Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Download 5.12 Kb.
Pdf ko'rish
bet38/49
Sana21.06.2023
Hajmi5.12 Kb.
#1643597
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   49
Bog'liq
етиб болалар ижтимоий химоя

Францияда болали бўлган барча оилаларга қўллаб-қувватлаш амалга 
оширилади. Мазкур стратегия доирасида оилавий ҳаётда қийинчиликларни 
ҳис қилаётган аёлларга қўшимча давлат ёрдами кўрсатилади, лекин асосий 
ёрдамни улар бутун оилага фаол ижтимоий ёрдам кўрсатилиши ҳисобига 
оладилар. Бу ерда барча оилалар умумий ҳамда даромаддан келиб 
чиқадиган оилавий нафақа оладилар, шу жумладан, умумий нафақа ҳамда 
турар жойга ҳақ тўлаш учун қўшимча нафақа, 1 ёшгача фарзанди бўлган 
оналар учун махсус нафақа, она (ота)га болани парваришлаш учун ҳақ 
тўланадиган таътил. Ота-оналарга бола 3 ёшга тўлгунига қадар нафақа 


уларнинг ишлашлари ёки ишламасликларидан қатъий назар тўланади. Шу 
тариқа, улар мазкур даврда уйда қолиш ёки ишлаш ва бола парвариши учун 
ҳақ тўлашдан бирини танлаш имкониятлари мавжуд.
Францияда қўллаб-қувватлашсиз қолган ҳомиладор аёллар ва болали 
оналар учун бошпана тизими кўп йиллик тарихга эга. Ҳар бир ҳудудда 
Оналик уйлари 1939 йил 29 июлда Франция ҳукуматининг Декрети асосида 
жорий этилган. 1943 йилда мазкур муассасаларнинг миссиялари 
шакллантирилган: “Болалардан воз кечишнинг ва болалар ўлимининг 
олдини олиш”. 1945 йил 2 ноябрдаги оналик ва болаликни ҳимоялаш 
тўғрисидаги Қарор бўйича оналик меҳмонхоналари яратилган бўлиб, 
уларнинг мақсади – оналарни келгусида иш билан таъминлаш мақсадида 
уларни фарзандлари билан қабул қилиш. Оналик меҳмонхоналари пуллик 
(чунки ишлайдиган оналар учун ташкил этилган), оналик уйлари эса – 
бепул. Оналик марказлари Франциянинг барча ҳудудларида ташкил 
этилган. Оналарни жойлаштириш учун асос: ўз ихтиёрига кўра мурожаат 
этиш (ишонч телефонларига қўнғироқ қилиш ва мос равишдаги бошпанага 
келиш) ёки суднинг қарори.
Швецияда болалар ва ҳомиладор аёлларнинг саломатлигини назорат 
қилиш тизими мавжуд. Швецияда ижтимоий ишнинг ташкил этилиши ёлғиз 
ота ёки она бўлиш ҳамда касбий ўсишга йўналтирилган. Шунинг учун 
Швецияда оилага нисбатан ижтимоий сиёсат билан бир қаторда, маълумот 
эгаллашни тарғиб этувчи иш жойларини яратиш, ўқитиш, қайта ўқитиш ва 
бандликка йўналтирилган дастурлар фаол амалга оширилади, шу жумладан 
ёш болали оналар учун. Ёлғиз оналар махсус нафақалар оладилар, аммо улар 
ишламаётган онани таъминлаш учун эмас, балки фақатгина бола учун 
мўлжалланади. Шу билан бирга, давлат нафақат иш жойлари билан 
таъминлайди, балки онанинг кўп ҳақ тўланадиган ишга эга бўлиши учун 
қайта ўқитиш ва мутахассислик эгаллаш даврида вақтинчалик тўловлар 
ажратади.
Шу тариқа халқаро тажрибада эрта ижтимоий етимликнинг олдини 
олиш бўйича улкан тажрибалар тўпланган бўлиб, уларни ўрганиш қийин 
ҳаётий вазиятга тушиб қолган боланинг ҳуқуқларини ҳимоялаш соҳасидаги 
умумий тенденцияларни ва ягона тамойилларни аниқлаш имконини беради, 
бунинг учун эса қуйидагилар талаб этилади: 

тарбиявий-профилактика 
ва 
ҳимоя 
фаолиятини 
профессионаллаштириш, оилавий тарбия шароитларини соғломлаштириш 
бўйича ижтимоий педагоглар, ижтимоий иш ходимлари, психологлар махсус 
лавозимларини киритиш; 


- оилалар, болалар, ёшларга кўмаклашувчи махсус тузилмалар 
тармоғини яратиш; оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёллар ва болалар 
учун психологик хизматлар, консультациялар, ишонч телефонлари
ижтимоий бошпаналарни яратиш; 
- ёш оналарга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик-педагогик ёрдам ва 
қўллаб-қувватлашни амалга ошириш, хатар гуруҳидаги оилаларнинг оилавий 
тарбия шароитларини соғломлаштириш бўйича махсус ишларни ташкил 
этиш.
Хорижий давлатлар иш тажрибасининг кўрсатишича, минимал 
ресурслар билан қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёлга ёрдамни ташкил 
этиш ва янги туғилган чақалоқлардан воз кечишнинг олдини олиш мумкин.

Download 5.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling