Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Download 5.12 Kb.
Pdf ko'rish
bet27/49
Sana21.06.2023
Hajmi5.12 Kb.
#1643597
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   49
Bog'liq
етиб болалар ижтимоий химоя

4.1.-жадвал.
Оналарнинг янги туғилган чақалоқларини ташлаб кетиш сабаблари. 
Аёлларнинг ўз фарзандларини ташлаб кетишлари 
сабаблари 
нафар

Она вояга етмаганлиги боис 
11 
14,8 
Бола ногирон туғилган, оилада бошқа фарзандлар бор


Бола (тўнғич) ногирон туғилган 
11 
14,8 
Она ёлғиз бўлганлини боис 

12 
Бошқа ҳудуддан келган ва турмуш қурмаган аёл 

5,4 
Ота-она оила қурмаганлиги боис 
20 
27 
Бола никоҳсиз туғилганлиги боис

1,3 
Оғир оилавий шароит боис 
10 
13,5 
Ота-она ОИТС билан касалланганлиги боис

2,7 
Жами 
74 
100 
Жадвалда келтирилишига кўра, боладан воз кечишнинг бош омиллари 
қаторида уч сабаб, яъни боланинг ногиронлиги, никоҳсиз туғилганлиги, оилавий 
ноқобиллик/камбағаллик асосий кўрсаткич сифатида эканлиги илгари сурилади. 


Ҳолбуки, мазкур муаммо юзасидан ўтказган тадқиқотимизда боладан воз 
кечишнинг яна учта омили аниқланди. Булар: миграция сабабли хорижда туғилган 
боладан воз кечиш – 12,5%, шахсий ҳаёти кескин ўзгариб кетишини хоҳламаслик 
оқибатида боладан воз кечиш – 11,3%, бола савдоси фойдасини кўзлаб, 
фарзандидан воз кечиш – 8,7%. Шу боисдан, боладан воз кечиш ҳолатида 
субъектив омиллар тенденцияси динамикаси объектив омиллар тенденциясидан 
тобора кенгроқ ёйилиш хусусиятига эга бўлиб бораётганлигини алоҳида қайд 
этамиз.
Меҳрибонлик уйи тўғрисидаги Низомнинг 1-бандида: «Болани оилага 
жойлаштиришнинг имконияти бўлмаган тақдирда, уни ихтисослаштирилган 
муассасаларга жойлаштириш охирги чора саналади. Меҳрибонлик уйлари – етим 
болалар ва ота-онасининг қаровисиз қолган болалар учун давлат тарбия 
муассасаси. Етим болалар ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларни 
тарбиялаш, камол топтириш ва қўллаб-қувватлаш, тарбияланувчиларни тўлиқ 
руҳий 
соғломлаштиришга, 
ижтимоий 
мослаштириш 
ва 
жамиятга 
уйғунлаштиришга кўмаклашади».
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда етим ва ота-она қарамоғисиз 
қолган болалар 18 та Меҳрибонлик уйлари, 4 та болалар шаҳарчалари, 3 та «SOS-
болалар маҳаллалари», 1 та оилавий болалар уйи, 6 та «Мурувват» интернат 
уйларида тарбияланади. Ушбу муассасалар болаларни жойлаштиришнинг 
институционал шакли саналиб, уларнинг ичида энг кўп сонлиси ҳисобланган 
Меҳрибонлик уйлари сони ҳозирги кунда 21 та дан 18 тага туширилди. Улар қайта 
ташкил этилиб, болалар шаҳарчаларига айлантирилди.
Меҳрибонлик уйлари 0-3 ёшлилар учун гўдаклар уйи, 3-7 ёшлилар учун 
болалар боғчаси, 7-16 ёшли болалар учун умумий ўрта таълим мактаби тартибида 
ишлайди. Зеро, улар муассасага жойлаштирилгач, 3 марта ижтимоий муҳитнинг 
ўзгаришига дуч келадилар. Улар ҳар сафар янги шароитга мослашишга, шахсият 
шаклланиши ва ижтимоийлашув жараёни фаол кечувчи асосий даврни ёпиқ 
шароитда ўтказишга мажбур бўлади.
Шундай бўлса-да, муассаса шароитида таълим-тарбия олаётган болаларнинг 
аксариятида ўз шахсияти ва атроф муҳитга нисбатан дунёқараш асосини ташкил 
этувчи ҳаётий кўникмалар, қадриятли мўлжаллар етарлича шаклланмайди. Шу 
боис, институционал муассасалар фаолиятида ҳомийлик ва васийлик 
омилларининг роли катта.
Ҳозирги пайтда Халқ таълими вазирлиги тизимида туманлар даражасида 
202 та ҳомийлик ва васийлик органлари фаолият юритмоқда. Ҳомийлик ва 
васийлик оранларининг фаолияти республикамизда 7 та Кодекс, 4 та қонун ва 
Вазирлар Маҳкамасининг 13 та қарорлари ва муассасалараро 11 та ҳужжатда ўз 
ифодасини топган. Ўзбекистон Республикасининг «Ҳомийлик ва васийлик 


органлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, халқ таълими муассасалари 
фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман бўлимлари 193 та бўлиб, 
олий таълим муассасаларида ҳомийлик ва васийлик органлари учун 
мутахассислар тайёрланмаслиги боис ушбу органларнинг 92% мутахассислари 
педагоглар, ўқитувчилар бўлиб, атиги 8%и юристлардан иборат.
Республикамизда 2020 йил 1 январь ҳолатига кўра, институционал 
муассасалар ҳисобланган 18 та Меҳрибонлик уйлари, 4 та болалар шаҳарчаси, 1 та 
оилавий болалар уйи, 3 та «SOS – болалар маҳаллалари»да жами 3382 та бола 
тарбияланмоқда. 2018 йилда ушбу кўрсаткич 2484 нафарни ташкил этиб, уларнинг 
социал таркибига кўра 338 нафари (13,6%) – чин етимлар, 678 нафари (27,3%) – 
ота-она ҳуқуқидан маҳрум этилганларнинг фарзандлари, 117 нафари (4,7%) – 
ногиронлиги бўлган ота-оналарнинг фарзандлари, 167 нафари (6,7%) – ота-
оналари озодликдан маҳрум қилиш жойларидагиларнинг фарзандлари, 1184 
нафари (47,7%) – кам таъминланган оилаларнинг болаларидир. 2019 йилда 
фарзандликка берилган болалар сони 3550 нафар, институционал муассасага 
жойлаштирилган болалар сони эса 698 нафарни ташкил этди.
Институционал муассаса тарбияланувчилари, шу жумладан, битирувчилари 
давлат органларининг назорати остида бўлади. Хусусан, 2018 йилда ҳомийлик ва 
васийлик органлари мутахассислари томонидан суд муҳокамаларида 10 060 нафар 
етим ва ижтимоий етим болаларнинг ҳуқуқлари муҳофаза этилган (4.2-жадвалга 
қаранг).

Download 5.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling