Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини
Download 2.05 Mb. Pdf ko'rish
|
15.Kreativ pedagogika 7
123 Кейсни ечиш жараёни: 1. Талабалар кейс моҳиятини у билан икки-уч марта танишиш орқали, шериги (жуфтликда), гуруҳдошлари (кичик гуруҳларда) ёки жамоадошлари (жамоада) билан муҳокама қилган ҳолда етарлича англаб олади. 2. Талаба шериги (жуфтликда), гуруҳдошлари (кичик гуруҳларда) ёки жамоадошлари (жамоада) билан муҳокама қилган ҳолда муаммонинг ечимини топишга хизмат қилувчи омилларни аниқлайди. 3. Талаба (жуфтлик, кичик гуруҳ, жамоа) аниқланган омиллар орасидан муаммога барчасидан кўпроқ даҳлдор бўлган омил (ёки иккита омил)ни ажратиб олади. 4. Талаба (жуфтлик, кичик гуруҳ, жамоа) ечимни ажратиб олинган омил (иккита омил) асосида баён этади. 5. Ечим индивидуал, кичик гуруҳлар ёки жамоа иштирокида муҳокама қилинади. Ўқитувчининг ечими Касб-ҳунар коллежи раҳбарлари ижтимоий хавф бўлмаган ҳолда “уч” баҳога ўқиганлиги ва хулқида салбий ҳолатлар кўзга ташланиши учунгина Собирни ўқитишга қабул қилмасликка ҳақли эмаслар. Улар шахснинг билим олишга бўлган ҳуқуқини поймол етишган. Қолаверса, касб-ҳунар коллежларида таълим олиш мажбурий-ихтиёрий характерга эга. Шу сабабли Собир ва унинг ота-онаси касб-ҳунар коллежини ўзлари танлай олади. Борди-ю, коллежга қабул қилиш синов, имтиҳонлар асосида олиб борилса ва Собирнинг ўзи уларга пухта тайёрланмаганлиги сабабли синовдан ўта олмаса, у ҳолда ана шу касб-ҳунар коллежига қабул қилинмайди. Бу вазиятда Собирнинг билим олиш ҳуқуқи (Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддаси) поймол этганликлари сабабли касб-ҳунар коллежларининг раҳбарлари маъмурий жавобгарликка тортилади. 3-кейс. Педагогик кенгаш йиғилишида мактаб директори ўқитувчиларнинг эътиборларига қуйидаги маълумотни айтиб ўтди: 6 нафар ота-она томонидан фарзандини инглиз тили чуқурлаштирилиб ўтиладиган 5-синфга қабул қилиниши сўралган ариза берилди. Синфга фақатгина бир нафар ўқувчини қабул қилиш имконияти бор. Сизлар қандай фикрдасизлар, кимни қабул қиламиз? |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling