Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини
Download 5.84 Mb. Pdf ko'rish
|
deshifr
Инжинер-техник ҳимоя усуллари. Техник канал бўйича маълумотлар
чиқиб кетишидан ҳимоялашда, одатда қуйидаги амалларнинг бажарилиши талаб этилади: 1. Мумкин бўлган маълумотлар чиқиб кетиши каналларини ўз вақтида аниқлаш. 2. Назорат зонаси (ҳудуди, кабинети) чэгарасида маълумот чиқиб кетиши каналининг енергетик тавсифларини аниқлаш. 3. Ёвуз ниятли шахслар томонидан канални назорат қилиш воситаларининг имкониятларини баҳолаш. Тизимли ечимларнинг такомиллашмаганлиги Маълумот чиқиш каналининг пайдо бўлиш сабаби ва шароитлари Ишлатиладиган элементларнинг эскирганлиги Конструктив (тузилиши) Технологик Катталикларнинг ўзгариши Авария туфайли ишдан чиқиши IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 119 4. Ташкилий, ташкилий-техник ѐки техник чора ва воситалар ѐрдамида маълумот чиқиб кетиши каналларининг енергетикасини йўқ қилиш ѐки заифлаштириш. Техник тадбирларни конфиденциал сўзлашувларни махсус ҳимояланган воситалардан фойдаланиш ҳисобига ўтказиш мумкин. Товушни ўтказмайдиган қилиш билан ҳимоялашнинг самарадорлигини аниқлаш учун шовқин ўлчагичлар ишлатилади. Шовқин ўлчагич – товуш босими тебранишларини товуш босими даражасига мос кўрсаткичларга айлантирувчи ўлчов асбобидир. Одам товушини акустик ҳимоя қилиш соҳасида аналогли шовқин ўлчагичлардан фойдаланилади. Аниқлик даражаси бўйича шовқин ўлчагичлар тўрт синфга ажратилади. Нолинчи синфдаги шовқин ўлчагичлар лабораториядаги ўлчашларда, биринчиси – табиий шароитдаги ўлчашларда, иккинчиси – умумий мақсадлардаги ўлчашларда, учинчиси – йўналтирилган ўлчашларда ишлатилади. Амалиѐтда акустик каналнинг ҳимояланганлик даражасини баҳолаш учун шовқин ўлчагичларнинг иккинчи синфи, кам ҳолларда биринчи синфидан фойдаланилади. Электромагнит каналлардан маълумотлар чиқиб кетишини ҳимоялаш учун умумий ҳимоялаш усуллари ва айнан шу турдаги каналга мўлжалланган махсус ҳимоялаш усуллари қўлланилади. Бундан ташқари, ҳимоя чораларини конструктор-технологик ечимлар ва експлуатацион (фойдаланиш) синфларига ажратиш мумкин. Конструктор-технологик ечимларда маълумотларнинг чиқиб кетиши еҳтимоли мавжуд бўлган каналларнинг пайдо бўлиши бартараф етилади. Эксплуатацион ҳимояда ишлаб чиқариш ва меҳнат фаолияти шароитида турли хил техник воситаларни қўллаш орқали чиқиб кетиш каналлари тўсилади. Қурилма ва унинг елементларини ерга улаш ҳамда сиртларини металл пуркаб қоплаш йўналтирилган сигналларни ерга ўтказиб юбориш, алоҳида занжирлар орасидаги зарарли алоқаларни сусайтиришнинг ишончли воситасидир. Турли мақсадларга мўлжалланган филтрлар пайдо бўлган ѐки тарқаладиган сигналларни камайтириш ѐки сусайтиришга ҳамда ахборотларни қайта ишлаш қурилмаларининг манба тизимини ҳимоя қилиш учун хизмат қилади. Экранлаштириш Маълумотларни ҳимоялашнинг конструктор-технологик усуллари Ерга улаш Фильтрлаш ЁЕМНН ни сусайтириш IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 120 1.8-расм. Маълумотларни ҳимоялашнинг конструктор-технологик усуллари Физик воситалар маълумотлар ва ҳисоблаш тизими елементлари ҳимоясининг биринчи чизиғи ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бундай тизим ва қурилмаларнинг физик бутлигини таъминлаш маълумотлар ҳимоясининг зарурий шарти ҳисобланади. Ривожланган хорижий давлатларда ҳимоянинг физик воситалари қўлла нишига ва такомиллашувига катта еътибор қаратилмоқда. Физик ҳимоя воситаларининг асосий вазифалари: 1. Ҳудудни қўриқлаш. 2. Асбоб-ускуналар ва маълумот ташувчиларни қўриқлаш. 3. Ички хоналарни қўриқлаш ва уларни кузатиш. 4. Назорат зоналарига назоратли ўтишни жорий қилиш. 5. Наводка ва нурланишларнинг таъсирини йўқотиш. 6. Визуал кузатувларга тўсқинлик қилиш. 7. Ёнғинга қарши ҳимоя. 8. Бузғунчи шахсларнинг ҳаракатини блокировка қилиш. Ташкилотлардаги маълумотларни електрон қайта ишлаш марказлари кучли електромагнит нур манбаи бўлган объектлардан узоқда жойлашган бўлиши ва атрофи девор билан ўралиши керак. Назорат зонасини кузатиш телевизион, радиолокацион, лазерли, оптик, акустик ва бошқа умумий пултга уланган тизим орқали амалга оширилиши мумкин. Обектлар хавфсизлигини таъминлаш тизимларининг умумий тузилиши қуйидаги расмда келтирилган. Аниқ ҳолатлар учун схеманинг айрим елементлари бўлмаслиги ѐки айрим елементлар қўшилиши мумкин. Одатда, обектнинг хавфсизлигини таъминлаш қуйидаги тамойилларга асосланади: обектга бўлган хавф-хатарни аниқлаш ва баҳолаш; адекват (мос) ҳимоя чораларини ишлаб чиқиш ва уларни қўллаш. Обектни периметри бўйича қўриқлашни ташкил етишда унинг ички ҳудуди (қўриқланадиган майдон) шартли равишда: аниқлаш, кузатиш, тўхтатиб қолиш, нишонга олиш каби бир неча функсионал зоналарга бўлиб, ҳар бир зонада ўзига хос техник воситалар жойлашиши керак. Юқори частотали електромагнит нурланишнинг асосий манбаи монитор ҳисобланади. Компютер мониторидан чиқаѐтган тасвирни бир неча юз метрдан қабул қилиш мумкин. Маълумотларни тўлиқ чиқиб кетишини олдини олиш учун шовқин генераторларидан фойдаланиш лозим. Маълумотларни чиқиб кетишдан ҳимояланишнинг бошқа усулларидан бири IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 121 плазмали ѐки суюқ кристалли мониторлардан фойдаланиш ҳисобланади. Бинони тўлиқ екранлашнинг яна бир ишончли усулларидан бири хоналарни алюмин, темир ѐки махсус пластмасса листлар орқали (қалинлиги 1 мм дан кичкина бўлмаган) қоплаш ва ерга улаб қўйиш ҳисобланади. Ойналарга бундай ҳолатларда ячайкали филтрлар-алюминий сим тўрлар (катаклар катталиги 1 см дан ката бўлмаган) қўйилиши тавсия етилади. Принтер паст частотали електромагнит нурланишнинг манбаи яъни масофақа узоқлигига қараб нурлари тез сўнади. Шунчалик кичик булса ҳам бу нурланиш анча хавфли ҳисобланади. Бу билан курашиш анча қийин, яъни уни ташкил етувчи жуда кучлимагнит тўлқинлар бўлиб, улар ўта қийин екранланади ва шовқинланади. Шунинг учун юқори шовқин сигналлари билан жуда кучли шовқинлантириш лозим ѐки лазерли ҳамда пурковчи принтерлар ва термопечат қилувчи воситалардан фойдаланиш лозим. Компютерларда махсус жўнатувчи-узатувчи воситалар ѐки радиомаѐқлардан фойдаланиш жуда хавфли ҳисобланади. Шунинг учун қимматли ахборотларни ҳар қандай компютер ва ривожланаѐтган давлатларнинг сохталаштирилган компютерларида қайта ишлаш тавсия етилмайди Агар компютер устахонаг жўнатилаѐтган бўлса аввал унда ахборотлар қолмаганига текшириб чиқиш талаб етилади Ташқи кабеллар ва ўтказгичлардан електромагнит нурланишлар унчалик ката емас, аммо шуни ҳисобга олиш лозимки кабеллар бино ташқарисига чиқиб кетувчи кабеллар билан кесишмаслиги керак. Қурилмаларни ерга улашларини монтаж қилиш назорат қилинаѐтган ҳудуд ичида амалга оширилиши керак. Ҳеч қачон ерга улаш симлари бошқа ўтказгичлар билан кесишиб қолишига йўл қўймаслик керак. Барча ―ташқи дунѐ‖ билан алоқалар електрик тугунлар орқали амалга оширилиши лозим. Download 5.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling