Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Иккинчи босқич: болалар шифохонасининг гўдаклар бўлими


Download 5.12 Kb.
Pdf ko'rish
bet34/49
Sana21.06.2023
Hajmi5.12 Kb.
#1643597
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   49
Bog'liq
етиб болалар ижтимоий химоя

Иккинчи босқич: болалар шифохонасининг гўдаклар бўлими. 
Шифохонанинг маъмурияти билан келишилган ҳолда мақсадли гуруҳдаги 
болали аёллар учун бўлимдан махсус палата ажратилган. Мазкур 
жойлаштиришнинг асосий мақсади она ва бола ўртасидаги боғлиқликни 


сақлаш ва мустаҳкамлаш эди. Она куну-тун давомида гўдак билан бир 
палатада бўлиб, уни ўзи парвариш қилар, у билан мулоқотда бўлар эди. 
Бўлим ходимлари ва лойиҳа мутахассислари унинг бола билан алоқа 
ўрнатиши ва уни сақлаб қолишига ёрдам берар эдилар. Лойиҳа педиатри
психолог ва ижтимоий иш ходими мазкур оила билан ишлаб чиқилган режа 
асосида ўз ишларини давом эттирардилар. Уй-жой, моддий, ҳуқуқий 
муаммоларни ҳал этишда, оиладаги муносабатларни ўзгартиришда ёрдам 
кўрсатиларди. Бир қанча ҳолатларда аёлга фарзандини оиласига олиб кетиш 
тўғрисида қатъий қарорга келишида ёрдам кўрсатилган. Аммо бу каби 
ижобий ҳолатда ҳам оила мутахассисларнинг кузатувлари остида бўлиши 
лозим, чунки – қайтадан воз кечиш хавфи узоқ вақтгача сақланиши мумкин; - 
болага зарур парвариш ва ғамхўрлик кўрсатилмаслиги ва ҳаттоки бола ҳаёти 
ва саломатлиги учун хатарли шароитларда бўлиши мумкин; - оиланинг уй-
жой, моддий ва психологик муаммолари, одатда, вақтинчалик ҳал қилинади 
ҳамда мутахассислар ўз ишларини давом эттиришларини талаб этади; - 
унинг тақдирига аралашган инсонларнинг таъсири остида аввал исталмаган 
болани ўстириш масъулиятини ўз зиммасига олган аёлни кейинчалик қўллаб-
қувватлашсиз қолдирилиши шафқатсизлик ва йўл қўйиш мумкин бўлмаган 
ҳолатдир. Шу сабабли учинчи босқичнинг амалга оширилиши талаб этилади.
Учинчи босқич: оила. Туғруқхонадан ёки болалар шифохонасидан 
чақалоғи билан чиқишда аёлга янги туғилган чақалоқ учун кийимлар 
комплекти совға қилинар эди. Лойиҳанинг бутун ишчи гуруҳи номидан совға 
ва меҳрибон сўзлар билан кузатиш ҳам аёл учун психологик ёрдам 
кўрсатишда аҳамиятли роль ўйнайди. Хайрлашиш вақтида мутахассислар 
келгусида ҳам оилага ёрдам кўрсатиш ниятини билдириб, кейинги 
учрашувларни батафсил келишиб олар эдилар. Оилага ташрифлар, одатда, уй 
маиший хўжалигини ташкил этиш, оилавий ўзаро муносабатларни 
яхшилашда ёрдам кўрсатиш, болани парваришлашга ўргатиш, нафақалар 
олиш, уй-жой, тиббий ва маиший муаммоларни ҳал қилиш учун зарурий 
ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашишдан ташкил топар эди. Оилага 
ташриф буюришнинг зарурий қисми боланинг ҳолати ҳамда катталарнинг 
унга бўлган муносабатларини, онанинг ҳолати ва умуман оилавий ишларни 
назорат қилишдан иборат.
Туғруқхонада тузилган оилага индивидуал ёрдам кўрсатиш режасини 
амалга ошириш жараёнида унга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилар 
эди. Оилаларга тиббий-психологик-ижтимоий кўмаклашиш қайтадан воз 
кечиш хавфи бартараф этилмагунига қадар давом этар эди. Мазкур қарор ҳар 
бир ҳолат учун алоҳида жамоада ҳар томонлама муҳокама этилганидан сўнг 
белгиланар эди.



Download 5.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling