Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини
Download 5.84 Mb. Pdf ko'rish
|
deshifr
Визуал-оптик каналлар – бу бевосита ѐки узоқдан (жумладан
телевизион) кузатишдир. Маълумот ташувчи бўлиб, конфиденциал маълумот манбаси чиқарадиган ѐки ундан қайтувчи кўринадиган, инфрақизил ва ултрабинафша диапазондаги ѐруғлик хизмат қилади. Манба Сигнал манбаси Мухит Қабул қилувчи Бузғунчилар Маълумот чиқиш канали Пайдо бўлиш табиати бўйича Визуал-оптик маълумот чиқиш каналининг синфланиши Нур диапазони бўйича Тарқалиш муҳити бўйича Ёруғлик энергиясининг қайтиши ҳисобига Объектнинг ўзидан чиққан нурланиш ҳисобига Кўринадиган соҳа IQ-соҳа UF-соҳа Эркин соҳа Йўналтирувчи соҳа IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 115 1.2-расм. Визуал-оптик маълумот чиқиш каналининг синфланиши Акустик каналлар. Инсон учун маълумотларни ешитиш қобилияти кўришдан кейин иккинчи ўринда туради. Шу сабабли маълумот чиқиб кетиши каналининг енг кўп тарқалгани акустик канал ҳисобланади. Акустик каналда маълумот ташувчиларга ултра (20000 Гц дан юқори), ешитиш ва инфратовуш диапазондаги тўлқинлар киради. Инсон ешитадиган товуш частотаси 16 дан 20000 Гц гача ва инсон гапиргандаги 100 дан 6000 Гц гача бўлади. 1.3-расм. Акустик маълумот чиқиш канали Ҳавода акустик тўлқин тарқалганда ҳаво зарралари тебранади ва бунинг натижасида биридан-бирига енергия узатилади. Агар товуш йўлида тўсиқ бўлмаса, у ҳамма томонга бирдай тарқалади. Агар товуш тўлқинлари йўлида девор, ойна, ешик, том ва каби бошқа тўсиқлар бўлса, товуш тўлқини уларга маълум даражада босим беради ҳамда уларни ҳам тебрантиради. Товуш тўлқинларининг бундай таъсири акустик маълумот чиқиб кетиши каналининг пайдо бўлишига асосий сабаб бўлади. Муҳитга қараб товуш тўлқинларининг тарқалиши фарқ қилади. Бу товушнинг ҳаво бўшлиғида тўғри тарқалиши, қаттиқ муҳитда (таркибий товуш) тарқалишидир. Бундан ташқари, товушнинг бино ва иморатларга Акустик маълумот чиқиш канали Ҳаво бўшлиғида акустик тебранишларни тарқалиши ҳисобига Пайдо бўлади Товуш тебранишларининг бино элементларини тебранишига олиб келувчи таъсири ҳисобига -очиқ майдонда сўзлашиш; -очиқ ойна, эшик, форточка; -шамоллаш каналлари. -девор, том, пол, дераза, эшик,шамоллаш тизими; -сув таъминоти, иситкичларнинг трубалари Товуш тебранишларининг маълумотларни қайта ишлаш техник воситаларига таъсири ҳисобига -микрофон эффекти -оптик толали линияларда маълумотлар узатилишдаги акустик модуляция IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 116 босим билан таъсири қилиши уларнинг тебранишига сабаб бўлади. Қуйидаги расмда акустик ва вибрацион тебранишлар орқали маълумотлар чиқиб кетиш каналларининг чизмаси келтирилган бўлиб, унда акустик тебраниш ва товушларнинг қаттиқ муҳитда, метал буюмларда ва бинонинг бошқа елементларида тарқалиши тасвирланган. 1.4-расм. Акустик ва вибрацион тебранишлар орқали маълумотлар чиқиши Электромагнит каналлар. Бундай ҳолларда маълумот ташувчи, ўта узун тўлқин узунлигидан (10000 м – частотаси 30 Гц дан кичик) суб миллиметрлигача (1-0,1 мм – частотаси 300дан 3000 ГГц гача) бўлган диапазондаги електромагнит тўлқинлар ҳисобланади. Бу кўринишдаги ҳар бир електромагнит тўлқин тарқалишнинг фазо ва узоқлиги бўйича ўзига хос хусусиятига эга. Масалан, узун тўлқинлар жуда узоқ масофаларга, миллиметрлилар еса аксинча, фақат тўғри йўналишда бир ва бир неча ўн километрга тарқалади. Бундан ташқари, турли телефон ва алоқа симлари ҳамда кабеллари ўз атрофида магнит ва електр майдонини ҳосил қилади. Яқин масофада булар ҳам маълумотларнинг чиқиб кетиши елементларига киради. Пайдо бўлиш табиати бўйича Электромагнит маълумотлар чиқиш каналининг синфланиши Нурнинг диапазони бўйича Тарқалиш муҳити бўйича Акустик ўзгарувчи Ўта ўзун тўлқинлар Ҳавосиз фазо Ҳавода Ерда Электромагнит нур Паразит алоқа ва тўғрилаш Узун тўлқинлар Ўрта тўлқинлар Қисқа тўлқинлар Ултра қисқа тўлқинлар Сувда Йўналтирувчи тизимлар 1. Акустик тебранишларнинг тарқалиши 2. Вибрацион тебранишларнинг тарқалиши 3. Эшитиш микрофони 4. Эшитиш вибродатчиги 5. Дераза 6. Иситгич батареялари 7. Ҳаво тозалагич 8. Эшик 9. Кабеллар учун жой IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 117 1.5-расм. Электромагнит маълумотлар чиқиши каналининг синфланиши Материал-буюмли маълумот чиқиб кетиши каналига қаттиқ, суюқ ва газсимон ѐки корпускуляр (радиоактив елементлар) кўринишдаги моддалар киради. Булар, жуда кўп ҳолларда, саноатнинг турли чиқиндилари, сифациз моллар, хомаки материаллар ва бошқалар бўлиши мумкин. Шундай екан ҳар бир конфиденциал маълумот манбаи у ѐки бу даражадаги маълумот чиқиб кетиши каналига эга бўлиши мумкин. 1.6-расм. Материал-буюмли маълумот чиқиш каналлари Ишлаб чиқаришда, илмий фаолиятларда ва ахборотни автоматик қайта ишлашда турли техник таъминот воситаларидан кенг фойдаланиш деб ном олган маълумотлар чиқиб кетиши техник каналлари гуруҳининг пайдо бўлишига олиб келди. Уларда маълумотларни ташувчи бўлиб, турли хил тоифадаги ѐндош електромагнит нурланишлар ва наводкалар (ЁЕМНН): акустик-ўзгартириладиган, нурланувчан ҳамда зарарли алоқа ва наводкалар ҳисобланади. ЁЕМНН ихтиѐрий електрон қурилмага, тизимларга, табиий хусусиятларга эга бўлган маҳсулотларга ҳосдир. Хавфли нурланишга асос бўлувчи физик ҳодисалар турли хил тавсифларга эга. Шунинг билан бирга, бундай нурланиш ҳисобига бўладиган умумий кўринишидаги маълумотлар чиқиб кетишини, ҳимояланадиган маълумотларнинг бирор «қўшимча» алоқа тизими орқали узатилиши деб қараш мумкин. Шуни таъкидлаш жоизки, техник восита ва тизимлар нафақат қайта ишланадиган ахборотлардан иборат бўлган сигналларни фазога тарқатади, балки ўзининг микрофон ѐки Физик ҳолат бўйича Материал-буюмли маълумот чиқиш каналининг синфланиши Физик табиати бўйича Тарқалиш муҳити бўйича Қаттиқ жисм Суюқлик Газсимон Химик Биологик Радиоактив Ерда Ҳавода Сувда IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 118 антеннаси ѐрдамида акустик ѐки магнит (электромагнит) нурланишларни қабул ҳам қилади, уларни електр сигналига айлантиради ва ўз алоқа линияси орқали, одатда назорациз, жўнатади. Бу еса маълумот чиқиб кетиши хавфини янада орттиради. Алоҳида техник воситалар ўз таркибида «микрофон» ва «антенна» каби қурилмалардан ташқари юқори частотали ѐки импулсли генераторларга ҳам эга бўлади. Уларнинг нурланиши конфиденциал маълумотларга эга бўлган турли сигналларга мослаштирилган бўлиши мумкин. Хавфли «микрофон эффекти» (зарарли електр сигналларининг пайдо бўлиши) айрим телефон қурилмаларида, ҳатто телефон трубкаси қўйилган ҳолда бўлишига қарамасдан ҳам пайдо бўлади. Электромагнит нурланишлар товуш чиқарувчи ва товуш кучайтирувчи қурилмаларнинг радиочастоталарида ўз- ўзидан пайдо бўлишида ҳам ҳосил бўлиши мумкин. 1.7-расм. Маълумот чиқиш каналининг пайдо бўлиш сабаби ЁЕМНН нинг пайдо бўлиш манбасининг шароити ва сабабининг таҳлили шуни кўрсатадики, унинг пайдо бўлишига маълум тоифадаги техник воситаларнинг ишлаш схемасини такомиллашмаганлигини, елементларнинг ишлатилиши натижасида ескирганлигини ва шу кабилар асос бўлади. Download 5.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling