Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Download 2.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/111
Sana17.08.2023
Hajmi2.05 Mb.
#1667642
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   111
Bog'liq
15.Kreativ pedagogika 7

Слоссон тести. Катта ёшлилар ҳамда болаларнинг ақлий қобилиятини 
ўлчашга хизмат қилади. Берилаётган барча тестларга жавоблар оғзаки 
тарзда олинади. Кичик ёшли болаларга берилаётган топшириқларнинг 
9
Drapeau Patti. Sparking student creativity (practical ways to promote innovative thinking and problem soving). – 
Alexandria – Virginia, USA: ASCD, 2014. 


54 
айримлари болалар томонидан айрим ҳаракатлар (масалан, қоғоз, қалам 
ёки ручкалардан фойдаланиш)нинг бажарилишига оиддир. Тест ақлий 
қобилият даражасининг ўрганилаётган сифатларга нисбати тарзида 
аниқланади. Бу ўринда юқори натижа 120 ва ундан ортиқ кўрсаткич 
саналади. 
Векслеров шкаласи
10
. Векслеров шкаласи (“PPSI” тести) ақлий 
қобилиятни аниқлашга имкон берувчи индивидуал тест ҳисобланади. У 
икки қисмдан иборат: 
1) 
оғзаки шкала (маълум материални ўзлаштириш, унинг 
мазмунини тушуниш, арифметик топшириқларни бажариш, ўзаро 
ўхшашликларни топиш, луғат бойлигига эгаликни намойиш этиш каби 
бешта кўрсаткич бўйича баҳоланади); 
2) 
ҳаракат шкаласи (кубиклардан конструкциялар яратиш
лабиринтларни топиш, чизилаётган сурат (картиналар)ни якунига етказиш, 
тавсия 
этилаётган 
код 
(тасвир)лар 
моҳиятини 
очиб 
бериш 
(“Ҳайвонларнинг уйлари” мавзуси бўйича) каби бешта ҳолат 
кўрсаткичлари бўйича баҳоланади. 
Торренс (I) тести
11
. Торренс (I) тести ёзма шаклда бўлиб, 
тафаккурнинг қуйидаги сифатларини аниқлашга ёрдам беради:
1) 
тезкорлик;
2) 
аниқлик; 
3) 
тасаввурнинг бойлиги ва ўзига хослиги. 
Тест нотўғри шаклда ёритилган сурат (картина)ни тўғри шаклда 
ифода этишга асосланади. Бунда боладан жуда ёрқин рангларда нотўғри 
тасвирланган картинани алоҳида қоғозга тўғри шаклда қайта тасвирлай 
олиш талаб этилади. 

Download 2.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling