Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини
Download 5.84 Mb. Pdf ko'rish
|
deshifr
- Bu sahifa navigatsiya:
- Certificate; – Version
- Validity
- Public Key Algorithm
Ишни бажариш учун намуна
SSL тармоқ протоколи. Transport Layer Security (TLS) дастлаб яратилган Secure Sockets Layer (SSL) протоколининг давомчиси саналиб, компьютер тармоғида алоқа хавфсизлигини таъминлаш учун яратилган ва бир нечта криптографик протоколлар ва алгоритмлардан ташкил топган. Ушбу протоколда Х.509 сертификатидан фойдаланилган бўлиб, томонларни аутентификациялашда ассиметрик шифрлаш алгоритмларидан фойдаланилади. Х.509 сертификати. Криптографияда Х.509 стандарти очиқ калитли инфратузилмалар (public key infrastructure (PKI)) ва имтиѐзга асосланган бошқариш инфратузилмалари (Privilege Management Infrastructure (PMI)) учун мўлжалланган. Ушбу X.509 v3 сертификатининг тузулиши қуйидагича: – Certificate; – Version (версия); – Serial Number (сериал рақами); – Algorithm ID (алгоритм ID си); – Issuer (сертификат берувчи ташкилот, эмитент); – Validity (амал қилиш муддати); – Not Before; – Not After; – Subject (сертификат олувчи ташкилот, истемолчи); – Subject Public Key Info (истемолчи очиқ калит маълумоти); – Public Key Algorithm (очиқ калит алгоритми); – Subject Public Key (очиқ калит); – Issuer Unique Identifier (optional) (эмитентнинг такрорланмас идентификатори); – Subject Unique Identifier (optional) (истемолчининг такрорланмас идентификатори); – Extensions (optional) (кенгайтирилган имкониятлари); IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 142 – Certificate Signature Algorithm (сертификатда фойдаланилган ЭРИ алгоритми); – Certificate Signature (сертификат қўйилган имзо). TLS/SSL протоколида фойдаланилган рақамли сертификатларни яратувчи, учинчи ишончли томон сифатида қатнашган ташкилотларнинг 2015 йил бошидаги кўрсаткичи қуйида кўрсатилган (4.1-жадвал): 4.1-жадвал Рақамли сертификатларни яратувчи ташкилотлар Ўрин Ташкилот Фойдаланилиши Бозордаги улуши 1. Comodo 6.6% 33.6% 2. Symantec Group 6.5% 33.2% 3. Go Daddy Group 2.6% 13.2% 4. GlobalSign 2.2% 11.3% 5. DigiCert 0.6% 2.9% Ҳозирда юқорида номлари келтирилган SSL/TLS протоколверсиялари амалда фойдаланилмоқда ва қуйидаги жадвалда уларнинг web cаҳифаларда фойдаланиш кўрсаткичлари ва уларнинг хавфсизлик хусусияти келтирилган (4.2-жадвал). 4.2-жадвал SSL/TLS протоколларнинг хавфсизлиги таҳлили Протокол версияси Web cаҳифаларда қўллаб қуватланиши Хавфсизлик кўрсаткичи SSL 2.0 14.4% (−0.5%) Хавфсиз эмас SSL 3.0 47.3% (−3.1%) Хавфсиз эмас TLS 1.0 99.7% (±0.0%) Алгоритм турига боғлиқ TLS 1.1 51.5% (+1.6%) Алгоритм турига боғлиқ TLS 1.2 54.5% (+1.8%) Алгоритм турига боғлиқ Қуйидаги, 4.1-расмда SSL/TLS тармоқ протоколининг тармоқ сатҳларида жойлашуви келтирилган. IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 143 4.1-расм. SSL/TLS протоколи SSL/TLS сатҳининг қуйи ташкил этувчи протоколи (TLS қайд ѐзуви протоколи), дастлабки маълумотни фрагментларга ажратиш, созланишга кўра фрагмент маълумотни сиқиш, сиқилган маълумотга унинг MAC қийматини қўшиш, ҳосил бўлган маълумот жуфтини шифрлаш алгоритми ѐрдамида шифрлаш ва унга TLS қайд ѐзуви сарлавҳасини қўшиш амалларидан ҳосил бўлади (4.2-расм). Юқори даражали протокол.Ушбу протокол TLS қайд ѐзуви протоколи устида жойлаштирилган бўлиб, у тўртта протоколдан иборат. Ҳар бир протокол ўзининг махсус вазифасига эга бўлиб, улар алоҳида ѐки биргаликда ҳам фойдаланилиши мумкин. Handshake протоколи.Ушбу протокол ҳар икки томонда бир-бирини аутентификациялаш, фойдаланиладиган криптографик алгоритмларни келишиш ва бошқа боғланиш параметларини алмашиш имконини беради. Ушбу протокол клиент ва сервер орасида алмашинувчи тўртта хабарлар мажмуасидан иборат. Ҳар бир хабарлар мажмуаси алоҳида пакет бўлиб юборилади. ChangeCipherSpec Protocol:ушбу протокол асосида алоқа канали ҳимояланади. IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 144 4.2-расм. ТLS/SSL қайд ѐзуви протоколи Alert Protocol:ушбу хабар бериш протоколи, барча протокол натижаларини эълон қилишда фойдаланилади. Application Data Protocol:ушбу протокол илова сатҳидан маълумотни олиб, уни махфий канал орқали юборишни таъминлайди. TLS қайд ѐзуви формати. Ушбу формат учта майдондан иборат бўлиб, унинг асосида юқори даражали протокол қурилади (4.6-жадвал). – Byte 0:TLS қайд ѐзуви тури. – Bytes 1-2:TLS протокол версияси (major/minor). – Bytes 3-4: қайд ѐзувидаги маълумот узунлиги (ўзидан ташқари). Максимал қиймати 16384 бит ѐки 16 Kбит. маълумот 1. Маълумот фрагменти 2. Сиқиш (умумий ҳолда фойдаланмайди) МАС 3. Маълумот шифрлаш Шифрматн 4. Сарлавҳа қўшиш Шифрматн TLS қайд ѐзуви сарлавҳаси |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling