Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини
Download 2.05 Mb. Pdf ko'rish
|
15.Kreativ pedagogika 7
Торренс (II) тести
12 . Торренс (II) тести оғзаки шаклдаги тест бўлиб, болалар ва катталарнинг ижодий қобилиятини оғзаки усуллар ёрдамида аниқлашга хизмат қилади. Тест қуйидаги тавсифга эга: 1) саволларни бера олиш малакасига эгалик; 2) сурат (картина)лар мажмуида тасвирланган вазиятларга мос келувчи ҳолатларнинг сабаб ва оқибатларини аниқлай олиш; 3) кундалик ҳаётда энг оддий ва оммавий предметларни қўллашнинг ўзига хос усулларини таклиф эта олиш; 10 Drapeau Patti. Sparking student creativity (practical ways to promote innovative thinking and problem soving). – Alexandria – Virginia, USA: ASCD, 2014. 11 Ўша асар. 12 Ўша асар. 55 4) барча учун яхши таниш бўлган предметлар бўйича кутилмаган саволларни бера олиш; 5) тахминларни илгари сура олиш. Педагогик манбаларда илгари сурилган ғояларга таянган ҳолда педагог эга бўлган креатив тафаккур даражасини қуйидаги методлар 13 ёрдамида баҳолаш мумкин: 1) таълим-тарбия жараёнида ўқитувчи шахси ва фаолиятини бевосита ўрганиш методлари (педагогик кузатиш, ўқитувчининг иш ҳужжатлари ва режаларини ўрганиш, суҳбат ва ҳ.к.); 2) педагогик тафаккурни ташхислашга ёрдам берувчи махсус методлар (ташхисли вазиятлар, анкета, рейтинг, тест ва б.) Ушбу методлар ёрдамида олий таълим муассасалари талабаларининг педагогик билимлари даражасини ҳам баҳолаш мумкин. Фақат бу ўринда ўқитувчининг иш ҳужжатлари, режаларини ўрганиш эмас, балки талабаларнинг индивидуал, мустақил таълим олишлари ва уларнинг натижаларини таҳлил этиш мақсадга мувофиқдир. 3.2. Бўлажак педагогларда креативлик сифатларини ривожлантириш босқичлари Креативлик “турли вазиятларда таълим ва тарбияга оид масалалар юзасидан қарорларни қабул қилишда яққол намоён бўлиб, у педагогнинг ижодий фаоллигини тавсифлайди” 14 . Моҳиятига кўра ОТМ педагогларида креативлик сифатларини ривожлантириш улар томонидан педагогик, психологик ҳамда мутахассислик фанлари асосларидан тўла хабардор бўлиш, улар томониан ўзлаштирилган билимларни амалиётда фаол қўллай олиш кўникма ва малакаларини шакллантириш ҳисобига кечади. В.В.Утёмов, М.М.Зинковкина, П.М.Горев 15 ларнинг қайд этишларича, креатив шахсни шакллантириш уч босқичда кечади. Яъни (2-жадвал): Download 2.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling