Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети


Download 0.61 Mb.
bet2/21
Sana21.01.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1106196
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
BMI 2011 G\'OIPOV B.A

КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги. Мамлакатимиз Конституциясининг маъно – мазмуни, моҳияти, асосий мақсади юртимизда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат қуриш, инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқи ва эркинликлари энг олий қадрият ҳисобланадиган фуқаролик жамиятини шакиллантиришдан иборат.
Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 18 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Мамлакатимизни модернизация қилиш йўлини изчил давом эттириш тараққиётимизнинг муҳим омилидир” мавзусидаги маърузасида таъкидлаб ўтганидек, “Бугун биз яшаётган глобаллашув ва тобора кучайиб бораётган рақобат асрида фақат чуқур ислоҳотлар ва модернизация йўлидан тинимсиз ва қатъият билан ривожланиб бориши натижасида ўз олдимизга қўйган истиқболли мақсадларга тараққий топган фаровон яшаётган демократик давлатлар қаторига кириш, халқимиз учун муносиб ҳаёт даражасини, таъминлашга эриша оламиз”. Ушбу йиғилишда юртбошимиз томонидан 2011–йил мамлакатимизда “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” – эълон қилинди. [ 1,3-б]
2011-йилни бундай номланишига асосий сабаб-кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган махсулотлар ортиб боришидир . Агар статистик маълумотларга назар соладиган бўлсак, 1998 – йилда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг 26 фоизи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган бўлса, 1999-йилда 28,5 фоизни, 2000-йилда 30 фоизни, қисқа бир даврда, яъни 2010-йил якуни билан бу кўрсатгич қарийб 53 фоизга етиши кутилмоқда[2,2-б].
Ҳозирги кунда мамлакатимиздаги иш билан банд аҳолининг 74 фоиздан ортиғи айнан шу соҳада меҳнат қилаётгани ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик жамиятимиз учун янги иш ўринларини очиш, барқарор даромат манбаларини яратишниннг энг муҳим омилига айланиб бораяпти. Жорий йилнинг ўзида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланиши хисобидан 480 минг янги иш ўрни очилгани ҳам юқоридаги фикрни яққол тасдиқлайди.
Ҳозирги мураккаб глобаллашув шароитида жамият тариққиётини фан ва янги технологияларсиз тасаввур этиб бўлмайди.
Бу тадбирларни муваффақиятли амалга ошириш учун етук мутахассислар зарур. Етук мутахассислар тайёрлашда бошқа фанлар сингари физика фанини хам ахамияти каттадир.
Шунингдек, иқтисодий, молиявий, техник ва технологик муаммоларни ечишда физиканинг роли беқиёсдир [3,27-б].
Жамият тараққиёти мамлакатимизда таълим сохасида ўтказилаётган ислохатлар жахон андозаларига мос етук ва юқори даражада теран фикрлай оладиган онгли мутахассис – кадир тайёрлашни тақозо этад[3,16-б].
Бу эса ўқитишнинг мазмун мохиятини тубдан яхшилаш , янги ўқитиш методларини яратиш, уларни қўллаш ва тавсия этиш зарурлигини кўрсатади.Шунинг учун академик лицейлардаги физика курсининг исталган мавзусини, шу жумладан “иссиқлик двигатели” мавзусини ўқитиш методикасини ишлаб чиқиш, уни аниқ ва табиий фанлар йўналишдаги академик лицейлардаги ўқув жараёнига тадбиқ этиш катта аҳамиятга эга.
Ушбу битирув малакавий иши аниқ ва табиий фанлар йўналишдаги академик лицейларда “иссиқлик двигатели” мавзусини янги педагогик техналогияларни қўллаш ва ўқитиш сифати, самарадорлигини оширишга бағишланган.
Битирув малакавий ишининг мақсади. Аниқ ва табиий фанлар йўналишдаги академик лицейларда “Иссиқлик двигатели” мавзусини ўқитиш методикасини ишлаб чиқиш, академик лицейлардаги ўқув жараёнига тадбиқ этиш,шу мавзуни ўқитиш самарадорлигини оширишга қаратилган. Битирув малакавий ишининг предмети. Аниқ ва табиий фанлар йўналишдаги академик лицейларнинг физика курсида “Иссиқлик двигатели” мавзусини ўқитиш техналогиялари ,усуллари ва воситалари .
Битирув малакавий ишининг объекти. Аниқ ва табиий фанлар йўналишдаги академик лицейларда “Иссиқлик двигатели” мавзусини ўқитиш жараёни.
Битирув малакавий ишининг вазифаси. Аниқ ва табиий фанлар йўналишдаги академик лицейларда “Иссиқлик двигатели” мавзусини ўқитишнинг мазмун ва моҳиятини ишлаб чиқиш ;

  • Аниқ ва табиий фанлар йўналишдаги академик лицейларда “Иссиқлик двигатели” мавзусини назарий ўқитиш методикасини ишлаб чиқиш ;

  • “Иссиқлик двигатели” мавзусини амалий ўқитиш методикасини ишлаб чиқиш ;

  • “Иссиқлик двигатели” мавзусига доир тестлар тузиш ;

  • “Иссиқлик двигатели” мавзусига доир масалалар ечиш алгаритмини ишлаб чиқиш ;

  • “Иссиқлик двигатели” мавзусини ўқитишга асосланган методик тавсиялар ишлаб чиқиш ;

  • “Иссиқлик двигатели” мавзусига доир дидактик материаллар тайёрлаш.

Битирув малакавий ишининг назарий ахамияти. Академиклицей ўқувчиларни шу мавзу бўйича олган назарий билимларини амалиётда қўллаш ва мавзуга доир содда ва мураккаб масалаларини ечишдан иборат .
Битирув малакавий ишининг методлари. Илмий-методик манбаларни тахлили, турли хилдаги анкета сўров номалари, савол-жавоб, сухбат ўтказиш, педогогик тажриба методлари.
Битирув малакавий ишининг илмий янгилиги. Аниқ ва табиий фанлар йўналишдаги академик лицейларнинг физика курсида “Иссиқлик двигатели” мавзусини мантиқий жиҳатдан кетма – кетликда ташкил қилиш ва ўқитиш методикасини ишлаб чиқишдир.
Академик лицейларнинг физика курсида “Иссиқлик двигатели” мавзусини ўқитишда инавацион техналогиялардан фойдалниш методикаси ишлаб чиқилди.
Битирув малакавий ишининг метадологик асослари қуйидагилардан иборат.1.“Таълим тўғрисидаги” қонун, Кадрлар Tайёрлаш Миллий дастури, Ўзбекистон Респупликаси Вазирлар махкамасининг таълим сохасидаги қарорлари ва хужжатлари, Давлат Таълим Стандарти .
2. Билишнинг диалектик назарияси .
3. Назария ва амалиётнинг ўзаро боғлиқлик ғояси.
4. Таълим ва тарбия масалаларига оид илмий тадқиқотлар.
Битирув малакавий ишининг ишончлилиги ва асосланганлиги.Ўрганилаётган муаммога методалогик ва илмий – педагогик жихатдан ёндашилганлиги, ишнинг мақсади, абъекти, предмети, илмий фарази ва вазифалари мохиятига мувофиқ методларнинг танланганлиги.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий холатлар :

  • Аниқ ва табиий фанлар йўналишдаги академик лицейларда “Иссиқлик двигатели” мавзусини ўқитиш методикаси ишлаб чиқилди.

  • Ушбу ўқитиш методикасининг натижалари асосида педагогик тажриба синови ўтказилди ва ижобий натижалар олинди.

Тажриба ишининг синовдан ўтиши. Битирув малакавий ишининг натижалари Тошкент Темир Йўллари Мухандислик Институти қошидаги академик лицейнинг FM-32 ва FM-33 гурухларида синовдан ўтган.



Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling