Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини
Download 3.73 Mb. Pdf ko'rish
|
0ec433c1bc2b97564f40e7587da92782
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
37
2- мавзу: Сотали алоқа тизимларининг эволюцияси. Биринчи ва иккинчи авлод мобил алоқа тизимлари Режа: 1.Биринчи авлод - 1G стандартлари. 2.2G – иккинчи авлод стандартлари. 3. 2,5G авлод мобил алоқа тизимлари. 4. 2,75G авлод мобил алоқа тизимлари. Таянч иборалар: AMPS, D-AMPS, TACS, JTACS/NTACS, Wireless Communication, Nordic Mobile Telephone, Nippon Telephone and Telegraph System, Personal Communications System 2.1. Биринчи авлод - 1G стандартлари Қайд қилиб ўтилганидек, мобил алоқанинг илк тижорат тармоқлари 70- йилларнинг охири ва 80-йилларнинг бошларида пайдо бўлган. Уларнинг барчасида овозни узатишда аналогли частотавий модуляциядан фойдаланилган. Биринчи авлод сотали алоқа стандартларига, одатда, қуйидагилар киритилади (1.1-жадвалга қаранг): AMPS (ингл. Advаnced Mobilе Phone Service - ―Такомиллаштирилган мобил телефон хизмати‖, шунингдек, ―Шимолий Америка стандарти‖ номи билан машҳур. 800MGs диапазонда ишлаган, 1983 йилда фойдаланишга туширилган) - АҚШ, Канада, Марказий ва Жанубий Америка, Австралия каби худуд ва давлатларда кенг қўлланилган; Ўз вақтида (1995 йилда) жаҳондаги мобил алоқа тармокларидаги барча абонентларнинг 1/3 қисмига хизмат кўрсатган ва D-AMPS рақамли модификацияси билан биргаликда энг кенг тарқалган сотали тизим бўлган. Жумладан, Россияда AMPS регионал стандарт сифатида (асосан D-AMPS вариантида) тасдиқланган ва энг кенг тарқалган стандарт ҳисобланган. Ўзбекистонда AMPS/D-AMPS стандартлари ―Уздунробита‖ ҳамда ‖Rubicon Wireless Communications‖ операторлари томонидан ишлатилган; TACS (ингл. Total Access Communication System - ―Умумуланишли алоқа тизими‖, 900MGs диапазонда ишлаган, 1985 йилда ишга туширилган) - Буюк Британия, Италия, Испания, Австрия, Ирландия давлатларида фойдаланилган, Американинг AMPS стандарти асосида ишлаб чиқилган. ETACS (Европа) ва JTACS/NTACS (Япония) модификацияларига эга бўлган. TACS аналог стандартлари орасида тарқалиши бўйича иккинчи ўринда турган. 1995 йилда абонентлар базаси бўйича ҳам у жаҳонда иккинчи ўринни эгаллаган, лекин 1997 йилга келиб тез ривожланган рақамли стандартлар томонидан тўртинчи ўринга тушириб қўйилган; |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling