Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Download 5.12 Kb.
Pdf ko'rish
bet30/49
Sana21.06.2023
Hajmi5.12 Kb.
#1643597
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   49
Bog'liq
етиб болалар ижтимоий химоя

Боғланишодамлар ўртасидаги ўзаро ҳиссий алоқа шаклланиб, улар 
бир-бири билан ажралган бўлса ҳам номаълум вақтга қадар сақланадиган 
жараён ҳисобланади.
Катталар боғланишни ҳис этишни яхши кўрадилар, аммо улар бу 
ҳиссиётсиз ҳам яшай оладилар. Болалар эса, боғланишни ҳис этишлари шарт. 
Улар, катталарга нисбатан боғланишни ҳис этмай туриб, тўлақонли 
ривожлана олмайдилар, чунки бу уларнинг хавфсизлик ҳисси, дунёни идрок 
этиш ва ривожланишига боғлиқ бўлади. Соғлом бўлган боғланганлик ҳисси, 
болада виждон, мантиқий тафаккур, бир онли ҳиссий кечинмаларни назорат 
қилиш, ўз-ўзини ҳурмат қилиш, ўзининг ва бошқаларнинг ҳиссиётини 
тушуна олиш ҳамда атрофдагилар билан тил топиша олиш қобилиятининг 


ривожланишига имкон беради. Бундан ташқари, ижобий боғланиш 
ривожланишдан ортда қолиш хавфини камайтиради. 
Боғланиш ҳисси жуда муҳим бўлгани учун унинг қандай ривожланишини 
кўриб чиқамиз (1.1.2-расм).
1.2-расм. Боғланиш цикли 
Чақалоқлар ноқулай, ёқимсиз ҳиссиётларни туғдирадиган очлик ҳиссини 
сезганларида, ўз эҳтиёжларини йиғи орқали ифода этадилар. Ота-она бундай 
йиғини эшитсалар, унга сабаб боланинг очлиги деб биладилар ва болага 
овқат берадилар. Бундай эҳтиёж қондирилганидан сўнг чақалоқ яна бошқа 
эҳтиёж сезмагунча, мисол учун, тагликни алмаштириш керак бўлганда, ўзини 
хотиржам ҳис этади. У ҳолда эҳтиёж яна ифодаланади, кейин қондирилади ва 
бола яна хотиржам бўлади. Эҳтиёжларнинг пайдо бўлиши ва қондирилиши 
билан болада унинг эҳтиёжларини қондирадиган бир ёки бир нечта 
одамларга ишонч ва боғланганлик ҳисси шаклланади.
Катталар томонидан эҳтиёжларнинг мунтазам ва тўғри қондирилиши, 
чақалоқнинг асаб тизимини барқарорлаштиради ва қўзғалиш-тормозланиш 
жараёнини мувозанатлаштиради. Бундан ташқари, катталарнинг унга жавоби 
орқали болалар ўз эҳтиёжларини аниқлаб олиш ва уларни қондириш учун 
нима қилиш кераклигини эслаб қоладилар, бу эса – ўз-ўзига хизмат қилиш 
кўникмаларини шакллантиради.
Гўдаклик ва илк болалик (3 ёшгача) даврида, болани доимий равишда 
парвариш қилган инсонга нисбатан боғланиш ҳисси тез шаклланади. Аммо, 
боғланиш ҳиссининг ривожланиши ёки бузилиши, ғамхўрликнинг эмоционал 
томондан қандай ифодаланганлигига боғлиқ бўлади.


Катталарнинг болага нисбатан илиқ муносабати, боғланиш ҳиссини 
мустаҳкамлайди, бола бошқалар билан ижобий муносабатларни ўрнатишга, 
яъни бошқалар билан мулоқот қилиш ва мулоқотдан ҳузурланишга ўрганади. 
Агар катталар болага нисбатан ғазабланиш ва совуқ муносабатларни 
билдирса, у ҳолда бузилган боғланиш шакллана бошлайди.
Болалар уйидаги тарбияланувчилар, аниқ режада олиб бориладиган 
уларнинг овқатланиш ва тозалик эҳтиёжлари қондирилишида ўз навбатини 
кутадилар ва кўз-кўзга эмас, балки юқоридан пастга қарайдиган, доим ҳар 
хил бўлган инсонларнинг ўтиб туришларини кузатадилар.
Ғамхўрлик ва ҳиссий муносабат билдириш натижасида 18 ойга тўлган 
болада дунёга базавий ишонч ҳисси шаклланади.
Илк болалик ёшида ҳиссий таҳқирланганлик тажрибасига эга бўлган 
болаларда, дунёга ишончсизлик шаклланади ва яқин муносабатларни 
сақлашда қийинчиликлар пайдо бўлади.
Кўпгина тадқиқотчилар томонидан дунёга базавий ишончнинг йўқлиги, 
оналик депривациясининг энг оғир ва ўрнини тўлдириб бўлмайдиган оқибат 
деб ҳисобланади. У ўз ўрнида қўрқув, тажовузкорлик, бошқаларга ва ўзига 
ишончсизликни келтириб чиқаради, янги нарсаларни билиш, ўрганишга
бўлган истакнинг шаклланмаслигига олиб келади.

Download 5.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling