Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини
Download 5.84 Mb. Pdf ko'rish
|
deshifr
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишни бажариш учун намуна
- Хотира ҳимояси.
Ишдан мақсад: Хавфсиз операцион тизим тушунчаси ва Windows 7 операцион тизимида хавфсизлик созланмаларини ўрнатиш. Масаланинг қўйилиши: Windows 7 операцион тизими учун берилган топшириқ асосида хавфсизлик созланмаси ўрнатилсин. Ишни бажариш учун намуна Операцион тизимни катта ҳажмдаги дастурлар мажмунинг комплекси деб қараш мумкин. Замонавий операцион тизимлар кўп вазифали ва кўп фойдаланувчили амаллар учун лойихаланади. Бинобарин, ОТ камида ажратишни, хотира ҳимояси ва рухсатларни назоратлашни қўллаб қувватлаши шарт. Қуйида уларнинг ҳар бири билан алоҳида танишиб чиқилади. 1 Ажратиш. Замонавий ОТ ларнинг фундаментал хавфсизлик чораси сифатида одатда ажратиш қаралади. ОТ фойдаланувчиларни ва жараѐнларни бир – биридан ажратиши шарт. Ажратишлар турли кўринишларда бўлиши мумкин: – Физик ажратиш. Бу турдаги ажратишда фойдаланувчилар қурилма билан ажратилади. Бу кучли ажратиш тури бўлиб, амалда уни амалга ошириш мураккаб; – Вақтинчалик ажратиш. Бирор керакли вақтда жараѐнлар бир – биридан ажратилади. Бу турдаги ажратишда кўплаб муаммолар мавжуд ва шунинг учун самарадорлик йўқотилади. – Мантиқий ажратиш. Масалан, ҳар бир жараѐн ўзининг мантиқий ―қумли қутисига‖ (sandbox) бажарилади. Жараѐни ўзининг қумли қутиси ичига ҳикмрон ва еркин бўлади. Аммо, ўз қутисидан ташқарида у ҳеч нарса эмас. – Криптографик ажратиш. Криптография одатда маълумотни ташқарида тушунарсиз тарзда ифодалаш учун ишлатилади. Албатта, амалда бу ажратиш усулларининг комбинациясидан фойдаланилади. Хотира ҳимояси. ОТ яна бир муҳим вазифаларидан бири бу – хотира ҳимосини таъминлашдир. Бу ўз ичига ОТ ўзи фойдаланган хотирасини фойдаланувчининг жараѐнларидан ажратишни олади. Бу одатда ―тўсиқ‖, ―тўсиқ манзил‖ билан амалга оширилади. Тўсиқ манзил бу шундай манзилки фойдаланувчи ва унинг жараѐнлари бу манзилда кесишмайди. Бу манзилнинг 1 Stamp Mark. Information security: principles and practice. 492 – с. IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 178 бир томонида ОТ ўз жараѐнларини амалга оширади, бошқа томонида эса фойдаланувчи ўз жараѐнларини бажаради. Тўсиқ манзил статик, яъни ўзгармас бўлиши ѐки динамик ўзгурувчан бўлиши мумкин. Динамик тўсиқда тўсиқ регисторидан фойдаланилиб, у ўзида жорий тўсиқ манзилини сақлайди. Хотира ҳимоясида одатда сегментлаш ва саҳифаларни рақамлаш усулларидан фойдаланилади. Сегментлаш 8.1–расмда келтирилган бўлиб, хотира мантиқий бўлимларга бўлинган, масалан, индивидуал жараѐн ва маълумотлар бир бўлимда. Ҳар бир сегментга мос рухсатларни бошқариш амалга оширилади. Сегментлашнинг афзаллиги шундан иборатки сегмент хотиранинг ихтиѐрий жойида бўлиши мумкин. Бу жараѐнда албатта, ОТ сегментни сакраш манзилини ўзида қайд этиши шарт. Бу одатда сақланади. Бу ерда offset сегментнинг бошланиш манзили. 8.1 – расм. Сегментлаш Сегментлашнинг бир камчилиги бу сегментларнинг турли ўлчамлигидир. Натижада ОТ бирор элементни сегментга жойлаштиришдан олдин, сегментни ўлчамини билиши зарур. Саҳифаларни рақамлаш усули сегментлашга ўхшаш бўлиб, фарқли томони ҳар бир сегментнинг ўлчами белгиланган бўлади (8.2 - расм). IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 179 8.2 – расм. Саҳифани рақамлаш Белгиланган саҳифани чақириш кўринишида амалга оширилади. Саҳифани рақамлаш усулининг афзаллиги шундаки бунда фрагмент ҳосил бўлмайди, яъни ўзгурувчан ўлчам бўлмайди. Камчилиги эса, ҳар бир саҳифада мантиқий бўлимнинг йўқлиги ва натижада саҳифани бошқариш қийинлигидир. Download 5.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling