Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Download 2.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/111
Sana17.08.2023
Hajmi2.05 Mb.
#1667642
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   111
Bog'liq
15.Kreativ pedagogika 7

Таянч тушунчалар: матн, визуаллик, матннинг визуаллик хусусияти, 
ўқув топшириқлари, ўқув топшириқларининг турлари, иш қоғозлари, кейс, 
даражали тест, аудиторияни жиҳозлаш.
2.5. Маъруза машғулоти учун мўлжалланган матннинг визуал 
хусусият касб этиши 
 Шахсда креативликни шакллантиришга йўналтирилган машғулотлар 
фақатгина кўнгилочар характердаги топшириқ, машқ ёки вазифалардан 
иборат бўлиб қолиши керак эмас. Балки, талабаларга бериладиган барча 
топшириқ, машқ ва вазифалар мавжуд давлат таълим стандартларга мос 
келиши, талабаларга билим, кўникма ва малакаларини тўлақонли намойиш 
қила олиш имкониятини яратиши зарур. Машғулотлар жараёнида 
ўқитувчилар талабаларни аста-секин масъулиятдан озод қилиш орқали 
мустақил таълим олишга рағбат билдирадиган шахс бўлишларига эриша 
олишлари лозим (Фишер, Фрей, 2008 й.)
24
.
Педагогнинг креативлиги ривожлантиришда унинг маъруза, амалий, 
семинар ва лаборатория машғулотлари учун ўқув топшириқларини ишлаб 
чиқишга ижодий ёндашиш кўникма ва малакаларига эга бўлиши муҳим 
аҳамиятга эга. Бунинг учун педагоглар ўзларида креативлик қобилиятини 
ривожлантириш йўлида тизимли, изчил амалий ҳаракатларни ташкил 
этишлари зарур. Қуйида уларнинг айримлари хусусида тўхталиб ўтилади. 
24
Drapeau Patti. Sparking student creativity (practical ways to promote innovative thinking 
and problem soving). – Alexandria – Virginia, USA: ASCD, 2014. 


83 
1. Матнли ахборотларни график шаклига ўтказиш. Матнли, 
айниқса, катта ҳажмдаги матнли ахборотлар талабалар томонидан қийин 
қабул қилинади. Замонавий шароитда матнли ахборотларни график 
шаклига ўтказиш талаб этилмоқда. Ўқув ахборотларини график шаклига 
ўтказишда маълумотларни модел, схема, жадвал, диаграмма, тасвир, 
кластер, математик, физик, геометрик кўринишларида ифодалаш мақсадга 
мувофиқдир. Бу тарзда талабаларга тақдим этилган ахборотлар талабалар 
томонидан самарали қабул қилинади.
Айни вақтда ОТМ педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг 
малакасини ошириш курсларида “Инновацион таълим технологиялари” 
йўналишида ташкил этилган амалий машғулотда тингловчилар билан 
қуйидаги матнли ахборотни кластерда ифодалаш кўникма, малакалари 
билан қуроллантирилди: 

Download 2.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling