Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини
Украинадаги оила ва болаларга ижтимоий кўмаклашиш модели
Download 5.12 Kb. Pdf ko'rish
|
етиб болалар ижтимоий химоя
Украинадаги оила ва болаларга ижтимоий кўмаклашиш модели
Буюк Британия ва Германия тажрибаси асосида яратилган. Мамлакатда давлат даражасида Болалар ишлари бўйича хизмат ва Оилаларни қўллаб- қувватлаш бўйича хизмат мавжуд бўлиб, хизматлар томонидан қийин ҳаётий вазиятда қолган болалар ва оилаларга ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик- педагогик ёрдам кўрсатилади. Боласидан воз кечиш ниятида бўлган аёл билан учрашиш учун ижтимоий иш ходими юборилади ва у вазиятни баҳолайди, кўмаклашиш режасини ишлаб чиқади. Она ва бола ижтимоий марказларининг (08.09.2005 йилдаги 879-сонли Украина Вазирлар Маҳкамасининг Қарори,), тажрибаси эътиборга моликдир, уларда аёлларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва ота- оналарнинг янги туғилган чақалоқлардан воз кечишларининг олдини олишнинг янги шакллари жорий этилган. Она ва бола ижтимоий марказларида қийин ҳаётий вазиятларга тушиб қолган ҳомиладор аёллар (7-9 ойида бўлган) ҳамда туғилганидан 18 ойликкача фарзанди бўлган аёллар яшашлари мумкин. Марказда мижозлар учун психологик-педагогик ва уй-жой маиший шароитлар яратилган, болали аёллар озиқ-овқат билан таъминланадилар, уларнинг таълим олишлари, касб эгаллашлари, марказдан ташқарида бола билан мустақил ҳаёт кечириш кўникмаларини эгаллашлари, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашда ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, психологик, ижтимоий- педагогик, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва ахборот бериш хизматлари кўрсатилади. Яшаш-маиший шароитлар мижозларнинг тўлиқ мустақилликларини таъминлайдиган тарзда яратилган. Аёллар марказ ҳудудини ўзлари тозалайдилар, овқат тайёрлайдилар ва ҳ.к. Марказ мутахассислари вақтинчалик жойлаштирилган мижозларга қариндошлари билан алоқаларини яхшилаш, уй-жой ва бошқа ҳаётий зарур масалаларни ҳал этишларида кўмаклашадилар. Шу билан биргаликда мутахассислар янги туғилган чақалоқлардан воз кечишнинг олдини олишда мазкур марказлар энг мақбул усул ҳисобланмаслигини таъкидлайдилар, кўпинча янги туғилган чақалоқлардан воз кечишнинг олдини олиш учун жойларда аёллар билан ижтимоий иш олиб бориш зарур. Вақтинчалик бошпана учун Она ва бола марказлари эса бошқа барча ресурслар қўлланилганидан сўнг охирги навбатда иштирок этиши лозим. Шунингдек, ундаги яшаш муддати чегараланган бўлиши лозим. Эрта ижтимоий етимликнинг олдини олиш бўйича ўхшаш дастурлар Қозоғистон, Қирғизистон, Белоруссия, Грузия ва бошқа мамлакатларда амал қилади. Узоқ хориж давлатларида оилалар билан ижтимоий, психологик технологияларни қўллаш ва ота-оналарга ёрдам кўрсатиш бўйича мутахассисларнинг ўзаро ҳамкорликлари ўзига хос хусусиятларга эга. Кўпгина Европа мамлакатларининг ижтимоий сиёсати оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оилаларга давлат томонидан катта моддий ва ижтимоий- психологик ёрдам кўрсатилишини кўзда тутади. АҚШдаги ижтимоий хизматлар. Мамлакатда ёлғиз оналарни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг диққатга молик жиҳатлари мавжуд. Янги туғилган чақалоқларга ижтимоий ёрдам кўрсатувчи махсус муассасалар қуйидаги хизматларни амалга оширадилар: оналар учун касбий ўқитиш махсус гуруҳларини ташкил этиш, ишга жойлашиш бўйича ёрдамни таъминлаш; кундузи ва кечки вақтларда ишлайдиган оналарнинг фарзандларини парваришини таъминлаш; шаҳар саломатлик марказлари қошида турмушга чиқмаган оналар учун хизматларни ташкил этиш; шафқатсиз муносабат кўрсатилган болаларни ҳимоялаш хизматларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш; тутинган оилалар билан ишлаш, боланинг янги оилага мослашишини кузатиш; болаларнинг тарбияси ва таълимида ёрдам кўрсатиш, ота-оналарга уй хўжалигини юритишда ёрдам кўрсатиш ижтимоий хизматларини ривожлантириш. Болали оилаларнинг кўпгина муаммолари оилаларга консультатив ёрдам бериш доирасида бирлашмалар даражасида ҳал этилади. Бу “Ёлғиз ота-оналарга ёрдам кўрсатиш учун ресурс маркази”, ёш ҳомиладор аёллар учун аёллар кризис клиникаси. Клиника фаолиятининг мақсади – ёш ҳомиладор қизларга психологик ва маънавий ёрдам кўрсатиш. Бўлажак оналар клиникада бўлган вақтларида махсус тайёрлов курсидан ўтадилар, самарали хулқ шаклларини бўлажак фарзанд парвариши ва бошқаларни ўрганадилар. Download 5.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling