Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Download 3.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/87
Sana22.10.2023
Hajmi3.73 Mb.
#1716188
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   87
Bog'liq
0ec433c1bc2b97564f40e7587da92782

 


III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 
51 
3.2. 3,5G авлод стандартлари 
Маълумот узатиш тезлигини ошириш ва маълумот узатилишининг 
кечикишини (маълумот пакети адресатга етиб бориб қайтиш вақтини, 
қисқача, ―жавоб кечикиши вақтини‖) камайтириш мақсадларида UMTS 
стандартининг навбатдаги ривожланиш босқичида кўп позицияли 
квадратура-амплитудавий модуляциялар, яъни 16-QAM, 64-QAM усуллари 
қўлланилган HSPA (ингл. High Speed Packet Access) технологияси ишлаб 
чиқилди. Бу технологияда жавоб кечикиши вақтини камайтириш мақсадида 
асосий эътибор МАС (ингл. Media Access Control) - муҳитга уланишнинг 
бошқарув протоколини модернизациялашга қаратилди. HSPA технологияси 
3GPP лойиҳаси стандартларининг 6 Босқич спецификацияси (ингл. 3GPP 
Relеase 6) сифатида киритилган бўлиб, одатда 3,5G авлодига мансуб деб 
кўрсатилади. Ўз навбатида, HSPA стандарти иккита ташкил этувчи 
технологиялар – HSDPA ва HSUPAлардан иборат. 
HSDPA (ингл. High-Speed Downlink Packet Access – ―пастга‖ 
йўналишида маълумотларни юқори тезликда пакетли узатиш) – 
мутахассислар томонидан тўртинчи авлод технологияларига ўтишда оралиқ 
босқичларидан бири сифатида баҳоланаѐтган мобил алоқа технологиясидир. 
HSDPA технологиясида маълумот узатишнинг максимал назарий тезлиги 
14,4Mbit/sek гача етиши мумкин, мавжуд тармоқларда амалий эришилган 
тезлик эса 3Mbit/sekни ташкил этади. 
HSDPA технологияси каби HSUPA (ингл. High-Speed Uplink Packet 
Access - ―тепага‖ йўналишида маълумотларни юқори тезликда пакетли 
узатиш технологияси) такомиллашган модуляциялаш усуллари ҳисобига 
фойдаланувчининг W-CDMA АУсидан БСга маълумот узатишни тезлатишга 
имкон берадиган мобил алоқа технологияси ҳисобланади.
Назарий жиҳатдан HSUPA технологияси ―юқорига‖ маълумотларни 
максимал 5,76 Mbit/sek гача бўлган тезликда узатишга мўлжалланган бўлиб, 
бу билан АУдан БСга маълумотларнинг катта оқимини талаб қилувчи учинчи 
авлод иловаларини (масалан, видеоконференция) ишга тушириш имконини 
беради
7


Download 3.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling