Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номли тошкент давлат педагогика университети


Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноятлар


Download 1.62 Mb.
bet36/44
Sana07.01.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1081875
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   44
Bog'liq
Жиноят хукуки КУЛЛАНМА

Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноятлар.
Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноятларга: алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш; жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш; мулкни қўриқлашга виждонсиз муносабатда бўлиш; мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш ва ахборотлаштириш қоидаларини бузиш туридаги жиноятлар киради.
Алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкдорга анча миқдорда зарар етказиш да жиноятчи ўз ҳаракати билан ўзганинг мулкига зарар етказади.
Бу ҳаракатлар: такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; моддий жавобгар шахс томонидан; кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлиши мумкуин.
Мулкнинг жиноий йўл билан топилганини била туриб, уни олдиндан ваъда қилмаган ҳолда олиш ёки ўтказиш - жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш жинояти деб аталади.
Бундай ҳаракатлар: такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; кўп миқдорда содир этилган ; жуда кўп миқдорда; ўта хавфли рецидивист томонидан; уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлиши ЖК 171-моддасида белгиланган.
Шахснинг мулкни қўриқлаш юзасидан ўз вазифаларини виждонсиз бажариши натижасида мол-мулк талон-торож қилиниши, унга шикаст етказилиши ёки унинг нобуд қилиниши кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, башарти, бу қилмишда мансабдорлик жинояти аломатлари бўлмаса, мулкни қўриқлашга виждонсиз муносабатда бўлиш, деб танилади.
Ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш анча миқдорни ташкил этиши; миллатлараро ёки ирқий адоват ёхуд диний таассублар замирида; атрофдагилар учун хавфли усулда; кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган; хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахснинг ёки унинг яқин қариндошларининг мулкига нисбатан; уюшган гуруҳ ва унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлиши мумкин.
Ахборотлаштириш қоидаларини бузиш, яъни ахборот тармоғидан рухсатсиз фойдаланиш ёки фойдаланишга рухсати бўлгани ҳолда тегишли ҳимоя чораларини кўрмаслик ёки ахборотлар тармоғидан қонунга хилоф равишда ахборотлар олиш, шунингдек, ахборотлаштириш тизимидан фойдаланишга рухсати бўлган ҳолда ундаги маълумотларни қасддан ўзгартириш, йўқотиш, олиб ташлаш ёки йўқ қилиб юбориш анча миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса ЖК 174-моддага биноан жазоланади.
Компьютер тизимларида сақланаётган маълумотлар ёки дастурларни ўзгартириш мақсадида тегишли рухсатсиз компьютер вируслари ёки дастурларини ишлаб чиқиш ва тарқатиш, шунингдек, рухсати бўлмагани ҳолда ахборот тизимидан фойдаланиш маълумотларнинг бузилиши, олиб ташланиши, йўқ қилиб юборилиши ёки бу тизимнинг ишдан чиқишига сабаб бўлиш хам шу модда асосида кўрилади.

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling