- Аниқ нисбат махсус кўрсаткичи йўқ: иш-ҳаракат эга томонидан аниқ бажарилади; борди, олиб келяпти, ўтирган экан.
- Ўзлик нисбати /-л, -ил, -н, -ин/ ҳаракат бажарувчисининг ўзида қолади; ўран, чўмил, қимтиниб тур, ясан, суркал, қийналди.
- Мажҳул нисбати /-л, -ил, -н, -ин/ ҳаракат бажарувчиси номаълум бўлади; борилди, олинди, уланди, олиб чиқилди, кесилди.
- Биргалик нисбати /-ш, -иш /: ҳаракат биргаликда бажарилади: баҳслашди, айтишди.
Орттирма нисбат /-т, –ир, –из, –з, –ар, –гиз, –киз, –қиз, –дир, –тир, –газ, –каз, -қаз/ ҳаракат восита орқали бажарилади; кўрсатди, кўпайтди, уялтирди, туширди, чиқарди, оқизди, ёндиряпти. - Орттирма нисбат /-т, –ир, –из, –з, –ар, –гиз, –киз, –қиз, –дир, –тир, –газ, –каз, -қаз/ ҳаракат восита орқали бажарилади; кўрсатди, кўпайтди, уялтирди, туширди, чиқарди, оқизди, ёндиряпти.
- Феълда бир неча нисбат қўшимчаси бўлса, шу феълнинг қайси нисбатда эканлигини охирги нисбат қўшимчаси белгилайди: кий+ин+тир+иш+ди (бирг. нисбат)
- Орттирма нисбат қўшимчаси бир феълга кетма-кет қўшилади: том-из-дир, айт-тир-гиз-дир.
- Орттирма нисбат қўшимчалари бирон восита ёрдамида бажарилган иш-ҳаракатни ифодалайди.
- Ҳаракат номига замон қўшимчаси қўшилса, биргалик нисбатига айланади.
Феълларнинг тусланиши - Феълларнинг шахс-сон қўшимчалари билан ўзгариши тусланиш дейилади.
- I гурух тусловчилар(-ди, -са қўшимчалари билан тугаган феълларга қўшилади):
- а) I -м -к б) II -нг -ингиз с) III -, -,
- II гурух тусловчилар(бошқа феъллар, от-кесимларга қўшилади):
- а) I -ман -миз б) II -сан -сиз с) III -ди, -ди(лар)
- Равишдошнинг –б (-иб), -а (-й) шакли тусланади, -гач, -гунча, -гани шакли эса тусланмайди, сифатдош тусланади.
- Бу қўшимчалар кўмакчи феълли сўз қўшилмасида асосан кўмакчи фелга (ёзиб турди+м, ёзиб туриб+сан), базан ҳар иккаласига қўшилиши мумкин(ёзди+м – олди+м).
Do'stlaringiz bilan baham: |