарволиги ёки инсофсизлик билан муносабатда бўлиши туфайли касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлиши, қонун ёки махсус қоидаларига мувофиқ касалга ёрдам кўрсатиши шарт бўлган шахснинг узрли сабабсиз шундай ёрдам кўрсатмаганлиги баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлиши жиноят деб танилади.
Ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида қолган ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш имкониятидан маҳрум бўлган шахсга ёрдам кўрсатмаслик, башарти, айбдор бундай аҳволдаги шахсга ёрдам бериши шарт ва бундай имкониятга эга бўлса ёхуд айбдорнинг ўзи жабрланувчини хавфли аҳволга солиб қўйган ва бу ҳол баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига олиб келса, Жиноят кодексининг 117-моддасига биноан жиноят деб танилади.
Жиноят қонунчилигида жинсий эркинликка қарши жиноятлар тури берилган. Бу жиноятлар қаторига:
номусга тегиш;
жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий равишда қондириш;
бесоқолбозлик;
аёлни жинсий алоқа қилишга мажбур этишлар киради.
Номусга тегиш, яъни зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий алоқа қилиш тушунилади. Бу жиноят Жиноят кодекснинг 118 – моддасига биноан:
а) икки ёки бир неча шахсга нисбатан;
б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан ёки жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш бўйича илгари жиноятни содир этган шахс томонидан;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан;
г) ўлдириш билан қўрқитиб содир этилган бўлиши;
ёки:
а) шахснинг ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда;
б) яқин қариндошга нисбатан;
в) оммавий тартибсизликлар қатнашчиси томонидан;
г) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлиши мумкин. Жазо эса, суд томонидан жиноятнинг оғир оқибатларига қараб қўлланилади.
Жиноят кодексининг 119-моддасида жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондиришга қаратилган бўлиб,зўрлик ишлатиш, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб амалга оширилиши мумкин. Бу ҳаракатлар:
а) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан;
б) такроран, хавфли рецидивист томонидан ёхуд илгари номусга тегиш жиноятни содир этган шахс томонидан;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан;
г) ўлдириш билан қўрқитиб содир этилган бўлиши;
ёки:
а) жабрланувчининг ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда;
б) яқин қариндошига нисбатан;
в) оммавий тартибсизликлар қатнашчиси томонидан;
г) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;
оғир оқибатларга олиб келган бўлиши мумкин. Ушбу жиноят
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Бесоқолбозлик, яъни эркакнинг эркак билан зўрлик ишлатмасдан жинсий эҳтиёжини қондириши ҳам ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли жиноятлар турига киради.
Бу жиноятлар қаторига яна аёлни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш киради. Бу жиноят, хизмат, моддий ёки бошқа жиҳатлардан айбдорга қарам бўлган аёлни жинсий алоқа қилишга ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга мажбур этишда ўз ифодасини топади.

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling