Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини
Маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишга креатив
Download 2.05 Mb. Pdf ko'rish
|
15.Kreativ pedagogika 7
- Bu sahifa navigatsiya:
- Оғзаки баён қилиш методлари Ҳикоя Тушунтириш
5. Маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишга креатив
ёндашиш. Ўқув машғулотлари ва маънавий-маърифий тадбирлар учун аудитория (жой)ни жиҳозлашга креатив ёндашиш. Педагогнинг фаолияти фақатгина ўқитишдан иборат эмас. Бир вақтнинг ўзида у тарбиячилик вазифасини ҳам бажаради. Маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш ҳам педагог фаолиятининг муҳим йўналиши ҳисобланади. Шундай экан, педагог маънавий-маърифий ишларини ташкил этишга ҳам ижодий ёндаша олиши зарур. Бунда у қуйидагиларга эътиборни қаратиши лозим: Оғзаки баён қилиш методлари Ҳикоя Тушунтириш Суҳбат Маъруза Эвристик суҳбат 104 - маънавий-маърифий ишлари мақсага мувофиқ, изчил, узлуксиз ва тизимли ташкил этиши; - ўқув йили учун пухта асосланган маънавий-маърифий ишлар режасини ишлаб чиқиши; - режадан талабаларнинг эътиёж ва қизиқишларига мос келадиган ҳамда долзарб мавзулардаги муаммоларга бағишланган тадбирларнинг ўрин олишига эришиш; - маънавий-маърифий тадбирларнинг режа учун эмас, балки талабаларнинг эҳтиёжларини қондириш, уларни шахс ва мутахассис сифатида шаклланишларини таъминлаш мақсадида ташкил этиш; - маънавий-маърифий ишларни уларнинг йўналиши, мазмуни, характерига, кўлами ва б. хусусиятларига кўра турли шакллардан интерфаоллик асосида ташкил этилишига эришиш; - ҳар бир маънавий-маърифий тадбирнинг аниқ мақсад асосида ташкил этилиши ва албатта, кутилган натижани кафолатлай олишини таъминлаш; - маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш ва ўтказишда академик гуруҳнинг барча талабалари бирдек фаол иштирок этишларига эришиш. Нафақат маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиладиган жой, балки ўқув машғулотлари ўтказиладиган аудиториянинг жиҳозланишига эришиш педагогнинг ҳам ташкилотчилик, ҳам креатив фаоллигидан далолат беради. Ҳар икки ҳолатда ҳам педагог ўрганиладиган, таҳлил этиладиган мавзу моҳиятидан келиб чиққан ҳолда ўқув аудиторияси ва тадбир ўтадиган жой (хона)ни ўзига хос руҳда безата олиши мақсадга мувофиқдир. Ўқув машғулотларида аудиториянинг мавзунинг характерига кўра плакатлар, мулажлар, гербарийлар, хариталар, бадиий адабиётлар, олимлар, рассомлар, ёзувчилар, саркардалар ҳамда давлат арбобларининг портретлари, иш жиҳозлари, ёзишмалари, адабиётлари, бадиий асарлари ва ҳ.к. билан безатилиши машғулот ва тадбир руҳиятини кўтаришга, талабаларга ижобий, ҳиссий таъсир кўрсатади. Педагог қанчалик креатив бўлса, ўқув аудиторияси ва маънавий- маърифий тадбирлар ташкил этиладиган хонани талабалар билан ҳамкорликда, уларнинг ижодий имкониятлари, креативлик лаёқатларига таянган ҳолда жиҳозлашга муваффақ бўлади. Натижада ҳам талабаларнинг креатив фаоллиги ошади, ҳам машғулот, тадбирнинг таъсирчанлиги кучаяди. Шундай қилиб, замонавий ўқитишда муаммоли таълим муҳим аҳамиятга эга. Муаммоли таълим технологиялари талабаларда фикрлаш, 105 қарор қабул қилиш, ўз фикрини асослаш қобилиятини шакллантириш кўникма, малакаларини самарали шакллантиришга ёрдам беради. Бу каби технологиялар орасида “Кейс-стади” технологияси муҳим аҳамият касб этади. Кейс-стадидан таълим жараёнида ўринли, мақсадли,изчил фойдаланиш ўқитиш сифатини яхшилаш, самарадорлигини ошириш, шу билан бирга талабаларнинг ўқув-билиш фаолиятини фаоллаштиради. Download 2.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling