Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини
Download 3.69 Mb. Pdf ko'rish
|
4c666a4dc956f3649a172bbc1d32d3e5
1.2.Электрон таълим тарихи.
«Электрон таълим» атамаси 1999 йилдан бери мавжуд. Ушбу атама билан бирга «онлайн-таълим» и «виртуал таълим» атамалари пайдо бўлган. Шу билан бирга электрон таълим асосидаги принциплар бутун тарих давомида яхши ҳужжатлаштирилган ва электрон таълим XIX асрда бери мавжудлиги тўғрисида далиллар мавжуд. Интернет ишга тушишидан анча олдин талабаларга айрим фанлар ѐки кўникмалар бўйича таълимни тақдим этиш учун масофадан ўқитиш ташкил этилган. 1840 йилларда Исаак Питман ўз ўқувчиларга ѐзишмалар бўйича стенографияни ўргатди. 1924 йилда, биринчи марта матнли машина ихтиро қилинган. Ушбу қурилма талабаларга ўзғўзини текшириш имконини беради. Кейин 1954 йилда 1 E-learning: concepts, trends, applications. Corporation Trust Center by Epignosis LLC 2013. P. 4-15 III.НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТЛАР 21 Гарвард университети профессори Скиннер мактабларга ўз ўқувчиларни ўқитишни бошқариш имконини берадиган ―тренажѐр‖ атамасини киритиди. 1960 йилда биринчи ўқитувчи компьютер дастури таклиф этилган. Дастлаб у Иллинойс штати университетидаги таълим олувчи талабалар учун ишлаб чиқилган, натижада бутун соҳа мактабларида фойдаланилган. Биринчи е-Learning тизими талабаларгача ахборотни етказишга мўлжалланган, лекин 70 йилларда электрон таълим интерактив бўлди. Буюк Британияда Очиқ Университет электрон таълимнинг афзал жиҳатларидан фойдаланишга интилмоқда. Уларнинг таълим тизими, биринчи навбатда масофадан ўқитишга мўлжалланган. Аввал, ўқув материаллари почтадан юборилган, шунингдек ўқитувчилар билан электрон почта билан ѐзишмалар юборилган. Интернет пайдо бўлиши билан Очиқ университет интерактив таълим хизматларининг кенг спектрини таклиф этган. Компьютер ва Интернет пайдо бўлиши билан ХХ асрнинг охирида, электрон таълим инструментлар ва етказиб бериш усуллари кенгайтирилган. 1980 йилларда биринчи МАС жисмоний шахсларга уйларида шахсий компьютерга эга бўлиш имконини берди, ўз навбатида алоҳида предметлар тўғрисида билиш ва алоҳида кўникмаларни ривожлантириш имконини беради. Кейин кейинги ўн йилликда онлайн-ахборотнинг кўп микдоридан фойдалана олиш ва электрон таълим учун катта имкониятларга эга бўлиш имконини берадиган ўқитишнинг виртуал муҳити ривожлана бошланди. Технологик ютуқлар таълим муассасаларга масофадан ўқитиш нархини камайтиришга, шунингдек таълимга кенг аудиторияни тақдим этиш учун тежамкорликка эришишга ѐрдам берди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling