III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
50
GSM
cdma One
D-AMPS
PDC
GPRS
EDGE
W-CDMA
UMTS
FOMA
TD-SCDMA
CDMA-2000
HSPA
HSDPA
HSUPA
EV-DO
Rel.0
HSPA+
EV-DO
Rev.A,B
LTE
LTE
Advanced
UMTS
тармоқларининг
жорий
этилиши
мобил
алоқанинг
ривожланишида принципиал янги босқич бўлди ва мобил тармоқларда
маълумотларни узатишда максимал 2,048Mbit/sek
гача тезликка эришишга
имкон берди. UMTS тизимларининг GSM/GPRS/EDGE тизимларидан асосий
фарқи 5MGs ўтказиш полосасига эга бўлган кенг полосали сигналлардан
(КПС) фойдаланилиши бўлди. UMTS технологиясининг
яна бир афзаллиги
сигналнинг юқори тўсиққа бардошлилиги ва унинг кўп нурлилик таъсирига
барқарорлиги ҳисобланади. Бундан ташқари, КПСдан фойдаланиш
каналларини ажратишнинг кодли усулини (CDMA)
ишлатиш имконини
беради.
сdmaOne (IS-95) стандартининг ривожланишидаги оралиқ босқич IS-
95b спецификацияси бўлди. У 8тагача мантиқий каналларни бирлаштиришга
ва 14,4*8=115,2kbit/sek. назарий тезликка эришишга (реал тезлик
64kbit/sek.ни ташкил этди) имкон берди. Кейинги қадам
CDMA-2000
лойиҳаси бўлди, у пировард натижада IMT-2000 томонидан 3G тармоқларига
қўйилган талабларга жавоб бериши керак эди. CDMA-2000
стандартлари
ривожланишининг учта босқичи кўзда тутилган эди: 1X (2,75G даражасида),
3X ва СDMA-2000DS (ингл.
Direct Sequence – ―тўғри кетма-кетлик‖). Сўнгги
босқич техник жиҳатдан W-CDMAга ўхшаш бўлгани учун бу юзасидан иш
олиб бориш тўхтатилди. CDMA-2000 стандартлари оиласи 3G даражасидаги
тармоқлардан то Pre4G даражасидаги тармоқларгача оралиқ босқичлардан
ўтиб келмоқда. Лекин ҳозирги кунда 3,5G; 3,75G; 3,9G авлодлари ҳақида гап
кетганида, бизнинг ҳудудимизда кўпроқ 3GРР (яъни, UMTS - HSPA – HSPA+
ва LTE) технологияларининг ривожланиш босқичлари назарда тутилмоқда.
(3.1-расм).
3.1.-расм. 3GPP лойихасининг босқичлари
Do'stlaringiz bilan baham: