III.НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТЛАР
23
1.4.Электрон таълимда юзага келадиган муаммолар
Электрон таълимнинг барча афзалликларини ҳисобга олган ҳолда ҳам
айрим камчиликларга эга. Амалий кўникмаларни
интернет-ресурслардан
танлаб олиш бир мунча мураккаб ҳисобланади.
Изоляция
Электрон таълим аудиторига масофадан кира олишнинг осонлигини,
мослашиши ва имконияти мавжудлигини билдирганда ҳам, ўқувчилар
ўзларини яккалаб қолингандек хис қилиши мумкин. Бу ҳолат онлайн-таълим
ўкувчига ҳақиқатда тўлиқ ҳолда яккалигини ҳис қилиши
мумкинлигини
билдириши натижасида содир бўлади. Технология ва электрон таълим
ривожланиши билан,
видеоконференция, ижтимоий тармоқ ва дискуссион
форумлар каби воситалардан фойдаланган ҳолда, ўқувчилар ўқитувчилар ѐки
бошқа ўқувчилар билан фаол ўзаро ҳамкорликда ишлаши мумкин.
Соғдиқ билан боғлиқ бўлган муаммолар
Электрон таълим компьютер ва бошқа шунга ўхшаш қурилмалардан
фойдаланишни талаб этади, бунда кўзнинг зўриқиши, танани нотўғри тутиш
ва бошқа жисмоний муаммолар ўқувчиларга таъсир этиши мумкинлигини
билдиради. Онлайн-курс фаолият олиб бориши билан тўғри ўтирган ҳолат,
стол баландлиги тўғрисида тавсияларни ва мунтазам бўлиб
турадиган
узилишлар учун тавсияларни жўнатиш керак
2
.
Do'stlaringiz bilan baham: