Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини
2.4. 2,75G авлод мобил алоқа тизимлари
Download 3.73 Mb. Pdf ko'rish
|
0ec433c1bc2b97564f40e7587da92782
45
2.4. 2,75G авлод мобил алоқа тизимлари GSM тизимларининг маълумотларни пакетлаб узатишда тезликни ошириш йўналишидаги кейинги ривожланиши EDGE технологиясининг яратилишига олиб келди. Ушбу технология илк бор 2003 йилда АҚШда ишга туширилди. Технология айнан Шимолий Америка GSM-операторлари томонидан қўллаб-қувватланди, чунки у ерда кучли рақобатчи - CDMA-2000 стандарти пайдо бўлган эди. Ўша йиллари кўплаб GSM-операторлар (асосан Европа операторлари) навбатдаги йўналиш сифатида UMTS технологиясини ривожлантиришни кўзда тутган эдилар, шунинг учун дастлаб ЕDGE нинг жорий этилишини ўтказиб юборишни ѐки фақат UMTS тармоқлари қамрай олмаган ҳудудлардагина ишлатишни маъқул кўришди. Бироқ UMTS технологиясини жорий этишнинг иқтисодий жиҳатдан мураккаблиги ҳамда ишлар ҳажмининг катталиги (амалда тасдиқланганидек) баъзи ғарбий европалик операторларни ЕDGEга нисбатан ўз қарашларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилди ва ЕDGE ѐрдамида босқичма-босқич ривожланиш мақсадга мувофиқлиги тан олинди. ЕDGE (ингл. Enhanced Data rates for GSM Evolution) - 2G ва 2,5G тармоқларига устқурилма, яъни такомиллаштирилган вариант сифатида ишлаб чиқилган мобил алоқа рақамли технологиясидир. Ушбу технология GSM ва TDMA стандартлари асосида ишлайди ва уни жорий қилиш учун маълум бир модификациялар ва такомиллаштиришлар талаб қилинади. EDGE технологиясида GSM/GPRSларда ишлатилган GMSK (ингл. Gaussion Minimum-Shift Keying) бинар манипуляция усули кўп позицияли 8PSK (ингл. 8 Phase Shift Keying) усули билан алмаштирилиши ҳисобига GPRS технологиясига нисбатан маълумот узатиш тезлиги 3 мартага ошади (элтувчи фазасининг ҳар бир ўзгаришида GPRS даги 1бит ўрнига, 3 битли кетма-кетлик узатилади). Бу эса GSM/EDGE тармоғида тақдим этиладиган умумий тезликни сезиларли даражада ошириш имконини берди. Хусусан, ЕDGE технологияси 473,6kbit/sek гача тезликда (ҳар бири 59,2kbit/sek дан 8та тайм-слот жалб этилганда) маълумот узатиш тезлигини таъминлайди. Бу эса ҲТИ томонидан 3G тармоқларига қўйилган талабларга мос келди. Шу боис EDGE технологияси ҲТИ томонидан IMT-2000 Дастурининг бир қисми сифатида қабул қилинди ва у асосида қурилган тармоқлар ҳам 2G, ҳам 3G авлодига кириши мумкин (ташкил қилинган тармоқнинг ўтказиш қобилиятидан келиб чиқиб) деб тан олинди. ЕDGE технологиясининг ўзига хос хусусиятларидан яна бири ҳалақитбардошли кодлашда ―кўпаювчан ортиқчалик‖ (ингл. Ineremental Redundansy) усулини ишлатишдир. Бу усулда бузилган, яъни хатолик мавжуд пакетларни такрорий жўнатиш ўрнига қўшимча ортиқча маълумот (қўшимча ―бит‖) юборилади. Ушбу қўшимча маълумот қабул қилгичда йиғилиб туради ва бузилган пакетларни тўғри декодлаш имкониятини оширади. Шунингдек, GPRSдаги каби ЕDGE технологиясида маълумот узатиш тезлиги ва сифатига таъсир қилувчи, радиоканал ҳолатига мослаштирилган модуляция ва кодлаш схемасини адаптив созловчи MCS (ингл. Modulation and Coding Scheme) III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 46 алгоритмидан фойдаланилган. EDGE асосида қуйидаги технологиялар ишлаши мумкин: • ECSD (ингл. Enhanced Circuit Switch Data) - CSD канали бўйича Интернетга тезкор уланиш; • EHSCSD (ингл. Enhanced High Speed Circuit Data) - HSCSD канали бўйича уланиш; • EGPRS (ингл. Enhanced General Packet Radio Service) - GPRS канали бўйича уланиш. Шунга ўхшаш, оралиқ технологияларни ишлаб чиқиш иккинчи авлоднинг бошқа стандартлари учун ҳам пайдо бўлди. Хусусан, cdmaOne (IS- 95) тармоқларида маълумот узатиш тезлигини ошириш учун модуляциянинг такомиллаштирилган усулларидан фойдаланиш таклиф этилди ва бунинг ҳисобига трафикнинг асосий 64та каналига ортогонал бўлган 64та қўшимча канал ҳосил қилинди. Шимолий Америкадаги кўпчилик GSM-операторлар бошқа регионлардаги операторлар каби 3G авлод оиласига яқин бўлган EDGE технологиясидан фойдаландилар. Американинг AT&T Wireless компанияси ушбу технология хизматларини ўз абонентларига 2003 йилда, T-Mobile USA 2005 йил октябр ойида, Канаданинг Rogers Wireless компанияси эса 2003 йил охирларида тақдим этди. EDGE технологиясининг қулайлик жиҳатлари унинг GSM стандарти ишлайдиган частоталарда ишлай олиши, мобил терминаллар ишлаб чиқарувчилар учун уни тадбиқ қилиш осонлиги, фойдаланишнинг қулайлиги, GSM технологиясида ишловчилар учун бу стандартга ўтишнинг осонлиги ва ҳоказолардир. Download 3.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling