- Феъллар морфологик ва синтактик усулда ясалади:
- а) аффиксация усулида отдан (фахрлан), сифатдан (қийинлаш), сондан (иккилан), равишдан (кечик), олмошдан (сизла), ундовдан (саломлаш), тақлид сўздан (ялтира), модал сўздан (йўқла) феъл ясалади;
б) синтактик усулда феъл билан феълни қўшиб (олиб келмоқ, сотиб олмоқ), феъл билан феъл бўлмаган сўзни қўшиб (касал бўлмоқ, милт- милт қилмоқ) ясалади. - б) синтактик усулда феъл билан феълни қўшиб (олиб келмоқ, сотиб олмоқ), феъл билан феъл бўлмаган сўзни қўшиб (касал бўлмоқ, милт- милт қилмоқ) ясалади.
- Изоҳ: феълдан сўз ясовчи қўшимча орқали феъл ясаб бўлмайди.
- Феъллар жуфтлашиб, асосан, от ҳосил қилади: борди-келди, олди-сотди; базан сифат ва равиш ҳосил қилади: узил-кесил.
- Деди, келди феъллари такрорланганда от ҳосил бўлади: деди-деди, келди- келди.
- Ушбу қўшимчалар модал маъно ясаб, шакл ясовчи қўшимча ҳисобланади: -кила (турткила), -гила (сургила), -ғила (чўзғила), -ла (қувла, савала), -ала (қувала), -ка (сурка), -қа (чайқа), -мсира (йиғламсира), -имсира (кулимсира), -а (бура), -и (тўзи).
Кўмакчи феъл етакчи феълга ушбу модал маъноларни қўшади: - Кўмакчи феъл етакчи феълга ушбу модал маъноларни қўшади:
- а) ҳаракатнинг довомилигини: айтиб-тур, югуриб тур.
- б) ҳаракатнинг бажарилишига оз қолганлигини: айта ёзди, ура ёзди
- в) ҳаракатнинг такрорланиб туришини: айтиб юр
- г) ҳаракатнинг йўналиши: айтиб кет, ёзиб бер.
- д) ҳаракатнинг бажарилиши имконияти: ёзиб кўр, айтиб боқ.
е) ҳаракатнинг тугаллангани: айтиб бўл. - е) ҳаракатнинг тугаллангани: айтиб бўл.
- ё) ҳаракатнинг бажарилиш усули: ёзиб ташла, айтиб юбор.
- Етакчи феъл билан кўмакчи феъл бир шаклда бўлса, жуфт феъл ҳосил бўлади (ясама эмас): ўтди-кетди, олди-қолди, айтдим-қўйдим.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Do'stlaringiz bilan baham: |