Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Download 5.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/121
Sana12.11.2023
Hajmi5.84 Mb.
#1768329
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   121
Bog'liq
deshifr

 
 
 
Фойдаланилган адабиѐтлар 
 
1. Stamp Mark. Information security: principles and practice. USA, 2011. 
2. Peter Stavroulakis, Mark Stamp. Handbook of Information and 
Communication Security. 2010. 
3. Акбаров Д. Е. ―Ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг криптографик 
усуллари ва уларнинг қўлланилиши‖ – Тошкент, 2008 – 394 бет. 
 
 


IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 
134 
3 – амалий машғулот. Тармоқлараро экранни ўрнатиш ва созлаш 
Ишнинг мақсади: Тармоқлараро экран қурилмасини ўрнатиш ва уни 
созлаш
Масаланинг қўйилиши: Фойдаланувчи шахсий компьютерида 
тармоқдан бўлиши мумкин таҳдидларни олдини олиш учун шахсий 
тармоқлараро экран воситасини ўрнатиши ва созлаши лозим. 
Ишни бажариш учун намуна 
Ушбу амалий ишда шахсий тармоқлараро экранлар турига кирувчи 
COMODO Internet Security Firewall дастурий воситаси олиниб, уни ўрнатиш 
ва созлаш амалга оширилади. 
Ушбу дастурий воситани ўрнатиш учун тизимдан қуйидаги ресурслар 
талаб этилади: 
– Windows 7 (32-bit ва 64-bit версиялар) ѐки Windows XP (32-bit ва 64-bit 
версиялар); 
– Internet Explorer 5.1 ѐки ундан юқори версияси; 
– 128 MB оператив хотира (RAM); 
– 210 MB қаттиқ дискдан жой. 
Ушбу дастурий воситани http://www.personalfirewall.comodo.com) 
манзилидан олишингиз мумкин. 
Дастурий воситани кўчириб олганингиздан сўнг, COMODO Internet 
Security 8.2.0.4508_x32 файл устида икки марта босинг. Шундан сўнг ҳосил 
бўлган ойнадан керакли танлов танланади. 
3.1 – расм. Ўрнатиш тилини танлаш 
Шундан сўнг, тизим томонидан таклиф этилган келишувга ўз 


IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 
135 
розилигингизни билдирасиз. Шундан сўнг дастурни ўрнатиш жараѐни 
юкланади. 
3.2 – расм. Дастур шартларини қабул қилиш 
3.3 – расм. Дастурни ўрнатиш 
Дастур ўрнатилгандан сўнг қуйидаги ойна ҳосил бўлади ва бу ойнадан 
керакли бандни танланг (масалан, I am at Home).


IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 
136 
3.4 – расм. Керакли тармоқни танлаш 
Шундан сўнг, дастурнинг асосий ойнаси ҳосил бўлади (5 -расм). 
Дастур янги ўрнатилгандан сўнг, интернер тармоғидан ўз базасини 
янгилайди. Шундан сўнг ўз ишини бошлайди. Агар дастур ўз базасини 
янгиламаган бўлса расмда кўрсатилгани каби ―At Risk‖ кўрсаткичи пайдо 
бўлади.


IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 
137 
3.5 – расм. Дастурнинг асосий ойнаси 
Дастурни янгилаш учун Update банди танланади ва базани юклаб 
олгунга қадар кутиш тавсия этилади (3.6 – расм.). 
3.6 – расм. Дастурни базасини янгилаш 
Тизимни текшириш учун Scan бандига ўтилади ва керакли текшириш 
тури танланади. 
3.7 – расм. Текшириш турини танлаш 


IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 
138 
Дастурнинг асосий созланишларини амалга ошириш учун, дастурнинг 
асосий онасида ―Tasks‖ банди танланади. Бу ойнада бир қанча бандлар 
мавжуд бўлиб, улар умумий созланишлар - ―General tasks‖, Тармоқлараро 
экран созланмалари – ―Firewall Tasks‖, сандбох созланмалари – ―Sandbox 
Tasks‖, кенгайтирилган созланмалар – ―Advanced Tasks‖. Ҳар бир бандлар ўз 
номига хос вазифаларни бажариб, ушбу амалий ишида тармоқлараро экранни 
созлаш билан яқиндан танишиб чиқилади. 
3.8 – расм. Дастурнинг асосий созланишлар ойнаси 
Тармоқлараро экранни бошқаришнинг ойнаси қўриниши 3.9 – расмда 
келтирилгани каби бўлиб, у қуйидаги бандлардан иборат: 
3.9 – расм. Тармоқларларо экран вазифалари 
– Интернет тармоғига рухсат берилган иловалар (Allow application); 
– Интернет тармоғи орқали бошқариш чекланган иловалар (Block 


IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 
139 
Application); 
– тармоқни бошқариш (Manage Network); 
– тармоқни қулфлаб қўйиш (Stop Network Activity); 
– компьютерни тармоқда бошқа компьютерларга турли кўринишда 
кўрсатиш (Steals Ports); 
– кенгайтирилган созланишлар (Open Advanced Settings). 
Ушбу саҳифада энг муҳим саналган бандлардан бири бу – 
кенгайтирилган бандлардир. Ушбу банднинг умумий кўриниши 3.10 – 
расмда кўрсатилган. 
3.10 – расм. Тармоқлараро экран ойнаси 
Ушбу ойнада тармоқлараро экранни созлашнинг кенг имкониятлари 
келтирилган бўлиб, бу банд орқали янги қоидаларни яратиш, қоидалар 
гуруҳини яратиш, иловалар учун қоидалар яратиш, веб сайтларни 
филтерлаш, файларни назоратлаш каби бир қатор ишларни амалга ошириш 
мумкин.

Download 5.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling