58
Мисол учун: Маҳмуд Қошғарийнинг педагогик қарашларини
ўрганишда яхлит ўқув материалини қуйидагича гуруҳлаштириш мумкин:
2.
Режа тузиш. Талабаларни ўзлаштирилаётган мавзу бўйича режа
тузишга ундаш ва дастлабки кўникмаларни ҳосил қилиш
улар томонидан
ўқув материали моҳиятини чуқур англанишига замин яратади. Бинобарин,
бу ҳолатда тингланаётган (ўқитувчи ҳикояси) ёки ўқилаётган (дарслик,
қўлланма, ёрдамчи адабиётлар, Интернет материаллар ва бошқалар) ўқув
материалини мантиқий равишда гуруҳларга ажратиш ва ҳар бир гуруҳга
киритилган материалнинг туб мазмунини очиб беришга хизмат қилувчи
ибораларни ажратиш талабадан барқарор диққат, мантиқий
фикрлаш
қобилиятига эга бўлишни тақозо этади.
Таълим жараёнида талабаларда режа тузиш кўникма ва малакаларини
ҳосил қилишга ҳам эътибор қаратилди ва улар билан ҳамкорликда ишлаш
асосида бир қатор мавзулар бўйича режалар тузилди.
Мисол учун: Муҳаммад Содиқ Қошғарийнинг педагогик қарашларини
ўрганиш чоғида талабалар томонидан режанинг қуйидаги тарзда тузилиши
мақсадга мувофиқдир:
а) Маҳмуд Қошғарийнинг “Девони луғатит турк”
асари ва унинг оммалашиш
тарихи;
б) асарда билим олишнинг ижтимоий аҳамияти ва
билимли кишиларнинг шахси ҳақидаги қарашларнинг ёритилиши;
в) инсонийлик фазилатлари тўғрисидаги фикрлар асар моҳиятини
очиб берувчи
жиҳатлардан бири эканлиги;
г) меҳмон ва унинг ижтимоий мавқеини асарда акс эттирилиши;
д) асарда мол-мулк ва унга муносабат масалаларининг баён этилиши;
ж) халқ мақолларининг асар моҳиятини очиб беришдаги ўрни
I. Муҳаммад Содиқ Қошғарий ва унинг “Одоб ас-солиҳин”
асарининг
умумий мазмуни.
II. Рухсат сўраш ва саломлашиш қоидалари.
III. Ухлаш шартлари ва кийиниш маданияти.
IV. Суҳбатлашиш одоби.
V. Эр-хотин муносабатлари мазмуни.
VI. Бемор ҳолидан хабар олиш қоидалари.
VII. Таъзия ва мусибат одоблари.
VIII. Қабристонга бўлган муносабат.
IX. Зиёфат ва меҳмондорчилик одоблари.
X. Овқатланиш маданияти.
XI. Сафар юриш одоби.
XII. “Одоб ас-солиҳин” асарининг бугунги
кундаги ижтимоий-маънавий
аҳамияти